Режа: - Узоқ муддатли кредитларнинг моҳияти ва уларни расмийлаштириш
- Корхоналарнинг кредитга лаёқатлилиги, уни аниқлаш кўрсаткичлари ва такомиллаштириш йўллари.
- Кредит баҳоси, кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш
- Узоқ муддатли кредитлардан фойдаланиш устидан банк назорати
1. Узоқ муддатли кредитларнинг моҳияти ва уларни расмийлаштириш - Инвестицияларни молиялаштириш айрим манбаларининг ўрни ва роли, кўп жиҳатдан, макроиқтисодий мувозанат ҳамда ўсиш барқарорлиги, мулкчилик шаклларининг ривожланиш даражаси ва ўзаро нисбатлари, банк-молия тизимининг ривожланганлиги ва бошқалар билан белгиланади. Инвестиция лойиҳалари бўйича қарорлар қабул қилишда иқтисодиётнинг молия секторининг ривожланишидаги объектив шарт-шароитларни, инвестиция қарорларини қабул қилишга аниқлик киритадиган ва таъсир қўрсатадиган молиявий воситачилик даражасини, улардан фойдаланиш воситалари ҳамда механизмларини ҳисобга олишга тўғри келади.
Ссудаларнинг олдиндан белгиланган муддатларда қайтарилиши мажбурийлиги ва кредитнинг тўловлиги асосий капиталга сафарбар этиладиган инвестициялардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади ва қарз воситаларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириш ва ўзлаштириш масъулиятларини оширади. Иқтисодий асосланган ҳолда инвестицияларни кредитлашни ташкил қилиш уларнинг самарадорлигини кўтаришда алоҳида аҳамиятга эгадир. Биринчидан, кредитнинг иштироки капитал сарфларни иқтисодий субъектлар фаолиятининг пировард иқтисодий натижаларига узвий боғланишини таъминлашга ёрдам беради ва ўз навбатида лойиҳавий қарорларининг энг тежамкор вариантларини танлашдан манфаатдорликни таъминлайди. - Ссудаларнинг олдиндан белгиланган муддатларда қайтарилиши мажбурийлиги ва кредитнинг тўловлиги асосий капиталга сафарбар этиладиган инвестициялардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади ва қарз воситаларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириш ва ўзлаштириш масъулиятларини оширади. Иқтисодий асосланган ҳолда инвестицияларни кредитлашни ташкил қилиш уларнинг самарадорлигини кўтаришда алоҳида аҳамиятга эгадир. Биринчидан, кредитнинг иштироки капитал сарфларни иқтисодий субъектлар фаолиятининг пировард иқтисодий натижаларига узвий боғланишини таъминлашга ёрдам беради ва ўз навбатида лойиҳавий қарорларининг энг тежамкор вариантларини танлашдан манфаатдорликни таъминлайди.
- Иккинчидан, қарзнинг асосий миқдорини ва у бўйича фоизларни қайтариш манбаи бўладиган фойдани ўстириш имкониятларини фаол излашни рағбатлантиради. Шу билан бирга лойиҳаларни молиялаштириш учун банк кредитларини бериш, банк, кредит, фоиз ва бошқа рискларни, кредит ресурсларини қайтармаслик рискларини кўпайтиради. Бу эса банкларни ҳар томонлама ўйланган, «етти ўлчаб, бир кесилган» қарорлар қабул қилишга мажбур қилади. Банк кредитининг лизинг кредити каби муқобил шаклини қўллаш унинг таъминланганлик тамойилини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |