Тижорат банкларининг инвестицион лойиҳаларга кредитлар бериш салоҳиятини ошириш мақсадида банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат
Тижорат банкларининг инвестицион лойиҳаларга кредитлар бериш салоҳиятини ошириш мақсадида банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Тижорат банкларининг инвестицион лойиҳаларга кредитлар бериш салоҳиятини ошириш мақсадида банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
банклардаги аҳоли омонатларининг Давлат томонидан 100 фоиз кафолатланганлиги, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (2002 й.);
тижорат банклари томонидан жалб этилган депозитларга нисбатан Марказий банк мажбурий захира нормаларининг депозит муддатига боғланган табақалаштирилган ставкаларни қўлланиши, шунингдек жисмоний шахслар депозитлари мажбурий заҳираларга тортилмаслиги;
аҳолининг тижорат банкларидаги омонатларидан олган даромадлари даромад солиғидан озод этилганлиги;
аҳолининг тижорат банкларидаги омонатларидан олган даромадлари даромад солиғидан озод этилганлиги;
тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қоғозларига бир йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича юридик шахслар беш йил муддатга солиқдан озод этилган;
замонавий банк хизматлари кўрсатиш кўламининг кенгайтирилаётганлиги (банк пластик карточкалари, интернет банкинг, смс банкинг ва бошқалар)
Узоқ муддатли кредитлар билан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик шахсни ҳосил қилмаган деҳқон хўжаликлари таъминланадилар.
Кредитлаш учун қуйидаги шартларнинг бажарилиши чоғида ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган объектларнинг, шунингдек қуйидаги объектларнинг қурилиши, реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлаш объектлари қабул қилиниши мумкин:
амалдаги тартибга мувофиқ келишилган экспертиза қилинган ва тасдиқланган, лойиҳалаш-смета ҳужжатлари асосида белгиланган тартибда тасдиқлар билан таъминланган;
қурилиш барча турларининг, унинг мулкчилик усули ва шаклларидан қатъий назар, юритилишига оид Давқўмархитектқурилиш қўмитаси назорати ёки унинг маҳаллий инспекцияларининг ёзма рухсатномаси бўлган ҳолларда;
технологик ускуналар ва хом ашёнинг етказиб берилишига оид шартномалар билан таъминланган;
давлат экология экспертизасининг хулосаси;
шартнома баҳолар қайдномаси;
қурилиш учун ажратилган ҳудудга шартнома;
инфляция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда пудрат ишларига оид контрактлари билан таъминланган;
қарз олувчи томонидан тақдим этилган иқтисодий қоплашга оид ҳисоб-китобларнинг банк экспертизаси билан таъминланган объектлар.