Инвестиция ва пай фондлари тўғрисидаги Қонунга кўра инвестиция фонди: Инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс — акциядорлик жамияти инвестиция фондидир.
Инвестиция фонди ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Инвестиция фонди қуйидаги турда бўлиши мумкин:
ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлган инвестиция фонди;
ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлмаган инвестиция фонди.
Инвестиция фондининг тури фонднинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари инвестиция фондларининг бир тури ҳисобланади. Улар аҳолининг кенг қатламини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш мақсадида ташкил этилади.ХИФларнинг вазифаси аҳолининг пул маблағларини жамлаб, уларнихусусийлаштирилаётган давлат корхоналарининг акцияларини сотиб олишга йўналтиришдан иборат. Хусусийлаштириш инвестицияфонди ўз акцияларини чиқариш ҳисобига маблағларини жалб этиш,ўз маблағларини ҳамда олинган махсус давлат кредитларини хусусийлаштирилаётган давлат корхоналарининг қимматли қоғозларигаинвестиция қилиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, акцияларига эга бўлган корхоналарни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишда акциядор сифатида иштирок этишдан иборат фаолиятни амалга оширувчи очиқ акциядорлик жамиятидир. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари қуйидаги хусусиятларга эга: — хусусийлаштирилаётган корхоналар томонидан чиқариладиган акциялар умумий сонининг 30 фоизигача харид қилиш имконияти; — ўзининг умумий активларининг 10 фоизидан кўп бўлмаганқисмини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилишимконияти; — махсус давлат кредитини олиш имконияти; — мабларларни фақат хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларига ва давлат қимматли қоғозларига инвестиция қилиш ҳуқуқи. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари муассисларининг соникамида икки нафар шахсдан иборат бўлиши керак. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, устав фондида давлатнинг улуши 25фоиздан кам бўлган корхоналар ХИФнинг муассислари ҳамда акциядорлари бўлиши мумкин. ХИФнинг устав фонди фақат пул маблағларини киритиш ҳисобига шакллантирилиши лозим, бунда муассислар устав фонди қийматининг 100 фоизини давлат руйхатигаолинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирилмаган муддатда тўлашга мажбур. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятининг муҳимхусусияти шундан иборатки, ҳисоб — китоб рақамлари бўйича банкоперациялари бошқарувчи компания томонидан фақат ХИФнингмаблағларидан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқловчи Марказий депозитарий вакилининг розилиги билан амалга оширилишимумкин. ХИФлар акцияларининг бирламчи жойлаштирилишида улар фонддўконлар ва бошқа сотув шохобчалари орқали 100 сўм номинал қиймат бўйича сотилади. Бирламчи жойлаштириш чоғида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ХИФлар акцияларини номинал қийматибўйича харид қилиш ҳутқуқига эга. Амалда тўланган устав сармоясирўйхатга олинганидан кейин унинг акциялари аҳолига жойлаштирилиши якунларига кўра ҳар бир акциядор (муассис) иштирокининг улуши бир ойдан кўп бўлмаган муддатга устав фондининг 5фоизидан ошмаслиги керак. ХИФлар қуйидаги ҳуқуқарга эга: — инвестиция муассасаси лицензиясини олгунга қадар акцияларни сотувга таклиф қилиш (муассислар ўртасида тақсимланадиганларидан ташқари); — ўзакцияларини жойлаштириш чоғида мўлжалланган даромадлар миқдорини эълон ва реклама қилиш; — ўз акцияларини юридик шахсларга сотиш (муассислардан ташқари); — ўз акцияларини акциядорлардан сотиб олиш. ХИФ акцияларининг нашри давлат рўйхатига олинганидан сўнгулар қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорларида эркин муомалада бўлиши мумкин.ХИФлар акциялари ва ХИФларга тегишли қимматли қоғозларбилан бажариладиган барча операциялар фақат Марказий депозитарийда ҳисобга олиниши керак.