Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон Қарорида (тегишли иловалари) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги Фармонида шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 15 ноябрь 2005 йилдаги 251 – сонли Қарорида назарда тутилган барча меъёрий-ҳуқуқий талаблар ҳисобга олиниши зарур.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон Қарорида (тегишли иловалари) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги Фармонида шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 15 ноябрь 2005 йилдаги 251 – сонли Қарорида назарда тутилган барча меъёрий-ҳуқуқий талаблар ҳисобга олиниши зарур.
Кредитланаётган объект қийматининг камида 30 % и ўз ёки бошқа хил молиялаш манбалари билан таъминланган қурилиш объектларини кредитлаш учун тавсия этилади, лекин амалиётда муҳим инвестиция лойиҳалари учун истисно тариқасида бу меъёрдан паст бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича Молия вазирлиги кафолати остида, шунингдек бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитланадиган объектлар бундан мустасно.
Объектларнинг қурилишига оид кредитлар хўжалик юритувчи субъектда тугалланмаган қурилишдаги ишга туширишнинг муддати кечиктирилган ва илгари берилган ссудалар бўйича муддати кечиктирилган қарзга оид шунга ўхшаш кредитланадиган объектлар мавжуд бўлмаган ҳоллардагина берилиши мумкин.
Кредитни расмийлаштириш жараёни ўз ичига:
а) кредит олишга оид буюртманоманинг кўриб чиқилиши ва бўлғуси қарз олувчининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида унинг ўрганилишини;
б) қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилини ва кредитга баҳолашни;
в) кредитланаётган лойиҳанинг комплекс экспертизасининг ўтказилишини;
г) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузишни олади.
Кредит буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилади:
қарз олувчи тўғрисидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакл, муассислар фаолиятининг асосий тури ва ҳ. к.);
сўралаётган сумма ссуданинг белгиланиши ва лойиҳанинг мақсади;
кредит бериш муддати;
актив суммаси билан сўраб олинадиган кредит суммаларининг ўзаро мувофиқлиги;
кредитлаш объектининг қоплаш муддати;
кредит ва унга оид фоизларни ҳисоблаш ва сундириш муддатлари;
агар кредит қимматликлар гарови остида берилаётган бўлса, кредитни таъминлаш сифатида гаровга қўйилаётган қимматликлар тўғрисидаги маълумотлар;
корхонанинг қарз маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;
корхонанинг бошқа банкларда очилган банк ҳисоб рақамлари хақидаги маълумотлар,
корхонанинг бошқа корхоналарнинг капиталида қатнашиш ҳақида маълумотлар.