Савдо–сотиқ бозорлари
– савдо-сотиқ билан шуғулланаѐтган
мавжуд бозорларни таҳлил қилиш, таъсир ўтказиш доирасини
кенгайтириш бўйича таклифлар келтирилади. Истеъмолчиларни,
уларнинг талаб-эҳтиѐжларини аниқлаш ва уларга маҳсулотларни
қандай қилиб етказиш энг муҳим омиллар бўлиб ҳисобланади.
Буюртмачини яхши тушунмасдан туриб, маҳсулотлар, ишлар ва
336
кўрсатилаѐтган хизматларнинг кучли ва заиф томонларини баҳолаш
анча қийин бўлади.
Савдо-сотиқ бозоридаги рақобат –
конъюнктура, рақобатчилар,
уларнинг стратегияси ва қурилиш маҳсулотлари бозоридаги тактикаси,
ташкилотлар сони, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни бажариш
бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги маълумотлар таҳлилини
ўз ичига олади.
Маркетинг режаси
маркетинг, нархларни ҳосил қилиш
(нархларни белгилаш)нинг мақсад ва стратегиясини, ишлар ва
хизматларни тақсимлаш схемасини ўзида мужассам этади, реклама ва
жамоатнинг фикрини шакллантиришга оид саволларни ечади.
Ишлаб чиқариш режаси
бўлажак қурилиш объектининг ишлаб
чиқариш қуввати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Агар сўз
қурилиш ташкилоти ҳақида юритилаѐтган бўлса, у ҳолда унда қурилиш
ташкилотининг қуввати, унинг асосий ишлаб чиқариш жамғармалари,
ташкилот салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бош
вазифа-буюртмачиларга ўзини салоҳиятли қилиб кўрсатиш, яъни
таклиф этилаѐтган иш ҳажмларини ташкилот зарур бўлган
муддатларда ва талаб этиладиган сифатда бажара олишга қодир
эканлигини намоѐн эта билиш.
Ташкилий режа –
пудратли фирма ташкилий структураси ва унинг
персонали: таркиби, ѐши, маълумоти, иш тажрибаси; ишчи кучи,
моддий шароитлари, кадрлар сиѐсати ва шу каби маълумотларни ўз
ичига киритади. Агар сўз қурилаѐтган объект, корхона ҳақида
бораѐтган бўлса, у ҳолда ҳам худди шундай маълумотлар
келтирилади.
Ҳуқуқий таъминланганлик.
Қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш
фирмалари учун уларнинг тузилган санаси кўрсатилади, рўйхатдан
ўтганлиги тўғрисида маълумотлар, муассислик ҳужжатлари, фаолият
юритишни асословчи гувоҳноманинг рақами (лицензиянинг номери),
мулкчилик шакли, бошқа ташкилотлар билан ишлаш тўғрисидаги
шартномалар ѐки тақризларнинг нусхалари келтирилади.
Хавф-хатарга бориш (таваккал қилиш) ва суғурталашнинг
баҳоланишида –
хавф-хатар даражаси ва берилган корхонада ишлаб
чиқаришга иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги аниқланади,
қурилиш объектлари, ишларнинг бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини суғурталашга доир саволлар кўриб чиқилади.
Молиявий режа
– бажарилган ишлар ҳажми, фойда, таннарх,
даромадлар ва харажатлар, пул маблағларининг айланиши, молиявий
мувозанатни ўз ичига олади.
Молиялаштириш стратегияси –
қуйидаги маълумотлар:
лойиҳани амалга ошириш учун қанча маблағ керак бўлади, кредитни
қаердан ва қандай шаклда олиш мумкин, кредитнинг шартлари,
сарфланган маблағлар қандай муддатда қопланиши мумкинлигини
ўзида мужассамлайди.
337
Ишлаб чиқилган бизнес-режа натижалари асосида буюртмачи
бўлажак қурилиш объектининг берилган районда қурилиши кўзда
тутилаѐтганлиги тўғрисидаги арзнома билан маҳаллий ҳокимият
органларига мурожаат қилади. Қурилиши кўзда тутилаѐтган ишлаб
чиқариш объектлари тўғрисидаги арзномада корхона тўғрисидаги
техник ва технологик маълумотлар, ишчилар ва хизматчиларнинг
таркибий сони, корхонанинг хом-ашѐ ва материаллар, энергия
ресурслари, сув, ер ресурсларига бўлган тахминий эҳтиѐжи,
корхонанинг атроф-муҳит ва экологик вазиятга кўрсатадиган
эҳтимолий таъсири тўғрисидаги тушунчалар, ишчи- хизматчилар
ҳамда уларнинг оилалари, уларни турар-жой, маданий ва маиший
хизматлар кўрсатадиган объектлар билан таъминлай олиши
тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Қурилиши кўзда тутилаѐтган
объект тўғрисидаги арзнома молиялаштириш манбалари ва тайѐр
маҳсулотдан фойдаланишга оид маълумотларни ҳам ўзида мужассам
этади.
Қурилиши кўзда тутилаѐтган объект тўғрисидаги арзнома
тўғрисида ижобий хулоса олингандан сўнг буюртмачи қурилишга
ажратиладиган
инвестицияларни
техник-иқтисодий
жиҳатдан
асослашни ишлаб чиқишга киришади. Инвестицияларни техник–
иқтисодий
жиҳатдан
асослаш
хўжаликнинг
зарур
эканлиги,
инвестицияларнинг техник имкониятлари, тижорат, иқтисодий ва
ижтимоий нуқтаи- назардан мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул
қилиш мақсадида олиб борилади.
Қурилиш инвестициялари
техник–иқтисодий асоси (ТИА)
муҳим
ҳужжат ҳисобланади, унинг асосида қурилиши кўзда тутилаѐтган
объектни қуриш ва техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун принципиал
қарорлар қабул қилинади.
Инвестициялар ТИАни ишлаб чиқишда маркетинг, талаб ва
эҳтиѐжга
оид
бўлган
саволлар
бўйича
нарх,
инфляция,
ишбилармонлик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда анча чуқур
изланишлар олиб борилади, шунингдек, бозор конъюнктурасини
олдиндан таҳлил ва башорат қилиш асосида маҳсулотларни сотиш
сиѐсати анча пухта асослаб берилади, маҳсулотлар савдо-сотиғини
рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, ташқи бозор
учун ҳам шу худди шундай ишлар амалга оширилади ва ҳ.к. Шу билан
бир қаторда, асосий ва ѐрдамчи ишлаб чиқаришлар технологияси ҳам
анча чуқур асослаб берилади, бўлажак корхонанинг ресурслар билан
таъминланиши юқори даражадаги пухталик билан таҳлил қилинади.
Инвестициялар ТИА таркибига қурилиш объектининг жойлашиш
ўрнини асослашга доир маълумотлар: транспорт коммуникациялари,
инженерлик тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура
объектлари, маҳсулотларни сотиш бозорининг мавжудлиги киради. Бу
бўлим ҳажмий-режавий ва конструктив саволлар бўйича принципиал
ечимлар: қурилишнинг муддати ва кетма-кетлиги, қурилишни ташкил
338
этиш ҳамда унинг технологияси бўйича умумий ҳолатлар, энергия газ
таъминоти ечимларини ўз ичига олади. Атрофдаги табиий муҳитга
кўрсатиладиган таъсир характери баҳоланади, меҳнат ва моддий-
техник ресурсларга бўлган эҳтиѐжлар, асосий техник–иқтисодий
кўрсаткичлар ва инвестицияларнинг самарадорлиги аниқланади,
буюртмачи
томонидан
мамлакатда
ва
хорижда
қурилган
объектларнинг уларга ўхшаш бўлган объектларга нисбатан техник-
иқтисодий кўрсаткичлари қиѐсланган ҳолда таҳлил қилинади.
Инвестициялар ТИАни ишлаб чиқишда, қоидага кўра, қурилиш
объектининг бир нечта вариантлари кўриб чиқилади. Ҳар бир вариант
бўйича нархнинг энг йирик кўрсаткичлари бўйича капитал маблағлар
ҳажми (
Do'stlaringiz bilan baham: |