10.3. Индивидуал индекслар
Якка индекслар ўрга-нилаётган мураккаб ҳоди-санинг айрим элемент-ларининг ўзгаришини таъ-рифлайди ва жорий кўр-саткични базис давр кўр-саткичи билан таққослашга асосланади
Якка индекслар тўплам доирасида айрим ҳодисаларнинг ўзгаришини ифодалайди. Бунинг учун жорий давр кўрсаткичи базис давр кўрсатк1чи билан таққосланади:
миқдорий кўрсаткичлар учун якка индекслар
(10.1)
сифат кўрсаткичлари учун эса
(10.2)
10.4. Индивидуал индексларнинг хоссалари
Занжирсимон, ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли индекслар орасида маълум муносабат мавжуд. Занжирсимон индекслар кўпайтмаси ўзгарувчан асосли индексларга тенг:
(10.9)
Охирги даврни бошланғич давр билан таққослашдан олинган ўзгарувчан асосли индексни кетма-кет тартибда ҳар бир кейинги даврлар билан қиёслаб аниқланган шундай индексга нисбати тегишли даврларнинг ўзгармас асосли индексларига тенг:
(10.11)
Охирги давр учун олинган ўзгармас асосли индексни кетма-кет тартибда ҳар бир кейинги даврлар индексига бўлсак, тегишли даврларнинг ўзгарувчан асосли индексларига эга бўламиз:
10.12
Шундай қилиб, занжирсимон, ўзгармас ва ўзгарувчан якка индекслар орасида циркуляр (доиравий) боғланишлар мавжуд. Бу якка индексларнинг даврали (айланма) тескариланиш хоссаси деб аталади.
Бирор иқтисодий жараёнда рўй берган иккита ҳодисага тегишли миқдорий кўрсаткич индекси билан сифат кўрсаткичи индексининг бир бирига кўпайтмаси реал мазмунли учинчи индекс ҳосил қилади ва у натижавий ўзгаришни ифодалайди. Масалан, бозорда сотилган маҳсулот ҳажми индексини унинг баҳоси индексига кўпайтирсак, сотувчиларнинг даромади ёки истеъмолчиларнинг харажати индексига эга бўламиз:
ip*iqipq
(10.13)
Якка индексларга хос бу хусусият омилларнинг тескариланиш хоссаси деб аталади.
Якка индексларга хос яна бир муҳим хусусият шундан иборатки, уларнинг формуласида базис ва жорий даврлар ўрнини алмаштирилса, у ҳолда янги ва эски индекслар тескари миқдорлар сингари ўзаро (бир - бирига) нисбатда бўлади.
(10.14)
Якка индексларнинг бу хусусияти уларнинг вақт бўйича тескариланиш хоссаси деб аталади.
Жорий ва базис даврларда индекслаштирилаётган кўрсаткичларнинг қийматлари ўзгармаса, якка индекс, қандай ҳодиса - натижавий ёки омил ҳисобланишидан қатъи назар, ҳар доим бирга тенг бўлади, яъни ҳодисаларда ўзгариш йўқлигини қайд қилади:
10.15
Индексларнинг бу хусусияти айнан бирдай бўлиш хоссаси деб þритилади. Ниҳоят, индекслар қандай ўлчов бирликлар қўлланишига боғлиқ эмас, демак, бир ўлчов бирлиги бошқаси билан алмаштирилса, бу ҳол индексга таъсир этмайди. Бу хусусият индексларнинг бир ўлчамлик хоссаси деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |