Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари алохида стратегик шериклик даражасига кўтарилди
Аввал хабар килинганидек, Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Узбекистон билан Жанубий Корея географик жихатдан бир-биридан узок, лекин кунгли якин, тинчлик ва тараккиёт йулида максади муштарак давлатлардир. Тарихдан маълумки, "мамлакатларимиз Буюк ипак йули даврларидан бошлаб узаро борди-келди килган. Самарканддаги «Афросиёб» музейида сакланаётган деворий суратларда VII аср урталарида Самарканд хукмдорининг кадимги Корея - Чосон элчисини кабул килиш маросими акс эттирилгани бунга ёркин мисол була олади. Мамлакатларимиз вакт синовидан утган ишончли стратегик шериклардир. Олий даражадаги мулокотлар ва муштарак интилишлар самарасида мамлакатларимиз хамкорлиги барча йуналишларда изчил ривожланмокда. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи узаро муносабатларни сифат жихатдан янги боскичга кутарди. Мазкур тарихий ташриф куп киррали алокаларни ривожлантириш учун мустахкам замин яратди. Ташриф доирасида авлатлараро, хукуматлараро ва идоралараро 20 дан ортик битим, шунингдек, умумий киймати 10 миллиард AKШ долларидан зиёд булган 64 та хужжат имзоланди. Корея Республикаси Президентининг Узбекистонга давлат Ташрифи Узбекистон - Жанубий Корея муносабатлари тарихидаги ухим вокеа сифатида мамлакатларимиз ва халкларимизни янада якинлаштиришга хизмат килади. Ташрифнинг асосий вокеалари 19 апрель куни Куксарой кароргохида булиб утди. Расмий кутиб олиш маросимидан сунг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин тор доирада учрашув утказди. Давлатимиз рахбари олий мартабали мехмонни кутлаб, бу узок кутилган ва мухим ташриф эканини алохида таъкидлади. - Жанубий Корея Узбекистоннинг ишончли ва устувор шериги. Мен 2017 йилги учрашувимизни мамнуният билан эслайман. Музокараларимиз самимий ва конструктив рухда утган, салмокли хужжатлар имзоланган эди. Бу кейинги йиллардаги хамкорлик ривожига асос булди. Сизнинг ушбу ташрифингиз давлатлараро муносабатларимизга янги суръат багишлайди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Корея Республикаси Президенти таклиф учун миннатдорлик билдириб, Узбекистон - Жанубий Корея муносабатлари узаро дустлик ва хамкорлик рухида изчил ривожланаётганини кайд этди. — Узбекистон кадимий ва бой тарихга эга, Буюк ипак йулининг маркази булган улка. Бугунги кунда мамлакатингиз уз тараккиётининг янги даврига кадам куймокда. Узбекистонни Жанубий Кореянинг савдо ва инвестициявий алокаларни фаоллаштиришга каратилган "Янги шимолий сиёсат"ида мухим урин тутувчи шерик деб биламиз. Сизнинг Сеулга ташрифингиз чогида мамлакатларимиз уРтасиДаги стратегик шерикликни мустахкамлашга эришган эдик. Бу сафар уни алохида стратегик даражага кутариш ниятидамиз, — деди Мун Чжэ Ин. Узбекистон кучли иктисодий, индустриал ва интеллектуал салохиятга эга Корея Республикаси билан хамкорликни янада мустахкамлашга стратегик масалалардан бири сифатида карайди. 1992 йилда мамлакатларимиз уртасида дипломатик муносабатлар урнатилгандан сунг узаро алокаларни ривожлантириш борасида салмокли натижаларга эришилди. Мамлакатларимиз уртасида давлатлараро, хукуматлараро ва идоралараро 170 дан ортик хужжат кабул килинган. Мазкур салмокли хукукий база узаро хамкорликнинг мустахкам пойдевори булиб хизмат килмокда. 2006 йилда имзоланган Стратегик шериклик тугрисидаги кушма декларация, 2017 йилда кабул килинган Стратегик шериклик муносабатларини хар томонлама чукурлаштириш тугрисида Кушма баёнот томонларнинг хамкорликка содиклиги, дустлиги ва узаро ишончидан далолатдир.
Мамлакатларимиз БМТ ва бошка халкаро ташкилотлар доирасида бир-бирини куллаб-кувватлаб келмокда. Узбекистон Корея Республикасининг глобал хавфсизликни таъминлаш борасида катта ахамиятга эга булган, Корея ярим оролидаги уз аро хамжихатликни мустахкамлашга йуналтирилган тинчликсевар сиёсатини маъкуллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 2019 йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлди. Бугунги кунда Ҳиндистон жадал ривожланмоқда, замонавий қиёфа касб этмоқда. Унинг қудратли давлат ва иқтисодиёти ривожланган мамлакат сифатида жаҳондаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда. Ушбу мамлакат, айниқса, юқори технологиялар, инновациялар, саноат, дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади.
Бу мақсадлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топди. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилишни ҳал этиш каби масалалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.
Ўтган қисқа вақтда бу борада тарихий қадамлар қўйилди. Чегарадан ўтиш, сувдан фойдаланиш каби ўткир муаммолар ҳал этилди. Чегаралар очилди, ўзаро борди-келди кўпайди.
Президентимиз илк давлат ташрифларини қўшни мамлакатларга амалга оширди. Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. Қозоғистон билан стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш борасида муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга Ўзбекистоннинг бу саъй-ҳаракатлари бутун минтақадаги муҳитга ижобий таъсир кўрсатди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ана шундай яхши қўшничилик муҳити, халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ташаббусдир.
Мазкур анжуман тарихига назар ташласак, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ҳақда илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб айтган эди. 2017 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида давлатимиз раҳбари “Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир. Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир. Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир”, дея таъкидлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |