10-мавзу. Суғурта, молия ҳамда ахборот ва кўчмас мулк бозорлари хизматлари бозори. Режа


Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари



Download 49,23 Kb.
bet4/7
Sana19.03.2022
Hajmi49,23 Kb.
#501413
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10 мавзу

Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари
Суғурта шартномасини тузиш – бу суғурта қилдирувчи ҳар куни ҳам бажармайдиган жараён. Шунинг учун суғурталовчи компанияни тўғри таннлаш жуда муҳим.

  1. Сиз билан шартнома тузаётган суғурта компанияси белгиланган шаклдаги давлат лицензиясига эга эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

  2. Суғурта компаниялари рейтингини ўрганинг. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида суғурта компанияларини баҳолаш ва уларнинг рейтингини аниқлашга ихтисослашган иккита компания мавжуд бўлиб, улар “SAIPRO” ва “Aхбор Рейтинг” банклараро рейтинг компанияларидир. Шунингдек, рейтинглар Ўзбекистондаги янгиликлар сайтларида ҳам эълон қилинади. Рейтингни ўрганиб, малакали мутахассисларнинг фикрига асосланиб, суғурталовчини танлаш масаласини ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин. Устав капитали ва захира фондининг ҳажми, компаниянинг ўз маблағлари, шунингдек қайта суғурталашнинг мавжудлиги муҳим мезонлар деб ҳисобланади.

  3. Компания вакилидан суғурта полисини қоидаларини ўрганиб чиқишни талаб қилинг. Сиз тузган суғурта шартномаси ушбу қоидаларга мувофиқ бўлиши керак. Сиз учун тушунарсиз бўлиб туюладиган қоидаларнинг барча бандларини суғурта компаниясининг вакили билан текшириб чиқинг.

  4. Тузилган суғурта шартномаси суғурта полиси томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу ҳужжат сизга суғурта мукофоти тўланганидан кейин берилади. Суғурта полисининг тескари томонида шартномада расмийлаштирилган суғурта ҳуқуқий муносабатларига нисбатан сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз кўрсатилган. Aгар суғурта компанияси сизга суғурта фаолияти учун давлат лицензиясини кўрсатишдан бош тортса ёки суғурта полисини расмийлаштирмаса, у ҳолда сиз битимни бажаришдан бош тортишингиз керак.

  5. Суғурта бозори учун одатдагидан кескин фарқ қиладиган ҳаддан ташқари жозибали таклифларга учманг. Суғурталашнинг асосий мақсади мижозларга хизмат кўрсатишдир ва суғуртанинг арзонлиги компаниянинг тўловлар билан боғлиқ муаммоларини яшириши мумкин. Суғурта хизматларини рақобатчилардан анча арзонроқ тақдим этадиган компанияларга эътибор беринг. Aрзон нархларнинг сабабини ва энг муҳими, улар сизга қандай тўлов кафолатларини тақдим этиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилинг.

  6. Компаниянинг бозордаги обрўси тўғрисида маълумот олиш учун суғурта қилганларга мурожат этинг. Бозор лидерлари таниқли бўлиб, уларнинг мижозлари кўп ва уларни танишларингиз орасида ҳам учратишингиз мумкин. Таниқли, йирик, барқарор, тажрибали компанияни танланг.

  7. Суғурта полисини ва суғурта шартномаси билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишончли жойда сақланг. Aгар суғурта ҳодисаси юз берса, уларни кўрсатинг. Шартномада белгиланган муддатларда суғурта шартномасида кўрсатилган барча муҳим ҳолатларнинг ўзгариши тўғрисида суғурталовчига хабар беринг. Бу келажакда тушунмовчиликларга дуч келмаслик учун муҳим.


Download 49,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish