10-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигида таваккалчиликни бошқариш режа



Download 1,01 Mb.
bet1/11
Sana24.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#226393
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-МАВЗУ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ


10-МАВЗУ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ


Режа:
1. Таваккалчилик ва хавф турлари.
2. Суғурта билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари.
3. Хавфни камайтириш ва рентабелликни ошириш усуллари.
4. Таваккалчилик турлари.
5. Таваккалчилик самарадорлигига баҳо бериш усуллари.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “таваккал” тушунчаси: узоқ мулоҳаза қилиб ўтирмай, нима бўлса бўлар, “ё остидан, ё устидан” зайлида қилинган ҳаракат маъносида талқин қилинади. Таваккалчи тушунчаси эса таваккалига, таваккал билан иш қилувчи маъносини беради.


Америкалик ишбилармонларга хос бўлган таваккалчиликни Америка иқтисодиётига “чапани” муҳожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар ўтроқ ва эҳтиёткор ерли аҳолини ўз ишбилармонлик фаолиятида таваккалчилик ҳам қилиб туришга мажбур этишган.
Америкача таърифга кўра, таваккалчилик - бу бирор иш билан шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан қутулиб қолиш имконияти. Албатта, баъзи хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш орқали олдини олиш мумкин. Бироқ хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:

  • менежернинг хатоси;

  • нарх ўзгариши;

  • талабнинг сусайиши;

  • нотўғри танланган лойиҳа;

  • ишчиларнинг норозиликлари ва бошқалар ишбилармоннинг елкасига тушади.

Аммо умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик таваккалчиликсиз мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради.
Ишбилармон ўн минг ёки миллионларни ҳали чиқармаган маҳсулотининг бозори юришиши кафолатига эга бўлмасдан, улар устида тадқиқотлар олиб боришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгиларини қуришга таваккал қилиб сарфлайди. Унинг ҳар бир ҳаракатида омадсизлик хавфи яширинган.
Хавфлилик омили маблағ ва қувватларни тежашнинг кучли рағбатлантирувчиси ҳисобланади. У:
• корхона (фирма)нинг лойиҳалар рентабеллигини минг бора таҳлил этишга;
• харажатлар бўйича ҳисоб-китобни пухта билишга;
• қувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ўта жиддий ёндошишга мажбур этади.
Шундай қилиб, таваккалчилик ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки ҳар қандай банк фаолиятининг вазиятга боғлиқ бўлган томони бўлиб, шу фаолиятнинг охири нима билан тугаши ноаниқлигини ва омад юришмаса, оқибатда зарар кўриши мумкинлигини акс эттиради.
Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабаларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу маънода:

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish