№ 1, 2021 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙ ЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
117
етакчилик қилишга
интилиш
*
11
Жанжалкашлик,
тажовузкорлик
4.58±0.28*
**
3.5±0.21
3.09
4.47±0.21
4±0.25
1.47
12
Фрустратив
ҳолатларга
муносабат
2.03±0.21
2.28±0.1
6
-0.96
2.3±0.26
2.96±0.2*
-2
13
Ёлғиз қолишга
интилиш, ўзини
четга олиш
3.86±0.21*
3.32±0.1
6
2.08
4.6±0.22*
**
3.62±0.14
3.77
Изоҳ:Мх
1
- ўртача қиймат *-P<0.05
m
1
– статистик хато * * - P< 0.01
P- фарқлар ишончлилиги * * * - P < 0.001
Шу нуқтаи назардан мазкур методика боланинг мослашиши,
унинг шахслараро
муносабатлари жиҳатлари, уларнинг хусусиятлари, оиладаги ички муносабатлари бола
томонидан идрок этилиши ва унинг хулқидаги айрим сифатларини ўрганиш
имкониятини
беради. Бу методика ёрдамида ҳар бир гуруҳда жами 40 нафар респондент ўғил-қизлар ўрганиб
чиқилди (1-жадвалга қаранг).
Қуйида шу методика ёрдамида олинган маълумотлар таҳлили устида тўхталиб ўтамиз.
Бунда кўрсаткичларнинг юқорилиги, боланинг шу аъзога нисбатан кучлироқ ҳиссий яқинликни
намоён қилишлигини билдиради.
Жадвалдан методиканинг дастлабки 3 та шкаласи олинган натижаларга кўра, 9-10 ёшли
ўғил болаларининг кўрсаткичлари, бошқа гуруҳ респондентлари кўрсаткичидан сезиларли
даражада пастлиги билан фарқланиб туришлиги кўриниб турибди. Бу шкалаларда гап
синалувчиларнинг онасига ва отасига нисбатан ҳиссий
муносабати, шунингдек, ота-онасига
уларни ота-оналик ролида идрок этиб муносабатда бўлиши ҳақида боради. Бу
учала шкалалар
бўйича яна бир характерли кўрсаткич, қизларнинг онасига нисбатан муносабати (6.16 балл)
бошқа гуруҳ респондентларга нисбатан энг юқори бўлган айни вақтда уларнинг отасига
нисбатан муносабати бошқа гуруҳдагилардан энг пастлиги (2.62 балл) билан фарқланиб
туришлигидир. 7-8 ёшли ўғил болалар 4.42 балл ва қизларда 5.4 балл намоён бўлганда, 9-10
ёшли ўғил болаларда бу кўрсаткич 3.12 баллни ташкил этди.
Шунингдек синалувчиларнинг отага нисбатан муносабатлари кўрсаткичи онага нисбатан
муносабатлар кўрсаткичидан паст бўлиб чиқди. Яъни, 1-шкала бўйича ҳар иккала гуруҳ
респондентлари ўртасидаги фарқлар ишончлилиги t=3.27; t=-11.69 P <0.001га тенг бўлган бир
пайтда 2-шкала бўйича барча гуруҳ респондентлари ўртасидаги нисбий фарқлар аҳамиятсиз
ҳисобланади. 3-шкала бўйича эса 9-10 ёшли қизларда фарқлар ишончлилиги t=-2.64 P <0.005
тенгликни намоён қилди. Буларнинг барчаси ўзбек оиласининг ўзига хос этник хусусиятини
ифода этмоқда. Айниқса, 9-10 ёшли ўғил-қизларининг отага нисбатан ҳиссий яқинлик даражаси
онасига (2.47-балл ўғил болалар ва 2.62-балл қиз болалар) нисбатан бўлган
муносабатга
қараганда пастлиги каби ҳолатлар тадқиқотимиз давомида олинган бошқа маълумотларни ҳам
тасдиқлаб ўзбек оиласининг анъанавий этник хусусиятларини намоён бўлишини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, оилада ота-она ва болалар ўртасидаги шахслараро
муносабатларни тўғри ташкил этиш, педагогик-психологик нуқтаи назардан уларни таҳлил
қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар
1. Беруний А.Р. Минералогия. – Т.: 1969. – 187 б.
2. Ибн Сино. Тиб қонунлари. Тузувчилар: У.Каримов ва б. – Т.:А Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти. 1-жилд. 1992. – 298 б.
3. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.:Ўқитувчи. 1992. – 160 б.
4. Адизова Т. Оиладаги ўзаро муносабат усуллари ва ўсмир ёшдаги
болалар шахсининг
мулоқотга киришувчанлик сифатлари /Оила – давлат таянчи(илмий мақолалар тўплами). – Т.:
1998. – Б. 48-54.