10.8. Жорий вазнли агрегат индекслар. Пааше индекслари
Вақт ўтган сари ҳодиса ва жараёнлар кечиш шароитларида кузатиладиган ўзгаришлар тўплана боради, даврлар орасидаги фарқлар кучаяди, натижада базис даврнинг таққосламалиги пасаяди. Бу эса Ласпейрес индексларига ҳам таъсир этади. Шунинг учун агрегат индексларнинг муқобил варианти жорий вазнда тузилади. Демак, уларда вазн қилиб олинадиган кўрсаткичлар жорий давр ҳолатида қотган ҳолда қатнашади:
миқдорий кўрсаткичлар учун (10.28)
сифат кўрсаткичлари учун (10.29)
Агрегат индексларни жорий вазнли қилиб тузишни 1874 йилда немис олими Г.Пааше ҳар тарафлама асослаган. Олим номини абадийлаштириб, улар Пааше индекслари деб þритилади.
10.9. Омиллар таъсирини индекс таҳлили
Иқтисодий ҳодисалар ўзаро боғланган. Бундай боғланишлар индекслар орасида мавжуддир. Агарда баҳо индексини сотилган физик ҳажм индексига кўпайтирсак, товар айланмаси (сотилган маҳсулот) қиймати индексини оламиз.
Таннарх индексининг маҳсулотнинг физик ҳажми индексига кўпайтмаси ишлаб чиқарилиш харажатлари индексига тенгдир:
(10.46)
Меҳнат унумдорлиги индексини сарф қилингян меҳнат миқдори индексига кўпайтирсак, ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми индекси ҳосил бўлади:
(10.47)
Индекс ёрдамида натижавий белгига таъсир қилувчи бир неча омилларнинг таъсир кучини ҳам аниқлаш мумкин.
Маълумки, ҳодисалар орасидаги боғланишлар мултипликатив ва аддитив шаклларга эга. Биринчи ҳолда улар кетма-кет бир-бири билан боғланган бўлиб, натижа билан омиллар ўртасидаги алоқалар тегишли кўрсаткичларининг кўпайтмаси кўринишида намоён бўлади. Иккинчи ҳолда эса ҳодисалар бир-бирини устига қўшилиб боради ва натижада якуний кўрсаткич омил (таркибий элемент) кўрсаткичлари йиғиндисидан таркиб топади. Индекс таҳлили мултипликатив шаклдаги боғланишларга асосланади. Бу усул ёрдамида аддитив шаклдаги боғланишларни таҳлил қилиш учун дастлаб уларни мултипликатив шаклга айлантириш зарур.
Бу масалани қуйидаги тартибда ечиш мумкин. Агарда абс бўлса, у ҳолда ба*ба ёки с(а- а*ба) а(1-дб) бу ерда дбба
Демак, абсадба(1-дб) а Шу билан бирга б(а-а*са)а( l-дс) бу ҳолда са*са)адс . Демак, абсадса(l-дс) а.
Энди умумий фойда индекси билан фойдага таъсир этувчи омиллар индексларини тузиш тартибини кўриб чиқамиз. Маълумки, ялпи фойда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига, баҳо даражасига ва таннархга боғлиқ. Ff*qpq-сq
Бу ерда F-ялпи фойда миқдори.
f-маҳсулот бирлигидан олинадиган ўртача фойда даражаси f/q
q-ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажми
р-маҳсулот бирлигининг нархи
с-маҳсулот бирлигининг таннархи
Бу ҳолда умумий фойда миқдори индекси
(10.48)
Бу ерда d1 ва d0 жорий ва базис даврлар нархида таннарх улуши (умумий тушумда ишлаб чиқариш ва давр харажатлари йиғиндисининг салмоғи). Бу (10.48) индексни қуйидаги омиллар индексига ажратиш мумкин:
(10.49)
Бу индекс маҳсулот ҳажми ўзгариши таъсири остида ялпи фойда ўзгаришини аниқлайди.
Бу индекс нархлар ўзгариши таъсири остида ялпи фойда ўзгаришини ўлчайди.
(10.50)
Ва ниҳоят, (10.51)
Бу индекс ялпи фойда ўзгаришига таннарх ўзгаришининг таъсири ни белгилайди. Þқорида келтирилган индекслар бир тизим бунёд этади, чунки IFIq*Ip*Id.
Do'stlaringiz bilan baham: |