12 – мавзу. Минерал озиқланишнинг уруғ ва маҳсулот сифатига таъсири.
Режа:
1. Минерал озиқланишнинг мойли экинлар уруғи таркибига таъсири
2. Минерал озиқланишнинг картошка туганаги таъсири
3. Минерал озиқланишнинг сабзавот экинлари ҳосилига таъсири
Таянч сўзлар. Липид, углевод, крахмал, хлор сақлайдиган ўғитлар, нитрат, нитрозаамин, кантсероген модда, супер мутаген.
1. Минерал озиқланишнинг мойли экинлар уруғи таркибига таъсири.
Ташқи муҳит омиллари уруғнинг химиявий таркибига таъсири бўлади. Шимолий минтақаларда этиштириладиган мой экинлари уруғларида оқсиллар кам тўпланади, жанубдагиларда эса аксинча ҳолат юз беради. Бунда айрим оқсил фрактсиялари миқдори ҳам ҳар хил бўлади. Масалан, жанубий минтақаларда этиштириладиган мойли экинлар уруғи таркибида албуминларга нисбатан кўпроқ глобулинлар синтезланади. Мойли экинларни этиштириш шароитига қараб липидлар миқдори ҳар хил бўлади. Масалан, кунгабоқар уруғида (ядросида) липидлар (%) 36, 4-67, 8 бўлса, ғўзада17, 2-29, 1, зиғирда 18, 5-49, 5, сояда 12, 8-28, 1, кўкнорида 38, 8-57, 2% атрофида бўлади. Шимолий минтақаларда этиштирилган уруғлар таркибида тўйинмаган мой кислоталар сони кўпроқ ва уларнинг қайнаш ҳарорати пастроқ бўлади. Тупроқ намлиги ортиши билан уруғларида липидлар миқдори ортиб, оқсиллар миқдори камаяди. Мойли экинларни паст ҳарорат ва юқори намликда ўстирилганда уруғи таркибида тўйинмаган мой кислоталар кўпаяди. Шундай қилиб, юқори намлик ва паст ҳарорат мойли экинлар уруғини сифатини яхшилайди. Шунинг учун мойли экинлар суғорилганда уруғи таркибидаги липидлар миқдори 3-5 % га ортади ва ҳосилдорлик ҳам ортади. Мойли экинлар уруғи сифатига калийли ва фосфорли ўғитлар таъциркўрсатади. Бундай ўғитлар солинганда уруғлардаги липидлар миқдори 2-3 % ортади. Азотли ўғитлар берилса, уруғлар таркибидаги оқсиллар миқдори ортади. Масалан, мойли экинлар этиштириладиган майдонларга 150 кг/га азотли ўғит берилса, кунгабоқар уруғи таркибидаги липидлар 71, 4%дан 52, 2% гача камайган ва уруғлардаги оқсиллар миқдори эса 12, 3% дан 28, 8 % гача ортган. Аммо азот этишмаса ўсимликларнинг суст ўсиши кўзатилиб, уларда синтез жараёнлари тезлиги камайиб, уруғларда липидлар ва углеводлар миқдори пасайишига олиб келган. Шундай қилиб, суғориш натижасида уруғлар таркибида липидлар миқдори кўпайиб, оқсиллар миқдорини оширади, тупроққа ўғитлар бериш эса бу жараёнларни янада тезлаштириши мумкин. Аммо асос бўлиб табиат ва ўғитлар миқдори ўрин олади. Тупроққа магний билан фосфорни қ ўшиб берилса қўшимча сифатида мойли экинлар таркибидаги липидлар миқдорини ортишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |