12- мавзу. Ген ёки нуқтали мутациялар. Хромосома ва геном мутациялари р е ж а 1



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana21.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#568740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
12 (2)

Инсерциялар.
Хромосомалар ичида маълум бир кичик қисмининг ўрин 
алмашинишлари содир бўлиши мумкин. Бундай ўзгаришларни 
инсерциялар
деб аташ қабул қилинган. Инсерция натижасида бирорта ген битта хромосома 
ичида бир жойдан бошқа жойга кўчиб ўтиши мумкин. Бундай ҳолда шу 
геннинг хусусияти сақланиши ёки ўзгариши мумкин. Бу ген қандай генлар 
билан бирикиш гуруҳида жойлашишига боғлиқ бўлади. Инсерция типидаги 
мутациялар генларнинг бирикиш гуруҳидаги жойлашиш тартибини 
ўзгартириш билан бирга гомологик хромосомалар ўртасида кетадиган генлар 
рекомбинациясини пасайтириши мумкин.
Хромосомалараро қайта тузилишлар билан боғлиқ мутациялар

Турли хил қайта тузилишлар фақат хромосомалараро ҳам кетиши мумкин. 
Бундай қайта тузилишларга ногомологик хромосомаларнинг маълум
қисмларини алмашиб олишларини ёки бирорта хромосома қисмининг узилиб
бошқа бир хромосомага уланиб қолишини айтиш мумкин. Бундай қайта 
тузилишларни 
транслокация
деб аташ қабул қилинган. Транслокациялар 
натижасида бирикиш гуруҳлари ўзгаради. Бундай мутациялар натижасида 
организмларда турли ирсий ўзгаришлар вужудга келади. Кўпчилик ҳолларда 
транслокациялар туфайли мейознинг кечишида хромосомаларнинг нормал 


конъюгацияси бузилиши натижасида турли хил аномалиялар содир бўлади. 
Бундай аномалиялар эса тўла ёки ярим пуштсизликларга олиб келади. Бундай 
мутациялар биринчи марта 1915 йилда Дж.Беллинг томонидан аниқланган. У 
дастлаб ярим пуштсизликни дуккакдошларда аниқлаган бўлса, кейинчалик 
(1925 й) банги девона ўсимлигида аниқлади. 1926 йилда Штерн биринчи
марта дрозофила пашшасида Y–хромосома маълум қисмининг Х хромосомага 
уланиб қолганлигини яъни ўзига хос транслокацияни аниқлади. Тез орада 
маккажўхори ўсимлигининг сўтаси ва чангининг ярим пуштсизлиги бўйича 
транслокация аниқланди.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай хромосомада қайта тузилишлар 
кетиши учун иккита жараён содир бўлиши керак: 1) хромосомада маълум 
қисмининг узилиши ва 2) узилган қисмининг яна ўша хромосомага қайта 
бирлашиши (хромосома ичида қайта тузилиш) ёки бошқа бир хромосомага 
уланиши (хромосомалараро қайта тузилиш) ёки транслокация. 
Айтайлик А,В,С ва D генлари бир жуфт хромосомада АВСD тартибда 
жойлашган, хромосоманинг бошқа бир жуфтида эса EFGH жойлашган дейлик. 
Бу ҳолда ногомологик иккита хромосомада бир вақтниинг ўзида узулишлар 
содир бўлса, уларнинг ўз ўринларини алмашиб қайта ўрнашиш-лари 
натижасида хромосомаларда қуйидаги тузилишлар содир бўлади:
ABGH / 
ABCD ва EFCD / EFGH. Бунинг натижасида алмашишлар тенг ёки тенг 
бўлмаслиги мумкин. Хромосомаларнинг бундай тартибда маълум қисмларини 
алмашлаб олишини 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish