5. Суғурталанишига қараб:
• суғурталанадиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш мумкин);
• суғурта қилинмайдиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш мумкин эмас).
Бундай гуруҳлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун жуда қўл келади.
Таваккалчиликнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериш унинг энг аввало, эҳтимол қилинаётган, хавф даражасига қараб таваккалчиликнинг тайин зоналарини ажратиб олиш зарур.
22.3-расм.
Зарар кутилмайдиган, яъни хўжалик фаолиятининг натижаси ижобий бўлган зона хавфсиз зона деб аталади.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарар кутиладиган фойдадан кўп бўлмаган зона тушунилади. Шунда тадбиркорлик фаолияти иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ деб топилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонасининг чегараси қуйидагича кўринишда бўлади:
Зарар даражаси кўлами = Ҳисобланган фойда даражаси, кўлами
Жиддий (кескин) хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарар нафақат кутиладиган фойда, , шунингдек, ҳисобланган нақд пул даромад (выручка)дан ҳам кўп бўлган зона тушунилади, яъни жиддий хавф зонасининг чегараси қуйидагича бўлади:
Зарар даражаси, кўлами > жами ҳаражат + фойда
Бошқача қилиб айтганда, бу ерда тадбиркор нафақат ҳеч қандай фойда олишни, , шунингдек, барча ишлаб чиқариш харажатлари миқдорида тўғридан-тўғри зарар кўришгача таваккал қилади.
Фожиали хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарарнинг жиддий хавф зонасини ўз домига тортиб, ундан ошиб корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган зона тушунилади, яъни бундай хавф зонасининг чегараси қуйидаги кўринишда бўлади:
Зарар даражаси кўлами = хусусий капитал
Бундай таваккалчилик оқибати корхонани ёки тадбиркорни банкротликка ва емирилишга олиб келади. Фожиали хавф тадбиркор ҳаёти, унинг соғлиғига хавф туғдириши мумкин.
Таваккалчилик эгри чизиғи деганда, эҳтимол қилинаётган зарар билан кутиладиган фойда ўртасидаги боғланишни ифодаловчи эгри чизиқ тушунилади (22.4-расм).
Бу ерда фойда тасодифий миқдор ва у нормал тақсимот қонунига биноан тақсимотга эга деб фараз қилиняпти. Бундай ёндошув қуйидагиларга йўл қўйилишини тақозо этади:
Фойда олиш эҳтимоли (Фэ) = Ҳисобланган фойда (Фҳ)
Бу деган сўз, фойда олиш эҳтимоллиги (Фэ) максимал, умумий фойда (Ф) эса математик кутиш эҳтимоли сифатида қабул қилинади деган сўздир. Ҳисобланган фойдадан о зёки кўп фойда олиш эҳтимоли таваккалчилик даражаси (эҳтимоли)га боғлиқ. Тафовут ортиб борган сари фойда олиш эҳтимоллиги бир хил тарзда камайиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |