100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

21.3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси 
Ихтисослаштиришни ривожлантириш ва чуқурлаштириш билан 
кооперациялаштириш янада юқори даражада кенгаяди ва чуқурлаша 
боради. 
Кооперациялаштириш 
– бу маълум бир маҳсулотларни 
биргаликда тайѐрлардиган корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги 
ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан биридир. 
Ҳуқуқий 
давлат 
шароитларида 
кооперациялаштириш 
ўзароалоқадор ташкилотлар ва корхоналар ҳамда тегишли ишлаб 
чиқариш коллективлари асл моҳиятини тўлиқ акс эттиради. 
Концентрация, ихтисослаштириш ва комбинациялаштиришнинг ўсиши 
билан бир қаторда кооперациялаштиришнинг ривожланиши ишлаб 
чиқаришни умумлаштириш жараѐнини кучайтириш ҳақида гувоҳлик 
беради. 
Бозор иқтисодиѐти шароитларида корхоналар ўртасидаги 
алоқалар рақобатли характерга эга бўлади. Бир томондан улар 
манфаатлар умумийлигининг чуқурлашувини акс эттиради, шу билан 
бир қаторда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши фойдани 
янада ошириш мақсадида рақобатнинг ўсишига олиб келади. 
Ихтисослаштиришнинг ўсиши ташкилотлар ва корхоналарнинг 
ишлаб чиқариш алоқалари нафақат кооперациялаштириш шаклида 
кенгайтиришни, балки моддий – техник таъминот шаклида ҳам 
кенгайтиришни олдинга суради. Кооперациялаштириш маълум 
мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича корхоналар ва 
ташкилотлар орасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини қамраб олади. 
Таъминот бўйича алоқадорлик (таъминлаш бўйича алоқалар) 
кооперациялаштириш алоқаларидан фарқли ўлароқ ҳамма ишлаб 
чиқариш алоқаларини яъни барча материаллар, конструкциялар, 
жиҳозлар, ѐқилғи, энергия ва умуман истеъмолчи фойдаланадиган 
барча нарсаларни етказиб беришни қамраб олади. Кооперациялаш – 
бу ишлаб чиқариш бўйича корхоналар алоқаларининг анча мураккаб 
бўлган шакли бўлиб, уни шакллантириш учун биринчи навбатда 
таъминот алоқаларидан ҳам муҳимроқ бўлган юқори даражадаги 
режалаштириш ва ташкил этиш анча зарур бўлади. 
Қурилишда кооперациялаш деганда хўжалик жиҳатдан мустақил 
бўлган, инвестицион жараѐнларда иштирок этадиган ташкилотлар ва 
корхоналар ўртасидаги ташкилий жиҳатдан мустаҳкам бўлган ишлаб 
чиқариш алоқалари тушунилади. Амалиѐтда бундай алоқадорлик ѐки 
боғликлик 
ташкилотлар 
ва 
корхоналар 
томонидан 
қурилиш 
объектларини бевосита қуриш бўйича бажариладиган ишларни 


323 
биргаликда 
бажариш, 
шунингдек, 
жиҳозлар, 
материалларни 
биргаликда етказиб бериш ва биргаликда хизматлар кўрсатишни 
амалга ошириш билан ўзининг ифодасини топади. 
Қурилишда кооперациянинг зарур бўлиши корхоналар ѐки 
объектларни тиклаш учун турли ишлаб чиқариш жараѐнларининг кўп 
сонлилиги, қурилишда ишлаб чиқаришнинг технологик ва ташкилий 
жиҳатдан мураккаблиги ва умуман бутун инвестицион жараѐн билан 
изоҳланади. Шунинг учун объектларни қуришда кўп сонли 
ташкилотлар ва корхоналар иштирок этади. Кўп ташкилотлар – 
объектларни тиклашда иштирок этувчиларнинг бир вақтнинг ўзида 
қурилиш майдонида иш бажариши ҳамда уларнинг технологик ва 
ташкилий жиҳатдан пухта келишув асосида иш юритишнини талаб 
этади. Шу сабабли қурилишда ишлаб чиқаришни кооперациялаш 
буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи ҳамда бошқа ташкилотлар 
ўртасида ишлаб чиқариш – хўжалик ҳамкорлигини яратиш асосида 
олиб борилади. 
Қурилишда ташкил этувчанлик роли бош пудратчига тегишли 
бўлиб, қурилиш ишлаб чиқаришида иштирок этадиган барча 
иштирокчиларнинг 
ишларини 
координациялаш 
бош 
пудратчи 
томонидан 
амалга 
оширилади. 
Бош 
пудратчи 
субпудратчи 
ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига аралашмасдан туриб, йиллик 
ва оператив режалар, ишларни ишлаб чиқиш графиги, бошқаришнинг 
автоматик тизими асосида тегишли қурилиш ва монтаж ишларининг 
бажарилиш муддатини ва кетма-кетлигини тартиблаштиради. 
Ишларнинг келишувга мувофиқ ва ўз муддатида бажарилишига 
шунингдек, 
қурилиш 
иштирокчилари 
ва 
жиҳозлар 
ҳамда 
материалларни етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида шартлашилган 
тартиб – интизомни кучайтириш, ҳамда ўз вақтида ва сифатли 
бажарилган ишларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш йўли билан 
ҳам эришилади. 
Қурилишда кооперациянинг даражаси қурилиш жараѐнининг 
узлуксизлиги ва ритмиклиги ҳамда қурилиш - монтаж ишларини 
бажарувчи ташкилотларнинг мавжуд бўлган ишлаб чиқариш 
қувватидан тўлиқ фойдаланиши, уларнинг моддий – техника базаси ва 
меҳнат ресурслари билан баҳоланади. 
Кооперациянинг 
энг 
юқори 
даражасига 
комбинациялаш 
жараѐнини жадаллаштириш ва бирлашмаларни яратиш ҳисобига 
эришилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish