13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти Режа



Download 66,21 Kb.
bet6/16
Sana09.03.2022
Hajmi66,21 Kb.
#487382
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти

Ахлоқ ва мафкура. Ахлоқ билан мафкуранинг алоқаси ҳам жамият ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Маълумки, ҳар бир мафкура муайян ғоялар ва қарашлар тизимидан иборат бўлади. Расмона мафкурани ахлоқий ғояларсиз тасаввур қилиш қийин. Лекин ғоя ҳеч қачон ўз-ўзича, шунчаки мавжуд бўлмайди. У албатта инсонда инъикос топади ва муайянлашади. Бу ҳақда Ҳегель ўзининг «Фалсафий билимлар қомуси» асарида шундай дейди: «Ғоя ҳақида гапирганда, уни қандайдир олис ва нариги томондаги нарса тарзида тасаввур қилиш керак эмас. Ғоя, аксинча, бутунисича шу ерда иштирок этади ҳамда, шунингдек, ҳар бир онгда, кам деганда, бузилган ва заифлашган ҳолда мавжуд бўлади».4 Демак, муайян ғояларни, шу жумладан, ахлоқий ғояларни ўзида мужассамлаштирган кишиларгина мафкурани яратадилар ва уни оммалаштирадилар.
Эркин демократик фуқаролик жамиятини ўз олдига вазифа қилиб қўйган бизнинг мамлакатимизда бу масалага жиддий эътибор берилган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги биринчи бўлим, иккинчи бобнинг 12-моддасида шундай ёзиб қўйилган: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас». Демак, бизнинг давлат демократия тамойилларига асосланган ҳолда, барча мафкураларнинг яшаш ҳуқуқини таъминловчи институт сифатида иш кўради. Миллий мафкурамиз эса бошқа бирор-бир мафкурани камситмасдан, кўпчилик жамият аъзоларининг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий-эстетик ғоялари тажассуми сифатида мамлакат ва миллат тараққиётига хизмат қилади. Чунончи, у, энг аввало, юксак ахлоқийликка асосланган.
Тарихдан ахлоқийликни четлаб ўтишга ёки уни ахлоқсизликка ниқоб қилиб, ахлоқни сохталаштириб умр кўришга уринган мафкуралар ҳам бизга маълум. Улар, одатда, муайян давлатнинг ягона мафкураси деб эълон қилинади ва у миллатга ёлғон воситасида сингдиришга уринилади. Олмонияда ҳитлерчилар илгари сурган миллий социализм мафкураси ёки собиқ шўролар иттифоқидаги коммунистик мафкура шулар жумласидандир. Ҳар мафкура ҳам ўзини тан олганлардан «мафкуравий душманлар»ни жисман йўқотишни талаб этди - жиноятни қаҳрамонлик тарзида, энг буюк ахлоқсизликни ахлоқийлик сифатида тарғиб қилди. Лекин ниқобланган ахлоқсизликнинг умри узоқ эмас. Бу ҳолатни буюк рус шоири Александр Пушкин «Тикланиш» деган шеърида бағоят гўзал тасвирлаган:

Ваҳший рассом мудроқ, беизн,


Даҳо суратини бузади
Ва у сурат устига ўзин
Бебурд суратини чизади.

Лекин у ёт бўёқлар бир-бир


Кўчиб тушар йил сайин, аён;
Ва даҳо ижоди беқусур
Аввалгидек бўлур намоён...5

Ленин, Сталин, Ҳитлер сингари «ваҳший рассомлар» чизган суратлар - тоталитар тузумлар мафкуралари қисматини шу шеърда кўриш мумкин. Зеро, ахлоқийлик ҳар қандай мафкура муваффақиятининг гарови ҳисобланади. Ахлоқ билан мафкура бир-бири билан ана шундай узвий боғлиқ.


Шу ўринда ахлоқнинг маънавият тизимидаги «ўзак»лик хусусияти ҳақида батафсилроқ тўхталмоқ жоиз, деб ўйлаймиз. Негаки, ахлоқни моҳиятан меҳварга ўхшатиш мумкин - қолган маънавий қадриятлар унинг атрофида айланади, ундан узоқлашдими, бас, меҳвардан чиқиб кетган сайёрадек пучмоқда парчаланиб ҳалок бўлади. Масалан, юқорида кўриб ўтганимиз - динни олайлик: баъзи экстремистик гуруҳларнинг пайдо бўлишида асосий сабаб - улар томонидан диний ақидаларнинг мутлақлаштирилиши. Бу мутлақлаштириш фақат ахлоқийлик четга суриб қўйилган ҳолатдагина юз беради. Ақидапарастлар диннинг Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган вазифасини - ахлоқий юксак, комил инсонни тарбиялаш учун хизмат қилишини инкор этадилар, бу билан гўё динни юксакка кўтармоқчи бўладилар. Лекин аслида диннинг обрўсини туширишга хизмат қиладилар. Чунки дин ҳеч қачон мақсад бўлган эмас, бўлолмайди ҳам, у солиҳ бандани тарбиялаш воситаси, яъни ахлоқ - мақсад, дин эса - восита, фақат юксак ахлоқ эгасигина Аллоҳ васлига муяссар бўла олади. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ - Мутлақ ва Олий мақсад, ахлоқ - нисбий мақсад, дин эса восита. Шунинг учун қуръони каримда Аллоҳ ўз бандаларига нозил қилган илоҳий китоб-ларнинг ҳаммасини ҳурмат қилишни, аҳли китобларни эса камситмасликни қайта-қайта буюради.
«Моида» сурасининг 48-оятида шундай дейилади: «Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин Ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга) алоҳида шариат, йўл қилиб қўйди».6 Демак, дунёни зўрлик йўли билан исломлаштириш ёки насронийлаштириш моҳиятан Аллоҳга қарши бориш, энг улкан ахлоқсизликдир. Нафақат диний эътиқод, балки барча маънавий ҳодисалар шахсдан ахлоқийликни талаб этади. Яна бир мисол тариқасида фанни олиб кўрайлик. Унинг ахлоқий қадриятлардан мухторлиги, «соф»лиги ҳақидаги гаплар моҳиятан мантиқийликдан йироқ, пуч эканини икки жаҳон урушини бошидан кечирган инсоният яхши тушуниб олди. «Менинг вазифам - кашфиёт, у ёғи билан ишим йўқ» қабилидаги ёндашув олим учун ахлоқсизлик ва жиноят эканини илм аҳли эътироф этди ва этмоқда. «Уруш, - деб ёзади аллома В.И. Вернадский, - фаннинг ҳолатига муқаррар таъсир кўрсатган чуқур асорат қолдирди. Улардан бири - жаҳон олимларининг ўзлари фаол иштирок қилган мислсиз ва даҳшатли шафқатсизликларни ҳис этишлари билан боғлиқ бўлган теран ахлоқий изтироблардир. ... Фаннинг ахлоқийлиги масаласи, олим учун ахлоқнинг диний, давлат шаклидаги ёки фалсафий кўринишидан қатъи назар, кун тартибига чиқмоқда. У фаол амалий куч бўлиб бормоқда ва у билан борган сари кўпроқ ҳисоблашишга тўғри келяпти».7
Биз юқорида ахлоқнинг бошқа маънавий ҳодисалар билан алоқалари ҳақида тўхталиб ўтганимиз учун яна мисолларга мурожаат қилиб ўтирмаймиз. Хулоса шуки, ахлоқ меҳварида айланмаган маънавий ҳодисалар ўз маънавийлик кучини йўқотади, инсоният учун кераксиз ва ҳатто зарарли воқеликка айланади. Шу сабабли ахлоққа «ҳа, энди шунчаки ахлоқ-да, бирор-бир муҳим касбмиди у» деб, ахлоқшуносликка эса «кичкинагина фан», асосий касб ҳақидаги фанларнинг ризқини яримта қиладиган иккинчи даражали курс сифатида қараш «бир мири ҳаён - уч мири зиён» деган халқ мақолини эслатадиган калтабинликдир. Шўролар даврида шаклланган бундай қарашлар бизнинг давримизда мутлақо инкор этилиши керак. Чунки, кўрганимиздек, ахлоқ умуммаънавий аҳамиятга молик, маънавият тизимида бирлаштирувчилик хусусиятига эга бўлган ягона универсал ижтимоий-маънавий ҳодисадир: «ахлоқ - маънавиятнинг ўзаги».
Ахлоқшунослик фанида қўлланиладиган барча тушунчаларни уч гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Буларнинг биринчиси - ахлоқий билиш билан реал ҳаёт ўртасидаги энг муҳим алоқа ва муносабатларни инъикос эттирувчи, ахлоқ илмининг мезонини ифодаловчи тушунчалардир; уларни биз ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари ёхуд категориялари сифатида олиб қараймиз. Нисбатан қамровли иккинчи гуруҳ тушунчаларини - ахлоқий тамойиллар, учинчи гуруҳни эса ахлоқий меъёрлар деб тақдим этамиз. Биринчи гуруҳ тушунчалари умумлаштирувчилик, муштараклик хусусиятига эга, улар фақат назарияга тааллуқли. Иккинчи ва учинчи гуруҳ тушунчалари эса амалий ахлоққа тегишли бўлиб, нисбатан муайян, тор қамровга эга; улар биринчи гуруҳ учун «моддий асос» вазифасини ўтайдилар.
Бироқ, «юрак ва ақл», «ҳиссиёт ва онг» баҳсида ғарб, айниқса, ХХ асрда, сўзсиз, биринчиликни ақлга, онгга беради. Юқоридаги каби фикрлар истисноли ҳоллардир. Шу боис ахлоқшунослик нуқтаи назаридан муҳаббат ҳақида гап кетса, уни ҳиссиёт деб яна бунинг устига, таърифлаш қийин бўлган туйғу, деб атайдилар ва уни тушунча тарзида олиб қарашдан чўчийдилар. Ваҳоланки, муҳаббат айнан ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқшуносликнинг бош мезоний тушунчасидир.

Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish