2. Минерал озиқланишнинг картошка туганаги таъсири
Туганак таркибидаги биоген бирикмалар миқдори ўсимлик туридан, етиштириш шароити, тупроқ типи ва намлигидан, ўғитлар хили ва таркибига боғлиқдир. Шимолий минтақаларда етиштирилган картошка таркибида крахмал миқдори кам бўлиб, марказий ва жанубий минтақаларда етиштирилганларида крахмал нисбати кўп бўлишига сабаб шимолда қисқа ва кучли ёз фасли узун кунлиги билан фарқланади. Вақтли совуқ тушиши туфайли гуллаш тезлашиб, пишиш кўзатилади. Юқорида қайд этилган омиллар таъсирида картошка тез пишиб, туганакларда оз миқдорда крахмал тўпланади. Шимолда етиштирилган картошка туганаклари тезроқ кичик молекулали углеводларни тўплаши кўзатилади. Улар асосан моносахаридлардан иборат бўлади, сахароза эса камроқ бўлади. Жанубда етиштирилган картошка туганакларида моно- ва олигосахаридлар бир текисда тўпланади.Тупроқ намлиги туганакнинг ўсишига таъсир этувчи омил ҳисобланади. Тупроқ намлиги 30-40% бўлса, туганаклардаги крахмал миқдори ортади ва картошканинг ҳосилдорлиги пасаяди. Намлик 90% бўлса, ҳосилдорлик пасайиб, крахмал сифати ҳам ўзгаради. К+ ионлари крахмал синтези ва углеводлар тўпланишига ижобий таъсиретади. Крахмал баргда ва туганакларда синтезланади. К+ ионлари етишмаганда модда алмашинувида мувозанат йўқолиб, кичик молекулали бирикмалар синтезига ўтади ва крахмал синтези секинлашади. Синтез жараёнларини фаоллаштириш учун тупроққа калийли ўғитлар солинади. Cл- ионлари эса амилаза ферментининг активлигини кучайтириб , крахмалнинг гидролитик парчаланишини катализлайди. Крахмал синтезига калийнинг сулфат, нитрат, фосфат ионлари ижобий таъсир кўрсатади. Азотли ўғитлар эса туганаклар миқдорини кўпайтириб, ҳосилдорликни ошириш билан бирга таркибидаги крахмал синтезини камайтириши кўзатилади. Азотли ўғитлар таъсирида оқсиллар миқдори 2 мартага ортади. Фосфорли ўғитлар эса ҳосилдорлигини ошириб, туганаклардаги крахмал миқдорини орттиради.
3. Минерал озиқланишнинг сабзавот экинлари ҳосилига таъсири
Азот ўсимликлардаги биоген молекулалар таркибига кириб, фақат қайтарилган шаклда (аминокислоталар, азотли бирикмалар, витаминлар, кофакторлар ва бошқалар) бўлади. Бунда ўсимликларни ўраб турган муҳитда азот молекуляр шаклда ва ионлар ҳолида НО3-бўлиши мумкин. Кўпгина ўсимликлар атмосферадаги молекуляр азотни ўзлаштира олмайди, аммо азотобактер каби туркумдаги бактериялар уни ўзлаштириб тупроққа беради. Микроорганизмлар ёрдамида ишлаб чиқарилган азот ўсимликлар учун йетарли бўлмайди. Шунинг учун ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун тупроққа ҳамиша азотли ўғитлар бериб туриш даркор. Буни тупроққа ортиқча солиниши натижасида сабзавот маҳсулотлари таркибида нитратлар тўпланиб, инсон саломатлигига салбий таъсир этади.
Ўсимликлар минерал озиқланишда азотни асосан нитрат ва аммоний ионлари шаклида ўзлаштиради. Нитрат иони шаклида ўзлаштирилган азот ўсимлик таркибида кечадиган физиологик жараёнлар таъсирида аммиакгача қайтарилади. Аммиак ўз навбатида оқсил ҳосил бўлиш жараёни ва органик моддаларга сарфланади.
Ўсимликлар таркибида ташқи озиқ муҳити йетарли даражада қулай бўлганда ўсимликда нитратлар кам тўпланади. Аммо азотли ўғитлар нотўғри, оширилган меъёрда қўлланилиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таркибида нитрат кўп тўпланишига олиб келади. Нитратлар айниқса нитритларнинг ташқи муҳитдан ошиқча ўзлаштирилиши ўсимликда нитрозоаминлар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Нитрозоаминлар кансероген модда ҳисобланиб, организмлар учун хавфли ҳисобланади.
Hozirgi paytda ayrim toksik moddalar, nitratlar uchun organizm uchun xavfli bo’lmagan cheklangan miqdori yangi gigiyenik me’yori ishlab chiqilgan.
Nitrozoaminlar turli muhitlarda nitritlar va ikkilamchi ionlardan sintezlanishi mumkin va ular biologik obyektlar uchun supermutagenlar hisoblanadi.
Mineral o’g’itlar, ayniqsa azotli o’g’itlar qo’llashning oshishi mahsulot tarkibida nitratlar miqdorini aniqlab, sifatini baholashda juda muhim эkanligini ko’rsatmoqda.
27-jadval
Do'stlaringiz bilan baham: |