60-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
11.6.Фонд биржасининг ҳуқуқий мақоми ва фаолияти;
ФОНД БИРЖАСИ — қимматли қоғозлар ва б. молиявий воситалар олди-сотди қилинадиган биржа; пул капитали ҳаракатига хизмат кўрсатадиган молия бозорининг дастакларидан бири. Бозор инфратузилмасининг муҳим бўғини, қимматли қоғозлар (давлат облигациялари, корхоналар акция ва облигациялари, банк кредит билетлари, тижорат векселлари), валюта олдисотдиси бўйича мунтазам ва ташкилий фаолият кўрсатади.
Фонд биржасининг асосий вазифалари: бўш турган пул ва қимматли қоғозларни сотишни ташкил этиш орқали жамғарилган пул капиталини сафарбар этиш ва тўплаш; хусусий хўжалик субъектлари ва давлат инвестицияларини уларнинг қимматли қоғозлари харидини ташкил этиш йўли билан молиялаштириш; қимматли қоғозларнинг юқори даражадаги ликвидлигини, яъни қимматли қоғоз эгалари учун йўқотишларсиз тезда пул маблағларига айланишини таъминлаш. Ҳуқуқий мақомига кўра, жаҳон амалиётида доимий давлат назоратида фаолият кўрсатадиган ялпи ҳуқуқий, акциядорлик жамиятлари шаклидаги ҳусусий ва давлат капитали иштирокидаги аралаш Фонд биржаси турлари бор.
Фонд биржаси 16-а. да Ғарбий Европа мамлакатларида пайдо бўлган. Жаҳонда 150 дан ортиқ йирик Фонд биржаси бор (2003). Ўзбекистонда биринчи фонд биржалари 1991 й. дан бошлаб ташкил этила бошлади, лекин уларнинг купи кейинчалик ёпилди (қ. «Тошкент» республика фонд биржаси).
Фонд биржаси – қимматли қоғозлар савдосига мўлжалланган уюшган бозор. Бу қимматли қоғозлар харидори ҳамда сотувчиси учрашадиган жой.
Мисол учун: дунёдаги етакчи фонд биржаларига NYSE, NASDAQ, LSE ва бошқалар киради.
Муҳим фактлар: Амстердам фонд биржаси дунёдаги энг кўҳна биржа саналади. Биржа 1602 йилда ташкил топган бўлиб, шу йили тарихдаги илк акциядорлик компанияси – Голландиянинг Ост-Инд компанияси ташкил этилган.
«Тошкент» Республика фонд биржаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ягона фонд биржа. У 1994 йил 8 апрелда ташкил этилган. Ҳозирда у ерда 99 та компания ўз акциялари ва 4 та эмитент (акция чиқарадиган компания) ўз облигациялари билан савдо қилади.
Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар биржаларга жойлаштирилади, у ердан уларни жисмоний ва юридик шахслар – инвесторлар харид қилиши мумкин.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси – қимматли қоғозларни сақлаш, юритиш, ҳаракатини ҳисобга олиш ягона тизимини таъминлайдиган ҳамда бошқа турдош хизматларни кўрсатадиган ташкилот. (Марказий депозитарий ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йи 21 майдаги 263-сонли «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва уинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мажбурий лицензиялашсиз амалга оширади).
Do'stlaringiz bilan baham: |