12-Мавзу: буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси маъруза режаси



Download 50,45 Kb.
bet9/15
Sana10.06.2022
Hajmi50,45 Kb.
#649583
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
13 мавзу Буддавийлик ва христиан дини

Католиклик христианлик динининг энг йирик йўналиши ҳисобланади. “Католик” сўзи бутун жаҳон, бутун дунё (умумий, дунёвий) деган маънога эга. Бу йўналиш асосан Ғарбий, Жанубий–Ғарбий ва Марказий Европа, Прибалтика, Украина ва Белоруссиянинг ғарбий ҳудудларида, Лотин Америкаси ва АҚШда тарқалган. Католиклик тарихида Рим Папаларининг юксалиши ва ағдарилиши, черковнинг ижтимоий–сиёсий ҳаётга бўлган катта таъсири ўз аксини топади. Буларга XI – XIII асрлардаги салб юришлари, “Худо тобути” ва “Муқаддас Ерни”, яъни Фаластин ҳудудини, “ғайридин”(кофир)лардан озод қилишлар ҳам киради. Дин, эътиқод байроғи остида содир этилган бу ҳаракатлар аслида Папалар таъсирини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда черков бойлигини кўпайтириш мақсадида уюштирилган. Католик Черкови Ташкилоти жиддий равишда марказлашганлиги билан ажралиб туради. Рим Папаси бу Черковнинг раҳбари ҳисобланади. У дин ва ахлоқ масалалари бўйича қоидаларни белгилайди. Унинг ҳокимияти Бутун Олам Соборларидан юқори туради. Католик Черковининг марказлашганлиги ривожланишнинг догматик (қотиб колган) тамойилини туғдирди, хусусан, бу тамойил диний таълимотни ноанъанавий равишда талқин этилишида ифодаланади. Масалан, Православлик Черкови томонидан тан олинган эътиқод тимсолининг Худонинг уч қиёфасига бағишланган ақидасида Муқаддас Руҳ Ота–Худодан келиб чиқади (таралади) дейилган. Католик таълимотидаги ақида эса Муқаддас Руҳ ҳам Ота–Худодан, ҳам Ўғил–Худодан келиб чиқади (таралади) дейилади. Шу билан бирга, Черковнинг нажот ишидаги ўрни ҳақида ҳам ўзига хос таълимот вужудга келади. Нажот асоси имон ва эзгу ишлар ҳисобланади. Католиклик таълимотига кўра, Черков зарурий эзгу, ҳайрли ишлар хазинасига – Исо, Биби Марям, авлиёлар, тақводор христианлар томонидан яратилган эзгу ишлар “захирасига” эга (Православликда бундай тушунча йўқ). Черков бу хазинани тасарруф қилиш, ундан муҳтожларга улашиш, яъни гуноҳларни авф этиш, надомат чекувчиларга кечирим туҳфа қилиш ҳуқуқига эга. Булардан ташқари Православлик диний таълимотидан фарқли ўлароқ Католикликда 1870 йилда Ватиканда ўтказилган 1–соборда қабул қилинган Папанинг бегуноҳлиги ва 1854 йилда эълон қилинган Биби Марямнинг бокиралиги ҳақидаги ақидалар мавжуд. Ғарб Черковининг Биби Марямга бўлган алоҳида эътибори 1950 йилда Папа Пий XII томонидан Биби Марямнинг мерожи ҳақидаги ақиданинг эълон қилинишида ўз аксини топади. Православликда никоҳсизлик русумини фақат кора руҳонийлар (монахлар) қабул қилади. Католикларда эса оила қурмаслик (целибат), Папа Григорий VII томонидан ўрнатилган бўлиб, барча руҳонийлар учун мажбурийдир. Дин маркази черковдир. Ўрта асрлар охирида Европада тарқалган архитектуранинг Готика услуби католик черковининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашди. Байрамлар ва рўза тутишлар (постлар) диндорлар маиший ҳаётини тартибга солувчи маросимларнинг муҳим элементларидир. Рождество католикларда “адвент” деб аталади. У авлиё Андрей кунидан кейинги биринчи якшанбада – 30 ноябрда бошланади. Исонинг туғилиши байрами – энг тантанали байрамдир. Байрам ярим тундаги, эрталабки ва кундузги уч ибодат билан нишонланади ва Исо Масиҳнинг Ота–Худонинг кўксидан, Биби Марямнинг қорнидан, диндорнинг кўнглида рамзий маънода туғилишини англатади. Ўша куни таъзим қилиш учун эхромларда гўдак Исонинг ҳайкалчаси қўйилган беланчаклар ўрнатилади. Католик иерархиясида уч даражадаги руҳонийлар бор: диакон, руҳоний (кюре, патер, ксендз), епископ. Епископни Папа тайинлайди. Папани кардиналлар йиғилиши (коллегияси) сайлайди. II Ватикан соборида (1962–1965 йиллар) черков ҳаётининг барча жабҳаларини янгилаш, замонавийлаштириш жараёни бошланди. Бу жараён биринчи навбатда ибодат анъанасини ўзгартирди. Масалан, ибодатни фақат лотин тилида олиб боришдан воз кечилди.

Download 50,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish