100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


  Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

20.2. 
Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш 
услублари 
Режалаштиришнинг 
барча 
босқичлари 
ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришни самарадорлигини ўсиш резервларини аниқлашда ва 
қурилиш объектларига янги технологияни жорий этиш ҳамда амалдаги 
ишлаб чиқарувчи фондлардан фойдаланиш анализида капитал 
қўйилмаларнинг самарадорлигининг ҳисоб китоблари зарурдир.
Капитал 
қўйилмаларни 
«самара» 
ва 
«самарадорлиги» 
тушунчаларини ажрата олиш керак. Биринчиси ўзида капитал 
қўйилмаларни амалга ошириш натижасини акс эттирса, иккинчиси шу 
натижа билан асосий харажатлар ҳажмини таққослашни акс эттиради. 
Самара ишлаб чиқаришга оид ва иқтисодий бўлиши мумкин. 
Биринчисини кўпинча, маҳсулот ишлаб чиқаришининг ошиши билан 
ѐки натурал шаклдаги маҳсулот бирлигига кетган харажатларнинг 
камайиши билан боғлашади, иккинчиси эса қийматга оид томонини 
ифодалайди, масалан ялпи маҳсулот ўсиши, даромадлар ўсиши, 
ишлаб чиқариш харажатларининг маълум бир миқдорда камайиши - бу 
иқтисодий самара ҳисобланади. 
Самара капитал харажатларнинг миқдори билан, ҳам натурал, 
ҳам қиймат шаклида таққосланиши мумкин. Самарани натурал шаклда 
ифодалашда фақатгина бир маҳсулот бирлигига кетган капитал 
харажатларнинг миқдорини кўрсатиш мумкин. Бу эса уни капитал 
сиғимидир, қиймат кўриниши эса капитал қўйилмалар иқтисодий 
самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. 
Капитал 
қўйилмаларни 
иқтисодий 
самарадорлигини 
аниқлайдиган асосий тамойилларга қуйидагилар тегишли: 

Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самараси масаласига, 
жами ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммосининг 
таркибий қисмидек қаралиши. 

Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлашда ва унинг 
йўналишини танлашда иқтисодиѐт нуқтаи назаридан ѐндашув. 

Истиқболдаги омилларни ҳисобга олиш. 


312 

Қўйиладиган иқтисодий масаланинг характеридан қатъий 
назар ҳисоб-китоб методини қўллаш ва самаранинг харажатлар билан 
бир ўлчовда олиниши. 
Капитал қўйилмаларни иқтисодий самаралигини аниқлашдаги энг 
муҳим талаблардан бири иқтисодиѐт нуқтаи назаридан ѐндашувдир. 
Капитал қўйилмаларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган 
қарорлар нафақат ушбу ишлаб чиқариш тармоғи, ташкилот, бирлашма 
учун самарали бўлиши керак, балки у бутун иқтисодиѐтнинг 
самарадорлигини ошириш учун ҳам хизмат қилиш керак.
Капитал қўйилмаларни иқтисодиѐт самарадорлиги аввалам бор 
эришиладиган натижаларга – яъни маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини 
ошириш, ишлаб чиқаришдаги жорий харажатларни камайтириш, 
фойдани ўсиши орқали эришиладиган самарага боғлиқ бўлади. 
Иқтисодиѐт самарадорлиги шунингдек капитал қўйилмаларни тежашга 
ҳам боғлиқдир. Самарани ошириш ва капитал қўйилмаларни тежаш 
органик равишда вақтни тежаш билан боғлиқдир, бу эса ижтимоий 
ишлаб чиқариш миқѐсларини жадаллаштиришни ва қўйилган мақсадга 
қисқа муддатларда эришишни тавсифлайди. Ривожланаѐтган бозор ва 
бозор муносабатлари шароитида вақт омили муҳим аҳамият касб 
этади. 
Хўжалик амалиѐтида иқтисодий ҳисоб-китоблар ва капитал 
қўйилмаларни самарадорлигини асослашнинг икки тури қўлланилади: 
умумий (абсолют) ва қиѐсий (солиштирма). Бундай ѐндашиш икки 
масала билан боғлиқ: улардан биттаси нима ишлаб чиқариш керак 
деган саволга жавоб бериши учун ечилса, иккинчиси эса қандай 
ишлаб чиқариш керак деган саволга ечим топади. Капитал 
қўйилмаларга 
мувофиқ 
равишда, 
биринчи 
ҳолда 
умумий 
самарадорликни аниқлаш методларини қўлланилади, иккинчисида эса 
қиѐсий(солиштирма) методлар қўлланилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish