12-Мавзу: буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси маъруза режаси



Download 50,45 Kb.
bet5/15
Sana10.06.2022
Hajmi50,45 Kb.
#649583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
13 мавзу Буддавийлик ва христиан дини

Христианлик манбалари: Христианликнинг муқаддас манбаи “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади. “Қадимги Аҳд” “Таврот”, “Забур” ва бошқа бир неча китоб ва гимнларни ўз ичига олиб, умумий ҳисобда 39 китоб, яъни бўлимлардан иборат. “Янги Аҳд” тўрт “Хушхабар” (“Инжил”, “Евангелие”), ҳаворийлар фаолияти (бир китоб), ҳаворийларнинг мактублари (21 та) ва “Ваҳийнома” ни ўз ичига олган 27 китоб, яъни бўлимлардан ташкил топган. Марк, Матто (Матвей), Луқо (Лука) ва Юҳанно (Иоан)лар хушхабарларнинг муаллифлари ҳисобланиб, барча христианлар томонидан тенг кучли ва қонуний (каноник) кучга эга, деб тан олинади. Инжиллар орасида энг қадимийси Матто инжили ҳисобланиб у Исо вафотидан 4 йил кейин иброний–яхудий тилида ёзилган.
Христианлик таълимоти: Милоднинг IV асридан бошлаб христианлик черкови олий табақа руҳонийларни вақти–вақти билан Бутун Олам Соборларига йиғиб туради. Бундай йиғилишларда диний таълимот тизими ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, муқаддас қонунчилик меъёрлари ва ибодатларни олиб бориш қоидалари шаклланди, бидъатга (ересьлар – христианлик ақидаларига қарши ҳаракат, таълимотлар) қарши курашиш усуллари аниқланди. Илк Бутун Олам Собори 325 йил Никея шаҳрида ўтказилиб, унда эътиқод тимсоли деб номланган христианлик таълимоти асосини ташкил этувчи бош ақидалар мажмуаси қабул қилинди. Никея ва Константинополда ўтказилган Бутун Олам Соборларида қабул қилинган “Эътиқод тимсоли”да христианликнинг таълимот асослари 12 бандда белгиланди, булар: 1. Оламни яратган ягона Ота–Худо – Муқаддас Учликнинг биринчи юзи ҳақида; 2. Ўғил–Худо, яъни Исо Масиҳга имон келтириш ҳақида; 3. Илоҳий мужассамлашув, яъни Исо Худо бўла туриб, бокира Биби Марямдан туғилган ва инсон қиёфасига кирганлиги ҳақида; 4. Гуноҳлар кечирилиши – Исонинг тортган азоблари ва ўлими туфайли Худо томонидан инсониятнинг барча гуноҳлари кечирилиши ҳақида; 5. Исонинг қайта тирилганлиги ҳақида; 6. Исонинг мерожи ҳақида; 7. Исонинг нузули (келажакда иккинчи маротаба ерга қайтиши) ҳақида; 8. Муқаддас Руҳга имон келтирмоқ борасида; 9. Черковга ягона, муқаддас, ҳаворийлар (апостоллар) черкови сифатида муносабатда бўлиш ҳақида; 10. Чўқинтириш сирли маросимининг гуноҳлардан фориғ қилиши ҳақида; 11. Ўлганларнинг оммавий тирилиши ҳақида; 12. Абадий ҳаёт ҳақида. Христианлик ақидасига кўра, худо Исо Масиҳ инсон қиёфасида ерга тушиб, одамлар гуноҳларини ювиш мақсадида азоб тортиб, ўлади. Исонинг одамлар гуноҳини ювиш мақсадида ўзини ихтиёрий тарзда қурбон қилганлиги ва одамзотнинг осийлигига (гуноҳкор бандалар эканлигига) ишониш – христианлик таълимотининг асосий ақидаларидан бири ҳисобланади. Христианлик таълимотининг икки марказий ақидаси Худонинг уч қиёфаси ва Худонинг мужассамлашишига бағишланган. Биринчи ақидага кўра, Худонинг ички ҳаёти уч қиёфаси ёки юзларининг, яъни Ота (бошланиши бўлмаган бошланғич асос), Ўғил ёки Логос (мазмун ва шакл берувчи тамойил) ва Муқаддас Руҳ (жонлантирувчи тамойил), муносабатидан иборат. Ўғил Отадан “туғилади”, Муқаддас Руҳ Отадан “келиб чиқади” (“таралади”). Бунда “туғилиш” ва “келиб чиқиш” (“таралиш”) жараёнларида вақтнинг аҳамияти йўқ, чунки христианликдаги Худонинг уччала кўриниши ҳар доим мавжуд бўлган, яъни улар абадий (мангу) ва қадр–қимматига нисбатан тенгдир. Христианлик таълимотига кўра, инсон Худонинг тимсоли сифатида яралган. Лекин илк одамлар томонидан содир этилган гуноҳ (“гуноҳи азим”) бу тимсолни емириб, инсонларни осий бандаларга айлантиради. Исо Масиҳ барча одамлар гуноҳларини ювиш мақсадида хочда азоб тортади ва вафот этади. Шунинг учун христианлик, умуман азобу–уқубат ва жабрланишни, диндорлар томонидан ўзларидаги ҳар қандай хоҳиш ва нафснинг тийилишини покловчи аҳамиятга эга деб таъкидлайдилар: “тақдирга тан берган” (“ўз хочини қабул қилган”) инсон воқеликдаги ва ички дунёсидаги ёвузликни енгади. Бунинг оқибатида инсон дин амрини бажарибгина қолмасдан, ўзи ҳам камол топади, Худога яқинлашади. Бу, христианликка эътиқод қилувчиларнинг вазифаси ҳисобланиб, шу орқали у Исо Масиҳ қилган қурбонликни оқлаган бўлади.

Download 50,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish