100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


.5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

21
.5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига 
кирадиган қурилиш ташкилотлари 
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотларни айрибошлаш 
ҳамда замонавий бозор иқтисодиѐти шароитларида хизматлар 
кўрсатиш асосида ўрта ва кичик бизнеснинг йирик ташкилий – хўжалик 
тузилмалари юзага келади. 
Кичик 
ва 
ўрта 
тузилмалар 
мамлакат 
иқтисодиѐтида 
рақобатбардош муҳитни яратади, ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги, 
мобиллиги ва самардорлигини таъминлайди ҳамда илмий – техник 
ютуғларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланишни йўлга қўяди. 
Йирик ташкилий тузилмалар фаолиятнинг алоҳида соҳалари, 
алоҳида регионлари ва умуман мамлакат миқѐсида ишлаб чиқаришда 
молиялаштиришни тартиблаш бўйича тизимларни шакллантиришга 
имкон яратади. Улар бу ишни мустақил равишда олиб боришлари ва 
унинг амалга оширилишини давлат томонидан шарт – шароитлаши 
мумкин. Амалиѐт тасдиқлайдики, устувор тармоқлар қаторида моддий, 
молиявий, 
ишчи 
кучи 
ресурсларининг 
катта 
ҳажмини 
концентрациялайдиган 
йирик 
хўжаликларнинг 
яратилишини 
технологиянинг ўзи иқтисодий жиҳатдан қулай қилиб қўяди. Бундай 
тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: металлургия, энергетика, темир 
йўл транспорти, алоқа, қурилиш ва бошқа бир – қанча тармоқлар. 
Хориж амалиѐти шундан гувоҳлик берадики, бошқарувнинг йирик ва 
кичик ташкилий тузилмалари уйғунлашуви номаълум (аниқ бўлмаган) 
вазиятларда тизимлар ишлаш қобилиятини қўллаб – қувватлаш 
имконини беради ва бошқа хўжалик субъектлари банкротлашуви 
билан бу тизимларнинг фойда олувчилар қаторида сақланиб қолишига 
замин яратади. 
Мустақилликка эришгунимизга қадар мамлакат амалиѐтида секин 
ўзгаришга қаратилган техника ва технологиялардан, рақобатсиз 
ишлаб чиқаришга эга бўлган тизимдан, бошқаришнинг аста-секин 
ўзгарувчан шакл ва методларига асосланган ҳолда таркиб топган 
бошқарув тузилмаларидан фойдаланиб келинди. 
Ишлаб чиқаришни концентрациялаш орқали тадбиркорлик 
гуруҳлари вужудга келишига замин яратилади, бу гуруҳларда 
бошқарувнинг йирик, ўрта, кичик тузилмалар ўртасида эгалик қилиш 
ҳуқуқлари ва контрактли муносабатлар йўлга қўйилади. Уларда 
молиявий назорат ўрнатилади ва бир вақтнинг ўзида ишлаш учун анча 
имтиѐзли шароитлар яратилади. Бу эса ишлаб чиқаришда учраб 
турадиган тўхтаб қолишлар ѐки сусткашликларни қисқартиришга олиб 
келади. 
Ҳозирги вақтда аҳамиятли тарздаги инвестицион ресурсларни 


327 
кредитларсиз концентрациялашнинг иложи йўқ (ѐки кам эҳтимолга 
эга). Бунинг натижасида саноат тузилмаларининг ташқи молиявий 
манбалар ва ссудали капиталлар бозорига боғлиқлиги доимий 
равишда ўсиб бораверади. 
Турли тузилмаларларни гуруҳларга бирлаштириш натижасида кўп 
жиҳатлар бўйича ютуғларга эришиш мумкин, қачонки, агар бу 
бирлашмада менежмент юқори даражага кўтарилган бўлса. Илмий-
ишлаб чиқариш, молиявий ва савдо – сотиқ салоҳиятларининг 
концентрация қилиниши хўжалик бирлиги гуруҳига кирадиган ҳар бир 
аъзо ташкилот ва корхона (ѐки субъект)нинг анча мақсадли 
йўналишда фаолият юритишига имкон яратади. 
Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг гуруҳларга 
бирлашиши қуйида кўрсатилган қўшимча устунликларга эришишни 
таъминлайди: 
-
тўхтаб қолишлар ѐки сусткашликларни анча пасайтиради ѐки 
батомом бартараф этади ва вертикал интеграцияда заҳираларни 
самарали тақсимлайди; 
-
ишлаб чиқаришдаги тўхташларни қисқартиради, операциялар 
кўлами, молиявий ресурсларни горизонтал интеграция бўйича 
тақсимлашда мобилликни кенгайтиради; 
-
ишлаб чиқаришнинг диверсификация қилиниши конъюктуранинг 
нохуш тебранишларини пасайтиришга олиб келади; 
-
янги турдаги маҳсулотлар ўйлаб топилиши ва уларни ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш натижасида бу маҳсулотлар сотилиши бўйича 
ижобий кўрсаткичларга эришиш имконияти яратилади. 
Бироқ 
шуни 
унутмаслик 
керакки, 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг бирлашиши бир қанча камчиликларга ҳам эгадир, бу 
камчиликлар қуйидагилардан иборат: 
-
монополизмнинг юзага келиш эҳтимоли бор; 
-
бошқариш функцияларида бюрократизм ва суистеъмоллика 
йўл қўйилиши мумкин; 
-
рентабелсиз корхоналарни яширин равишда қўллаб – қувватлаш 
эҳтимоли бўлиши мумкин; 
-
вакиллик ва бажарувчи ҳокимият органларида лобировкага йўл 
қўйилиш эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин. 
Бозор 
иқтисодиѐти 
шароитларида 
қурилиш 
соҳасида 
бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш қурувчилар 
олдига қўйилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган ишлаб 
чиқариш 
муносабатларининг 
ўзгаришига 
олиб 
келади, 
муносабатларнинг бундай ўзгариши бозор талабларидан келиб 
чиқади. Улардан энг асосийлари: барча ресурслардан оқилона 
фойдаланишни йўлга қўйиш, инвестицияни концентрациялаш, кредит 
берувчи, ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотларини битта тузилмага 
бирлаштириш. 


328 
Кўп соҳали ва кооператив бирлашмалар асосан холдинглар ва 
молия – саноат гуруҳларида ўз аксини топган. Ҳозирги вақтда бундай 
тузилмалар кўплаб ташкил этилган ва фаолият юритяпти, улар 
муассислик 
ҳужжатларига 
асосан 
акционерлик 
жамиятлари, 
масъулияти чекланган жамиятлар, тўлиқ турдаги ўртоқлик жамиятлари 
деб ҳисобланади, ҳақиқатда эса улар холдинглар ѐки молия – саноат 
гуруҳларидир. 
Юридик шахслар бирлашмаларининг маълум бўлган барча 
ташкилий шакллари ичида холдинглар ўзининг тарқалиши бўйича 
чегаралангандир. Расмий ҳужжатлар қаторига холдинглар ташкил 
этилишига йўл қўйилмайдиган иқтисодиѐт тармоқларининг рўйхатлари 
илова 
қилинади. 
Шуниндек, 
холдинглар 
таркибига 
хусусийлаштирилиши чегараланган корхоналарнинг ҳам кириши 
мумкин эмас. Уларнинг ташкил этилиши ва фаоляти Давлат 
томонидан назорат қилинади. Холдинглар учун холдинг чегарасидан 
ташқаридаги ички бозорда нархларни тартиблаш ва корхоналар 
маҳсулотлари (иш ва хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича 
чекланишлар киритилган яъни бир сўз билан айтганда таъқиқланган. 
Лекин холдинглар ихтиѐрий асосда ҳам ҳосил қилина бошланди. Улар 
акциялар пакетлари сотиб олингандан сўнг ва акцияларни сотишнинг 
иккинчи бозорида сотилгандан кейин тарқатилишида ҳам ташкил 
этилиши мумкин.
Холдингнинг асосий ташкилий – ҳуқуқий шакли бу очиқ турдаги 
акционерлик жамиятидир. 
Холдингларни 
яратишда 
акционерлик 
жамиятлари 
учун 
киритилган чегаранишларни ҳисобга олиш тақозо этилади. Масалан, 
акционерлик жамиятини хусусийлаштириш жараѐнида ҳосил қилинган 
акцияларни устав капиталига киритишга йўл қўйилмайди. Шуниндек, 
шўъба корхоналари ходимлари холдингнинг уставли капиталига 
акцияларни киритишлари аниқланган. Бу акциялар ўрнига ушбу 
ходимларга холдинг компаниясининг акциялари берилади. Лекин 
холдинг акцияларини юридик ва жисмоний шахсларга тақсимлашда 
чегаранишлар мавжуд эмас. 
Қурилиш ташкилотларининг холдинг компанияларида иштирок 
этишида улар қурилиш ишларини бажаришда буюртмалар олиш 
бўйича катта имкониятларга эга бўладилар. Айниқса шуниси муҳимки, 
холдинглар инвестицион ресурсларни концентрациялаш муаммосини 
муваффақиятли ечадилар, бу муаммони улар нафақат хусусий 
капитални мобиллаштириш эвазига, балки уларни алмаштириш 
бўйича мавжуд бўлган катта имкониятлардан фойдаланиш ҳисобига 
ҳам ечадилар. 
Шулар билан бир бир қаторда, қурилиш ташкилотлари учун 
холдинг компанияларида кўп соҳали ва кооператив тузилмалар 
яратилишида юзага келадиган тенденцияларни ҳам ҳисобга олишлари 


329 
лозим бўлади. Ҳозирги вақтда молия – саноат гуруҳларини (МСГ) 
тузишга катта эътибор ажратиляпти. 
Молия – саноат гуруҳлари (МСГ) (саноат – молиялаштириш 
гуруҳлари) 
аввалом 
бор, 
банк 
ва 
саноат 
капиталини 
интеграциялашнинг муҳим шаклини ўзида намоѐн этади. Уларнинг 
таркибига кичик корхоналар, ўрта ва йирик ташкилотлар ҳамда 
корхоналар ва ҳаттоки трансмиллий компаниялар ҳам киритилади. 
МСГ деганда турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган 
интеграллашган тузилмаларнинг кенг доирасини тушуниш тақоза 
этилади. Хориж амалиѐтида МСГ маълум бир ташкилий – ҳуқуқий 
шаклларда фаолият юритаѐтган ҳамда пухта шаклга эга бўлган саноат 
ва молиявий тузилмаларни ўзининг таркибига киритади. 
Аммо шуни эътиборга олиш жоизки, бу бирлашмалар ўзларининг 
катталиги 
туфайли 
МСГ 
дейилмайди. 
Булар 
концернлар, 
консорциумлар, 
трансмиллий 
компаниялар, 
корпорациялар, 
конгломератлардир. ―Гуруҳ‖ атамаси аксарият ҳолларда шартли 
характерда юритилади. Шунга қарамасдан, шуни эътибога олиш 
керакки, ―гуруҳ‖ атамаси иқтисодий салоҳиятли тизимлар ва халқаро 
ишлаб чиқариш, капитал, ишчи кучи, ахборотлар ва билимларнинг 
халқаро бозорларда эгаллаб турган ўринни белгилаш учун 
ишлатилади. МСГлар айниқса 1995 йилдан бошлаб жадал суръатлар 
билан яратила бошланди.
МСГ иштироқчилари томонидан эркин ҳолда ташаббус билан ѐки 
гуруҳнинг битта иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг 
акциялар пакетларини ўтказиш тартибида консолидация йўли билан 
яратилиши мумкин, шунингдек, ҳукумат органлари билан келишув 
асосида ҳам тузиш мумкин. МСГларни яратишнинг бундай хилма-
хиллиги уларда бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича аниқ 
талабларнинг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини тақозо этади. 
МСГларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати томонидан назорат қилинади. МСГларни тузишга ва 
уларнинг фаолиятига тегишли бўлган саволлар албатта Давлат 
антимонопол сиѐсати билан келишилади ва ушбу Комитет томонидан 
назорат қилинади. 
МСГларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим 
этилади: ариза; шартнома; МСГ таркибига кирганлигини тасдиқловчи 
юридик шахслар ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нотариус томонидан 
тасдиқланган); ташкилий лойиҳа; Антимонопол комитетнинг хулосаси. 
МСГда бошқаришнинг асосий жиҳатлари - иштирокчилар ичидан 
марказий компания таркибини ажратиб олиш. Иштирокчилар марказий 
компания мажбуриятлари бўйича масъулиятни ўз зиммаларига олишга 
мажбурдирлар. МСГлари иштирокчиларига маълум имтиѐзлар 
(енгилликлар) ўрнатилади. МСГларнинг фаолияти шартнома орқали 
регламентлаштирилади. 
МСГ 
иштирокчилари 
вакилларининг 
йиғилишида МСГни бошқарувчилар Кенгаши сайланади, бу Кенгаш 


330 
МСГ фаолиятини бошқариш бўйича кўплаб савол ва масалаларни 
ечади. 
Турли ҳуқуқий далолатномалар билан расмий рўйхатдан 
ўтказилган МСГлар учун қуйидаги имтиѐзлар кўзда тутилади: 
1) Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш; 
2) Гуруҳлар иштирокчилари қарзларини ҳисобга олиш; 
3) Давлат кафолатларини тақдим этиш; 
4) Имтиѐзли кредитлар бериш; 
5) МСГ иштирокчиларига амортизация муддатини ва амортизация 
ажратмалари жамғармасини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқини 
бериш; 
6) Консолидацияланган мувозанат ҳолатини билиш ҳуқуқини 
тақдим этиш. 
Бу имтиѐзлар айтарлик даражада амалга оширилмаѐтган 
бўлсада, лекин улар бошқа ижобий омиллар қаторида ташкилот 
фаолиятининг бу шаклини ривожлантиришга шарт – шароитлар 
яратади. 
Бозор 
иқтисодиѐти 
шароитларида 
иқтисодиѐтнинг 
бошқа 
соҳаларида бўлгани сингари қурилишда ҳам қимматли қоғозларни 
инвестициянинг ҳар хил турларига, турли ишларга ва тармоқларга 
инвестициялаш ҳамда тадбиркорлик бўйича тахминий ҳаракатларни 
минималлаштириш орқали бир – бирига боғлиқ бўлмаган ишлаб 
чиқариш (кўп тармоқли компаниялар яратиш)ни бир вақтнинг ўзида 
ривожлантириш 
ва 
ишлаб 
чиқарилаѐтган 
буюмларнинг 
ассортиментларнини 
кенгайтириш 
бўйича 
ишлаб 
чиқаришни 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish