10-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигида таваккалчиликни бошқариш режа


Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин



Download 1,01 Mb.
bet4/11
Sana24.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#226393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-МАВЗУ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ

Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин:

  • тўсатдан ва кутилмаганда ўртага муаммо кўндаланг бўлиб қолганида;

  • банкнинг илгари орттирган тажрибасига тўғри келмайдиган янги вазифалар ўртага қўйилганда;

  • раҳбариятнинг зарур ва шошилинч чоралар кўра олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган маҳалларда;

  • банк ёки бошқа ташкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки қонунларнинг номукаммаллиги аниқ вазиятга тўғри келадиган чора-тадбирларни кўришга ҳалол берадиган маҳалларда.

Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар, яъни:
• товарларни бозорда сотишга алоқадор хавф;
• юкларни ташиш маҳалидаги хавф ёки транспортга алоқадор хавф;
• товарни харидор томонидан қабул қилинишга алоқадор хавф;
• харидорнинг ҳақ тўлашга қодир ёки қодир эмаслигига алоқадор хавф;
• харидорнинг ҳақ тўлашни истамаслигига алоқадор хавф.
Сиёсатга доир хавфлар:
• харидор мамлакатда импортнинг тақиқланишига алоқадор хавф;
• юкларни харидорга ташиб етказиб бериш маҳалидаги иш ташлашлар (уруш, ғалаёнлар)га алоқадор хавф;
• валюталарнинг алмашинишига ёки пул ўтказишнинг таъқиқлаб қўйилишига алоқадор хавф.
Иқтисодиётга доир хавфлар:
• пулнинг қадрсизланиши;
• ишсизлик даражаси;
• солиқ сиёсати;
• технологик ўзгаршилар;
• хом ашё базаси билан боғлиқ хавфлар ҳам хавф даражасининг ортишига олиб келиши мумкин.
Раҳбар, хусусан, хавф бўйича менежер белгиланган рентабеллик даражасини сақлаган ҳолда, юз бериши эҳтимоли бўлган хавф даражасини имкон борича қандай камайтиришни билиши керак. Бундан ташқари, у корхона учун жуда ноҳуш воқеа юз берган шароитларда ҳам хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш имкониятларини олдиндан ҳисобга олиб қўйиши лозим.
Хавфни бошқарув соҳасидаги ишларни малакали йўлга қўйиш, унинг бир қисмини бошқа ҳамкорларга ўтказиш, бизнесни ва ходимларни суғурта қилдириш орқали анча камайтириш мумкин.
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади.

  • қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволи ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга етарлича молиявий маблағларга эга бўлган корхоналар орасида шериклар ахтариш;

  • тор соҳаларнинг қайси бирида хавф ҳаммадан кўп бўлса, ўша соҳада ташқи маслаҳатчи-экспертлар хизматидан фойдаланиш;

  • хавфни олдиндан билиш, тусмоллаш: тор жойларни ва хавф манбаларини аниқлаб олиш;

  • ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига захира жамғармаси тузиш;

  • бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг бир қисмини бошқа шахслар ёки ташкилотларга ўтказиш.

Сўнгги иккита усул, яъни ўз-ўзини ва бизнесни суғурта қилиш махсус захира фондини ташкил этиш ва зарарларни айланма молия маблағлари ҳисобидан қоплаш билан боғлиқ. Бу усулдан фойдаланиш йўқотилиши мумкин бўлган мол-мулк бутун бизнеснинг мулкий ва молиявий миқёсларга нисбатан жуда кичик бўлган ҳолларда мантиқан тўғри бўлади.
Масалан, йирик корпорациянинг кичик бинода жойлашган озгина ускуналарини йирик суғурта компанияси орқали ёнғиндан суғурта қилдириш мақсадга мувофиқ эмас. Суғуртани ўз бўйнига олиш усули корхонанинг бир хил маҳсулоти кўп, уларнинг ишдан чиқиш эҳтимоли кам бўлган ҳолларда ҳам жуда қўл келади. Масалан, юзлаб танкерларга эга йирик нефть компаниялари шу усулдан фойдаланишади. Чунки фирмага йилига битта танкерни йўқотиш (бу юз бермаслиги ҳам мумкин) ҳамма танкерлар учун суғурта солиғи тўлашдан кўра арзонга тушади.
Хежир (йўқотишлардан сақланиш) қилиш деб аталадиган суғурта шакли ҳам бор. Унинг моҳияти шундаки, айтайлик, хом ашёни қайта ишлашга ихтисослашган фирма кутилаётган даромадларининг хавфини бошқа томонга ўтказиш орқали суғурта қилади. Хежирлашда сотувчи (харидор) фьючерс келишуви тузиш билан айни бир вақтда ўз савдосига тенг келадиган фьючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади).
Хежирлаш томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради. Товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фьючерс бўйича олинадиган ютуқ билан қопланади.
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади.
Хежир – бу баҳо бўйича таваккалчилик суғуртаси (фьючерс шартномаси асосида).
Қуйидаги омиллар хавфдан ҳоли бўлишига ёрдам беради:
* миллий валютадаги қатьий баҳолар ёки чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курсининг олдиндан белгиланиши;
* экспорт ва импорт хавфини ўзаро мослаштириш;
* ўз миллий банкларидан фойдали шартлар билан қарз олиш;
* банклар билан маълум муддатга мўлжалланган махсус валюта битимлари тузиш ва ҳоказо.
Амалиётда раҳбар ёки тадбиркор ўз фаолиятида:
• мол-мулк талафотига;
• молиявий йўқотишларга;
• даромадларнинг камайишига;
• фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга йўл қўймаслик ва шу жиҳатларни яхшилаш мақсадида турли-туман таваккалчиликка борадилар. Шундай шароитда қайси бир турдаги таваккалчиликни танлаш, қайси бири кўпроқ самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни тақозо этади. Шундай тавсифнома қуйидаги кўринишга эга.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish