100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

21
.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш 
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш меҳнатни ижтимоий 
жиҳатдан ажратиш ва уни оқилона ташкил этишнинг шаклларидан 
бири ҳисобланиб, алоҳида мустақил тармоқларни кенгайтиришнинг 
объектив жараѐнида ўзининг ѐрқин ифодасини топади. 
Ишлаб 
чиқарилаѐтган 
маҳсулотнинг 
бир 
жинслилиги 
ихтисослаштиришнинг энг асосий ажралиб турадиган белгиси 
сифатида хизмат қилади. Ҳар бир тармоқ доирасида амалга 
ошириладиган ихтисослаштириш маҳсулотлар номенклатурасини 
тартиблаш, ишлаб чиқаришнинг технологик бир жинслилигини 
ошириш, уни стантартлаштириш орқали олиб борилади. 
Ихтисослаштириш техник тараққиѐтнинг шароитлари ва бир 
вақтнинг ўзида унинг оқибатлари таъсирида амалга оширилиши 
мумкин, чунки айнан техник тараққиѐт ихтисослашган корхоналар, 
участкалар, ишлаб чиқаришни ажратиш ва ривожлантириш йўли билан 
меҳнатни ижтимоий ажратишни чуқурлаштиришга олиб келади. 
Бундай 
меъзонлар 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштиришнинг алоҳида омили сифатида ихтисослаштириш 
даражасини тавсифлаб беради. Ихтисослашган корхоналар ва 
ташкилотлар, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги, ишнинг сифати, 
ишлаб чиқаришнинг рентабелик даражаси бўйича анча илгарилаб 
кетади. 
Ихтисослаштириш ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг 
шакли сифатида: тармоқли, деталли ва технологик каби учта асосий 
турга эга бўлади. 
Иқтисоднинг ҳар бир тармоғига уларнинг ишлаб чиқаришдаги 
спецификасига боғлиқ равишда ихтисослаштиришнинг кўрсатилган 
турларидан ҳаммаси ѐки фақат бир қанчаси тегишли бўлиши мумкин. 
Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд: биринчи 
шакл 
тармоқли, 
ѐки 
объектли - 
бу шакл хўжалик жиҳатдан мустақил 
ихтисослашган ташкилотларнинг яратилишида ўз ифодасини топади, 
бу ташкилотлар иқтисодиѐтнинг алоҳида тармоқлари – саноат, 
транспорт, қишлоқ хўжалиги – ѐки саноатнинг алоҳида тармоқлари – 
металлургия, кимѐ, нефть ва шу кабилар учун корхоналар ва 
объектлар қурилишини бажаради; иккинчи шакл 
технологик
ѐки 
босқичли – бу шакл қурилиш ва монтаж ишларининг бир жинсли 
турлари ѐки комплексларини бажаришга ихтисослашган хўжалик 
жиҳатдан мустақил бўлган қурилиш ташкилотларини яратишда ўз 
ифодасини топади. Бу ташкилотлар масалан, санитар – техник, 
электромонтаж, жиҳозларни монтаж қилиш ва шу каби ишларни 
бажаради.


321 
Тармоқли ихтисослаштиришни кенгайтириш халқ фаровонлигини 
таъминлашга йўналтирилган яшаш ва маданий – маиший соҳа бўйича 
қурилишнинг 
ўсиб бораѐтган масштаблари билан 
шарт 
– 
шароитланади. Бу эса қурилиш ташкилотлари ўз фаолияти сферасини 
деталлаштира бориб, маълум бир тармоққа тегишли бўлган 
корхоналарда, масалан доменли цехлар, элеваторлар, яшаш 
бинолари, 
ижтимоий 
ва 
маданий 
вазифаларни 
бажаришга 
мўлжалланган 
объектларга 
жамланади. 
Шунингдек, 
қурилиш 
ташкилотларини 
тармоқли 
ихтисослаштириш, 
тармоқларнинг 
спецификасига, ишлаб чиқариш технологиясининг жиҳатларига, бино 
ва 
иншоотларнинг 
конструктив 
ечимларига, 
уларни 
қуриш 
технологиясига боғлиқ бўлади. 
Дастлаб қурилишда тармоқли ихтисослаштириш вужудга келди. 
Технологик 
белгилар 
бўйича 
ихтисослаштириш 
эса 
саноат 
қурилишида технологик монтаж қилиш ва жиҳозларга тегишли бўлган 
бошқа ишларни амалга оширадиган ташкилотларнинг ташкил этилиши 
билан бошланди. 
Ҳозирги вақтда ихтисослашган қурилиш – монтаж ташкилотлари 
турли йўналишларда фаолият кўрсатмоқда. Улар юқори савияли 
кадрлар ва бу йўналишлар бўйича ихтисослашган моддий – техник 
базани ўзида мужассамлаштиради. 
Қурилишда ихтисослаштиришнинг ривожланиш даражасини 
белгиловчи кўрсаткич ихтисослашган ташкилотлар иш ҳажмининг 
пудратли қурилиш – монтаж ишлари умумий ҳажмига нисбати билан 
аниқланади. Бош пудрат бўйича ихтисослаштиришнинг умумий 
даражаси (ташқи субпудратчи ташкилотлар ва хусусий ихтисослашган 
ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг бош пудрат бўйича 
бажарилган иш ҳажмининг нисбати) ва хусусий кучлар орқали 
бажарилган ишларларнинг ихтисослашганлик даражаси (хусусий 
ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг 
хусусий кучлар орқали бажарилган ишлар ҳажмига нисбати) 
кўрсаткичлари қабул қилинади.
Ихтисослаштириш самарадорлигига қуйидаги кўрсатилганлар 
эвазига эришилади: 
-
меҳнатни анча чуқурлашган ҳолда турларга ажратиш ва шу 
асосда ишчиларнинг савияси ва моҳирлигини ошириш; 
-
қурилишда ишлаб чиқариш технологияси ва ишларни ташкил 
этишни такомиллаштириш, ишларни бажаришда механизациялаш 
даражасини ошириш, қурилиш техникасидан фойдаланишни янада 
яхшилаш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш; 
-
қурилиш – монтаж ишлари муддатини қисқартиш, сифатини 
ошириш ва таннархини пасайтириш. 
Бироқ шуни ҳисобга олиш зарурки, тармоқли ва айниқса 
технологик ихтисослаштириш қурилиш ва монтаж ишларининг ҳажми 
профил бўйича етарли бўлган тақдирдагина анча самарадор бўлади. 


322 
Фақат шундай шароитдагина қурилиш ташкилотлари ва корхоналари 
турғун фаолият юритиш, юқори меҳнат унумдорлиги ва тегишли 
ихтисослашган жиҳозлардан ҳамда механизация воситаларидан тўлиқ 
фойдаланишга эришиши мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish