11-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти Режа


Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди



Download 343,58 Kb.
bet2/9
Sana22.02.2022
Hajmi343,58 Kb.
#101462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-ma'ruza matni O'zb. hamjamiyati

Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди. 1993 йил февралда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди ва у иш бошлади. Президент И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил сентябрда бўлган 48-сессиясида иштирок этди. Ўзбекистон номидан Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМТнинг Тошкентда доимий ишловчи семинарини чақириш, наркобизнесга қарши курашни кучайтириш, Орол муаммосини ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича бир қатор таклифларни ўртага қўйди. 1995 йил январда Тошкентда БМТ ваколатхонаси билан ҳамкорликда семинар-кенгаш ўтди. Унда Ўзбекистон тараққиётининг стратегик муаммолари, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўллари муҳокама этилди. Ўзбекистон ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида 1995 йил 15-16 сентабрь кунлари Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Халқаро кенгашда иштирок этган 31 давлат ва 6 халқаро ташкилотдан келган мухтор вакиллар минтақа хавфсизлигини таъминлаш, можароларнинг олдини олиш, интеграция жараёнларини чуқурлаштиришнинг ишончли тизимини барпо этиш масалалари юзасидан таклифларини айтдилар.
Ўзбекистон БМТнинг 50 йиллигига бағишланган тантаналарда фаол қатнашди. И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1995 йил 22-24-октябрда бўлган юбилей сессиясида нутқ сўзлади. У нуфузли халқаро ташкилот фаолиятини яхшилашга доир таклифларни баён этди. Умумжаҳон хавфсизлиги минтақавий хавфсизликка эришишдан бошланадиган жараён эканлиги, минтақалар хавфсизлигини таъминлаш йўли билангина жаҳон хавфсизлигини таъминлаш мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Афғонистондаги урушга барҳам бериш учун унга ташқи кучларнинг аралашувини бартараф этиш, қурол олиб киришни таъқиқлаш таклифлари илгари сурилди. Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, қурол савдосини чеклаш тўғрисида, Орол денгизининг қуриб бориши билан боғлиқ экологик муаммони ҳал этишга ҳалқаро молия тузилмаларини ва ривожланган мамлакатларни жалб қилиш, БМТнинг ташкилотчилик ишини фаоллаштириш тўғрисида бир қатор таклифларни илгари сурди. 1997 йил 15-16 сентябри кунлари Тошкентда «Марказий Осиё ядро қуролидан ҳоли зона» мавзуида халқаро конференция бўлди. Унда 56 давлат ва 16 халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, барча давлатлар Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли зонани барпо этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ва уни барпо этишга кўмаклашишга чақирилди. 1999 йилнинг 19-20 июль кунларида Тошкентда БМТ ҳомийлигида Афғонистон бўйича «6+2» гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда гуруҳга аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги делегациялари, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Лахдар Брахимий иштирок этди. Учрашув якунида Афғонистондаги можарони ҳал этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида Тошкент Декларацияси имзоланди. 2000 йил 8 сентабрида И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг сессиясида қатнашди. 150 дан кўпроқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган ушбу сессияда И.Каримов нутқ сўзлади. 2002 йилнинг 18-20 октябрь кунлари БМТнинг бош котиби Кофи Аннаннинг юртимизда бўлиши Ўзбекистоннинг бу ташкилотга аъзо бўлгандан кейинги ва И.Каримовнинг БМТда сўзлаган нутқидан кейинги энг эътиборли воқеалардан бири бўлди.



Download 343,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish