100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


- МАВЗУ. ҚУРИЛИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АЛОҚАЛАРИ



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

21-
МАВЗУ. ҚУРИЛИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АЛОҚАЛАРИ 
ШАКЛЛАРИ 
 
Таянч атамалар ва иборалар
: қурилиш ишлаб чиқариши 
концентрацияси, қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш, 
қурилиш 
ишлаб 
чиқариши 
кооперацияси, 
қурилишда 
комбинациялаштириш, холдинглар ва молия-саноат гуруҳлари, меҳнат 
жараѐнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, қурилиш 
ташкилотларини 
йириклаштириш, 
қурилиш-монтаж 
ишларининг 
йиллик ҳажми, ихтисослаштириш ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил 
этишнинг 
шакли 
сифатида, 
тармоқли 
ихтисослаштиришни, 
ихтисослашган қурилиш-монтаж ташкилотлари, хусусий кучлар орқали 
бажарилган ишларларнинг ихтисослашганлик даражаси, қурилишда 
кооперациялаш, қурилиш жараѐнининг узлуксизлиги, комбинациялаш 
жараѐнини 
жадаллаштириш, 
комбинациялашнинг 
мақсади, 
комбинациялаш самарадорлиги, уй-жой қурилиши комбинатлари 
(УЖҚК), очиқ турдаги акционерлик жамияти, ишлаб чиқаришни 
диверсификациялаш. 
Режа: 
21.1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси.
21.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш.
21.3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси.
21.4. Қурилишда комбинациялаштириш.
21.5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига 
кирадиган қурилиш ташкилотлари. 
 
21.1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси 
Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш концентрацияси деганда 
маблағлар, предметлар ва меҳнат ресурсларининг йирик ишлаб 
чиқариш бўғинларида бир нуқтага жамланиш жараѐнини тушуниш 
тақозо этилади. Илмий – техник тараққиѐт концентрациянинг моддий – 
техникавий асоси бўлиб майдонга чиқади. 
Замонавий ишлаб чиқариш бутун жамият манфаатлари учун 
концентрация устунликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. 
Концентрациянинг ижтимоий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқаришда 
техник даражанинг ошиши оғир қўл меҳнатини бартараф этиш учун 
шароит яратади, ақлий ва жисмоний меҳнат қиладиган ходимлар 
ўртасидаги фарқни бартараф қилиш жараѐнини тезлаштиради. 
Ишлаб 
чиқаришни 
ташкил 
этишнинг 
шакли 
сифатида 
концентрация катта иқтисодий самарадорликка эга бўлади. Йирик 
корхоналар анча юқори даражадаги меҳнат унумдорлигини, яхши 
сифат ва паст таннархга эга бўлган маҳсулотларнинг ишлаб 
чиқарилишини таъминлайди. 
Концентрация 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ихтисослашуви 
ва 


319 
комбинациялашуви билан узвий боғлангандир. Ихтисослашган ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланиши 
бир 
жинсли 
ишлаб 
чиқариш 
концентрациясининг илғор шакли сифатида намоѐн бўлади. Йирик 
корхоналарда 
амалга 
ошириладиган 
ишлаб 
чиқаришнинг 
комбинациялашуви ишлаб чиқаришни анча юқори илмий - техник 
даражада ташкил этиш имконини беради. 
Ишлаб 
чиқаришнинг 
концентрацияси 
амал 
қилаѐтган 
корхоналарнинг кўламини уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш 
ѐки техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш эвазига ошириш; янги йирик 
корхоналарни яратиш ва янги ишлаб чиқариш бирлашмаларини 
ташкил этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Янги йирик 
корхоналар ва бирлашмаларнинг яратилиши марказлашган ишлаб 
чиқариш базасида йириклашган ишлаб чиқариш ячейкаларининг пайдо 
бўлишига олиб келади. Шундай экан, бундан 
корхоналар 
ўлчамларининг кенгайтирилиши марказлаштиришнинг натижаси 
эканлиги келиб чиқади, яъни марказлаштиришни концентрацияни 
амалга оширишнинг шаклларидан бири сифатида кўриб чиқиш қабул 
қилинган. 
Концентрациянинг 
даражаси 
кўрсаткичлар 
тизими 
билан 
аниқланади, улардан энг асосийси бу ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот 
ҳажми ҳисобланади. Илмий – техник тараққиѐт шароитларида асосий 
ишлаб чиқариш; жамғармаларининг ҳажми, шу қаторда фаол 
мўлжаллаштириш, энергия қурилмаларининг қуввати ва шу каби 
кўрсаткичларнинг 
аҳамияти 
янада 
кучаяди. 
Концентрация 
даражасининг характеритикаси учун халқаро миқѐсда кенг қиѐслаш 
орқали ишчи – ходимларнинг сонли кўрсаткичи қабул қилинади, лекин 
бу кўрсаткич концентрация даражасининг динамикасини ҳамма вақт 
ҳам аниқ кўрсатавермайди, чунки ишчи – ходимларнинг сони ишлаб 
чиқаришни 
кенгайтиришда 
меҳнат 
жараѐнларини 
механизациялаштириш ва автоматлаштириш натижасида қисқариши 
мумкин. 
Бошқа соҳалардаги сингари, қурилишдаги концентрация ҳам ўзига 
хос жиҳатларга эга бўлади. Улар яъни бу жиҳатлар қурилиш 
маҳсулотининг кўчмас мулк эканлиги билан изоҳланадиган қурилиш 
ишлаб чиқариши спецификаси орқали юзага чиқади. Шунинг учун 
қурилишда концентрация икки йўналишда: қурилиш ташкилотларини 
йириклаштириш ва қурилиш объектлари кўламини кенгайтириш ѐки 
битта қурилиш майдонида бажариладиган қурилиш – монтаж ишлари 
ҳажмини ошириш эвазига ривожлантирилади. 
Концентрациянинг бу икки йўналишидан биринчи тури - қурилиш 
ташкилотларини йириклаштириш анча кенг тарқалган. Иккинчи тури 
эса ҳудудий бўлиб, бу тур жамланган йирик тугунларга эга бўлган 
корхоналар ва объектлар (саноат тугунлари, йирик турар – жой 
массивлари) қурилишида тўлиқ намоѐн бўлади, яъни бу турнинг 
қўлланиши анча мақсадга мувофиқдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 


320 
қурилиш – монтаж ишларининг йиллик ҳажми қурилишда 
концентрация даражасини баҳолаш учун асосий кўрсаткич бўлиб 
қолаверади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish