100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


Дастурнинг амалга оширилиши мониторинги



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Дастурнинг амалга оширилиши мониторинги
Дастурнинг 
амалга 
оширилиши 
мониторинги 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон 
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция 
дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан 
давлат мониторинги тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Дастурининг дaвлат мониторинги қуйидаги мақсадлар учун амалга 
оширилади:
инвестиция 
лойиҳаларини 
ва 
биринчи 
навбатда, 
марказлаштирилган инвестициялардан фойдаланган ҳолда рўѐбга 
чиқарилаѐтган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали 
амалга оширилишини таъминлаш; 
лойиҳаларнинг 
белгиланган 
тартибда 
тасдиқланган 
параметрларига (техник-иқтисодий асослашлар, техник-иқтисодий 
ҳисоб-китоблар), танлов савдолари (тендерлар) шартларига риоя 
қилиш; 
амалга оширилаѐтган лойиҳалар бўйича ахборот базасини 
шакллантириш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда пайдо бўладиган 
муаммоли масалаларни кузатиб бориш; 
инвестиция иқлимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар 
ишлаб чиқиш. 
Мониторинг ҳар ойда статистика ҳисоботи ва сўров йўли билан 
Иқтисодиѐт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Мониторинг 
натижалари 
Дастурнинг 
амалга 
оширилиши 
тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотларни тайѐрлашда ҳамда 
навбатдаги 
уч 
йиллик 
даврга 
Дастурни 
шакллантиришда 
фойдаланилади.
Қисқача хулосалар 
Асл моҳиятига кўра ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва 
иқтисодий ўсишни таъминлашни кўзда тутувчи инвестиция сиѐсати 
давлат миқѐсида ҳам, хўжалик субъектлари миқѐсида ҳам амалга 
оширилади. Айрим тармоқ ва ишлаб чиқаришларни ривожлантириш 
бугунги кунда кўпгина ҳолларда инвестиция лойиҳалари асосида 
амалга оширилмоқда. 
Лойиҳаларнинг асосланганлиги - уларнинг зарурлиги ва мақсадга 
мувофиқлигининг муҳим шартидир. Лойиҳалар давлат илмий-техник 
ва ишлаб чиқариш дастурлари бўйича ҳам, айрим мустақил 


308 
инвесторларнинг ташаббуси билан ҳам молиялаштирилиши мумкин. 
Иқтисодий ривожланишнинг устивор йўналишларини танлаш - 
инвестиция сиѐсатининг, инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва 
уларни молиялаштиришнинг бошланғич босқичидир. 
Фан-техника тараққиѐтининг ютуқларига кўпроқ мос келадиган, 
меҳнат унумдорлигининг ўсишини ва жорий ҳаражатларнинг кам 
бўлишини таъминлайдиган, камроқ капитал талаб қиладиган ва ўз-
ўзини қоплаш муддати қисқароқ бўлган лойиҳалар самарали 
инвестиция лойиҳалар ҳисобланади. 
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда 
уларнинг самарадорлигини баҳолаш ва молиялаштириш учун танлаб 
олишнинг услубий қоидалари катта роль ўйнайди. Ишлаб чиқувчилар 
услубий асосда у ѐки бу инвестиция лойиҳасининг жозибадорлиги, 
мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини аниқлашлари ва уни 
амалга ошириш йўлларини белгилаб олишлари лозим. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish