трисомиклар
деб, 2n-
1 бўлган
организмлар эса
моносомиклар
деб аталади. Кам ҳолларда
хромосомалар тўпламида иккита, учта хромосома ортиқ бўлиши мумкин. Агар
хромосомалар тўпламида 2 та хромосома ортиқ бўлса (2n+1+1)
тетрасомик
, 3
та хромосома ортиқ бўлса (2n+1+1+1)
пентасомик
ва ҳоказо деб аталади.
Айрим ҳолларда хромосомалар тўпламида гомологик хромосомалардан бир
жуфти етишмаслиги (2n-2) мумкин. Бундай хромосомалар тўпламига эга
организмлар
нуллисомиклар
деб аталади.
Гетероплоидиянинг кашф қилиниши
биринчи марта хромосоманинг
генотипдаги ролини аниқлаш имкониятини берди. Битта ёки бир жуфт
хромосоманинг қўшилиб қолиши, аксинча тушиб қолиши
- етишмаслиги
фенотипда катта ўзгаришларнинг содир бўлишига сабаб бўлади. Шундоқ ҳам
маълумки, гетероплоидияда биринчи навбатда генлар мувозанати бузилади,
натижада биринчи навбатда улар ҳаётчан бўлмайдилар, ёки ҳаётчанликлари
жуда кам бўладилар.
Дрозофила пашшасининг битта хромосомаси кам бўлган
формаси
аниқланган. Бу нуқтасимон шаклдаги IV хромосома. Аниқланган пашшада ана
шу нуқтасимон хромосоманинг биттаси етишмаган организм гапло - IV деб
номланган. Бундай пашшанинг хромосомалар тўплами ҳужайрада 2n–1
бўлган, яъни моносомик бўлган. Етишмаган хромосомада жойлашган ген
аллеллари ўзларининг доминант аллеллари йўқлиги учун фенотипда намоён
бўлади. Бундай моносомик пашшада қатор белгилар фенотипда юзага чиқа-
ди. Масалан, пашша танаси кичрайган бўлиб,
кам пуштли, морфологик
белгиларидан қанотлари, кўз шакли, мугузсимон туклари ва бошқа
белгилари
ўзгарган ҳолатда бўлади. Аксинча, IV хромосоманинг биттага ошиши (2n+1)–
трипло-IV ҳам жиддий морфологик ўзгаришларга сабаб бўлади.
Хромосомалар тўпламида IV хромосоманинг биттаси етишмаслиги
ҳаётчанликка таъсир қилмаган ҳолда бошқа хромосомалар, масалан II ва I, III
хромосома етишмаса летал ҳолат юз беради, яъни пашшалар ҳалок бўлади. Бу
хромосомалар генетик жиҳатдан бир хил мавқега
эга эмасликларини
кўрсатади.
Гетероплоидия ҳодисаси бангидевона (
Datura stramonium
) ўсимлигида
хромосомалар тўплами 2n=24 эканлиги А.Блексли ва Д.Беллинг
томонидан
аниқ кўрсатиб берилган. Улар бу ўсимликда тажрибалар ўтказиб, ҳар бир
жуфтга хромосома қўшилганда, яъни ҳар бир жуфт хромосома бўйича
гетероплоидлар олинганда, уларда маълум белгилар бўйича, масалан,
кўсакларнинг ҳажми кичрайиши, тузилишининг ўзгариши ёки бир вақтнинг
ўзида бир қанча белгилари ўзгаришини кўрсатиб беришган.
Хулоса: Гетероплоидия буғдой, маккажўхори, тамаки, ғўза ва бошқа
ўсимликларда олинган. Гетероплоидлар ёки анеуплоидлар олиш йўли билан
ҳар бир хромосоманинг генетик таркибини аниқлаш мумкин. Хромосомаларда
жойлашган генлар ва улар таъмин этадиган белгиларни билган ҳолда бир
ўсимликнинг маълум хромосомасини бошқа бир ўсимлик хромосомаси билан
алмаштириш мумкин. Шу йўл билан ҳозирги вақтда буғдой хромосомаси
жавдар хромосомаси билан алмаштирилган.
Гетероплоидияни ўрганиш ҳар бир хромосоманинг ва шунингдек геном
эволюциясини ўрганишга ҳамда маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш
сабабларини ўрганишга ёрдам беради.