Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларни узоқ муддатли кредитлашни ташкил қилиш тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати, Ўзбекистон Республикаси “Марказий банк тўғрисида”, "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонунларга, Марказий банкнинг “Тижорат банкларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида” ги Низоми ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини тартибга солади. - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларни узоқ муддатли кредитлашни ташкил қилиш тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати, Ўзбекистон Республикаси “Марказий банк тўғрисида”, "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонунларга, Марказий банкнинг “Тижорат банкларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида” ги Низоми ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини тартибга солади.
- Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари узоқ муддатли кредитлаш жараёнини ўзларининг ички кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мустақил амалга оширадилар.
- Узоқ муддатли кредитлар - ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлар учун мўлжалланган объектларни, қурилиш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлашга оид ҳаражатлар билан боғлиқ капитал қўйилмаларни молиялаш, техника, технологиялар ва ускуналарни ҳарид қилиш, асосий чорва, кўп йиллик ўсимликларни шакллантириш, шунингдек, бошқа инвестиция мақсадлари учун мўлжалланган кредитлардир.
Uzoq muddatli kreditlar kimlarga beriladi? - Ma’lumki, uzoq muddatli kreditlar o’z kapitali va mustqil balansiga, yuridik shaxs maqomiga ega bo’lgan, mulkchilik shaklidan qat’iy nazar mustaqil xo’jalik yurituvchi sub’ektlarga ajratiladi, bunda zarar ko’rib ishlaydigan, nolikvid balansga ega bo’lgan hamda moliyaviy nobarqaror ishlayotgan korxonalarga kreditlar ajratilishiga ruxsat berilmaydi.
- O’zbekiston Respublikasi Markaziy bankining 2004 yil 17 iyuldagi 478-sonli yo’riqnomasiga asosan respublikamiz bank amaliyotidagi o’rta muddatli kreditlar toifasi bekor qilindi. Unga ko’ra, o’rta muddatli kreditlar ham uzoq muddatli kreditlar toifasiga kiritildi.
Do'stlaringiz bilan baham: |