10.2. Индексларнинг турлари ва таснифи
Индекслар қандай жараённи таърифлаши ва вазифалари жиҳатидан тўрт турга бўлинади: динамика индекслари, режа (шартномани) бажариш индекслари, ҳудудий индекслар ва ҳалқаро индекслар.
Ҳудудий индекслар турли ҳудудларга ёки объектларга тегишли иқтисодий ҳодисаларнинг ўзаро нисбатини кўрсатади. Улар айрим вилоят ва минтақалар ривожланиш даражаси ва ихтисослашиши, миллий иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси каби муҳим масалаларни ўрганишда асосий қурол ҳисобланади.
Ҳалқаро индекслар иқтисодий ҳодисаларнинг бутун жаҳон ва жўғрофий минтақалар миқёсида ривожланиш даражаси, мамлакатлар ижтимоий - иқтисодий тараққиёт йўлида эришган қиёсий даражаларини тавсифлайди.
Динамика, режани бажариш, ҳудудий ва ҳалқаро индексларни ҳисоблаш бир қатор умумий ва хусусий муаммолар билан боғлиқ. Уларни ҳар тарафлама ўрганиш, ечиш йўлларини топиш ва илмий асослаш индекслар назариясининг бош вазифаси ҳисобланади.
Бу ерда таъкидлаб ўтамизки, ҳудудий ва ҳалқаро индексларни ҳисоблаш услубияти ҳанузгача илмий жиҳатдан тўла-тўкис ишлаб чиқилмаган. Бу борадаги муҳим масалалар тортишув предмети бўлиб қолмоқда.
Динамика индексларини ҳисоблаш услубияти эса илмий асосда ҳар тарафлама ишланган бўлиб, улар тимсолида индекслар назариясининг хусусиятлари ҳам яққол кўринади. Умуман индекс методининг вужудга келиши ана шу динамика индексларидан бошланади. Бундан буён индекслар устида сўз þритилганда динамика индекслари назарда тутилади.
Индекслар мураккаб ҳодисанинг айрим элементлари, уларнинг бир хил тўдалари ва умуман мураккаб ҳодиса учун ҳисобланиши мумкин. Шу жиҳатдан улар гуруҳий, якка ва умумий индексларга бўлинади.
Қандай кўрсаткичлар индекслаштирилишига қараб, иқтисодий индекслар миқдорий кўрсаткичлар индексига ва сифат кўрсаткичлар индексига бўлинади.
Умумий индекслар ҳисоблаш усулига қараб, агрегат шаклдаги ва арифметик ўртача, гармоник ўртача ва геометрик ўртача индексларга, улар эса ўз навбатида вазнли ва вазнсиз индексларга, вазнли индекслар эса базис вазнли, жорий вазнли, тўплама ёки ўртача вазнли индексларга бўлинади. Бу индекслар нафақат ҳисоблаш тартиби билан, балки шу билан бирга моҳияти ва қўлланиш шарт - шароити жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.
Индекслаштирилаётган ҳодиса деганда шундай ҳодиса назарда тутиладики, уларнинг икки даврга тегишли кўрсаткичлари таққосланади. Демак, индексда иккита давр қатнашади, бири-жорий (ҳисобот) давр, иккинчиси ўтган, базис давр деб аталади. Жорий давр – бу индекслаштирилаётган ҳодисанинг солиштирилаётган кўрсаткичи, бўлинувчи миқдори тегишли бўлган даврдир. У “1” сатр ости ишораси билан белгиланади. Базис давр- ҳодисанинг таққослаш асоси қилиб олинаётган заминий кўрсаткичи, бўлинувчи миқдори тегишли бўлган вақт узунлиги (оралиғи). У “0” сатр ости ишораси билан белгиланади. Индексларни тузишда миқдорий кўрсаткичлар инглизча quantity – миқдор сўзининг биринчи ҳарфи “q” орқали, сифат кўрсаткичларни эса инглизча price-баҳо, productivity-меҳнат унумдорлиги, profitability – рентабеллик ёки даромадлик даражаси каби сўзларнинг биринчи ҳарфи “p” орқали ифодалаш ҳалқаро статистика амалиётида қабўл қилинган. Демак, “q” – ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот жисмоний ҳажмини, ташилган þк миқдорини, чиқарилган ёки сотиб олинган акциялар миқдорини, етиштирилган ялпи ҳосил ҳажми ва шу каби миқдорий кўрсаткичларни билдиради. “р” эса þқорида саналганлардан ташқари таннарх, муомала харажатлари даражаси, савдо устамасининг даражаси, хизматлар учун тариф (баҳо), банк фоизи, бир ишчининг номинал иш ҳақи, валþта ёки акция курси ва шунга ўхшаш сифат кўрсаткичларни англатади. Аниқ иқтисодий индексларни ҳисоблаётганда индекслаштирилаётган ҳодисаларни бошқа ҳарфлар билан ифодалаш маъқул. Жумладан, маҳсулот таннархини (инглизча cost) “с”, маҳсулотнинг меҳнат талабчанлигини “t” , бир ишчининг иш ҳақини “х”, сотилган маҳсулот бир бирлигидан олинган фойдани “”, маҳсулотнинг фойдалилик (таннархга нисбатан) даражасини “ф”, ҳосилдорликни “y”, экин майдонни “s”, умумий меҳнат сарфини “Т”, асосий капиталнинг умумий ҳажмини “F”, унинг самарадорлик даражасини “f”, хом-ашё ва материал ресурсларининг умумий заҳирасини “М”, уларнинг самарадорлигини “m” ва ҳ.к орқали белгилаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |