10-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши режа


Бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар



Download 109,38 Kb.
bet4/8
Sana06.07.2022
Hajmi109,38 Kb.
#751580
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-мавзу

Бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар.

Ўсимликлардаги мавжуд органик моддалар физиолигик ўрнига кўра 2 гурухга бўлинади:
Конститутцион моддаларга хужайрада доимий мавжуд бўладиган органик бирикмаларга айтилади. Улардан энг мухими – юқори биологик фаоллиги билан ажралиб турадиган оқсиллар киради.
Пластик моддалар ўз навбатида транспорт, химоя ва ғамловчи гурухларга бўлиниб кетади. Бундай бўлиниш шартли бўлиб, биокимёвий жараёнлар натижасида гурухлар вазифаларига кўра ўзаро ўрин алмашинишлари ва бир-бирларини тўлдиришлари мумкин.
Транспорт моддалар организмда органик моддаларнинг харакатини таъминлаб беради. Улардан энг муҳимлари сахароза хисобланади.
Ҳимоя моддаларига ўсимликни турли салбий таъсирлардан сақловчи бирикмаларга айтилади. Уларга смола, алкалоид, фитонцидлар, фитоалексинлар, ошловчи моддалар ва б. киради.
Ғамловчи моддалар ўсимлик хужайрасида ассимиляция жараёни диссимиляциядан юқори бўлган ҳолатларда ҳосил қилинади. Уларга оқсил, ёғ ва углеводлар киради.
Уруғ етилиши давомида моддаларнинг ўзгариши
Уруғда ўсимлик токсони учун хос бўлган биополимерларнинг синтезланиши;
Сувда эримайдиган органик бирикмалар шаклланиши;
Кул таркибининг пасайиши;
Намликнинг камайиши.



Моддалар

Уруғнинг етилиш кунлари

15

22

29

36

43

50

57

Оқсил

19.3

14.0

12.0

11.8

11.6

11.6

11.6

Крахмал

22.8

58.3

71.0

71.8

71.5

71.8

71.6

Шакар

9.0

6.3

4.3

3.2

3.1

3.2

3.1

Ёғ

3.8

4.3

5.1

5.2

5.2

5.2

5.2

Кул

3.3

2.7

2.0

1.9

1.8

1.8

1.8

Турли ўсимлик уруғларининг биокимёвий таркиби

Ўсимлик турлари

Ёғ

Крахмал

Оқсил

Жавдар

1.8

63.8

13.4

Арпа

2.1

74.6

13.1

Грек ёнғоғи

65.0

16.5

17.0

Кедр ёнғоғи

59.4

17.2

19.4

Нўхот

6.0

52.0

25.0

Ловия

1.4

53.8

23.2

1. Табиатда 90% ўсимликларнинг уруғларида ёғлар запас холатда тўпланади;


2. Ёғ берувчи ўсимликларнинг таркибида оқсил крахмал сақловчи ўсимликларникидан юқоридир.
3. Дуккакдошлар таркибида оқсилнинг кўп бўлиши улар илдизида азот тўпловчи бактерияларнинг мавжудлигидадир.
4. Ёғнинг зичлиги (0.9) крахмалникидан (1.5) кичик бўлганлиги боис, мой тўпловчи ўсимлик уруғлари шамол ёрдамида, крахмал сақловчи ўсимликлар эса кемирувчи ва хашаротлар орқали тарқалади.
Органик моддаларнинг ўсимлик танасидаги харакати
Хлоропластларда хосил бўлган органик моддалар ёки ассимилятлар ўсимликда 3 хил йўл билан харакатланади:
1. Хужайра ичида;
2. Паренхима хужайралариаро;
3. Флоэмада


Органик моддаларнинг паренхима хужайралариаро харакати
Органик моддаларнинг паренхима хужайралариаро харакати - фотосинтезловчи хужайраларнинг метаболизмида иштирок этмай қолган органик моддаларнинг паренхима хужайраларидаги харакатидир.
Паренхимадаги харакатда хужайра плазмодесмалари мухим роль ўйнайди.
Харакат 10-60 см/соат тезликда амалга ошади.
Органик моддаларнинг флоэмадаги харакати
Органик моддаларнинг флоэмадаги харакати - уларнинг узоқ масофадаги элаксимон найлардаги харакатидир.
Харакат тезлиги 40-90 см/соат тезликда амалга ошади.
Харакат учун АТФ энергияси сарфланади.


Иккиламчи моддалар
Хужайра метаболизмида оралиқ моддалар сифатида хосил бўладиган, аммо метаболизмда бевосита иштирок этмайдиган моддаларга иккиламчи моддалар ёки метаболитлар дейилади.
Ўсимликлар тўқимасида ҳосил бўладиган иккиламчи моддалар ҳаёт жараёнини нормал боришида аҳамияти катта, Бундай моддаларга органик моддалар, гликозидлар, ошловчи моддалар, альколоидлар, эфир мойлари, антибиотиклар, фитонцидлар, фитоалексинлар ва ранг бериувчи турли бирикмалар киради.
Органик кислоталардан чумоли кислотаси, малина , олча, олма, олхўри ва бошқа меваларда учрайди. Сирка кислота, мой кислота, сут кислоталарни бактериалар ишлаб чиқарадилар. Пируват, оксалат, қаҳрабо, цитрат кислоталари ҳамма ўсимликлрда учрайди ва нафас олиш жараёнида оралиқ модда сифатида ҳосил бўлади. Шулардан оксалат кислота шовулда, ровожда ва шўракларда, цитрат ва қаҳрабо кислоталар лимонда, қора қанд, ғўза баргларида, шафтоли ва қулупнай меваларида кўп тўпланадилар. Баъзи ўсимликларда хиним, салицил, кумар ва кофеин кислоталар кўп тўпланади.
(Hopkins and Norman P. A. Huner 2009.460 p)


Иккиламчи моддаларнинг ҳосил бўлиш схемаси



G. Hopkins and Norman P. A. Huner. Introduction to Plant Physiology. 2009. 459-460 стр.
Моносахаридлар билан спиртлар, альдегидлар, феноллар бирикишидан ҳосил бўлган моддалар гликозидлар дейилади. Амигдалин гликозиди аччиқ бодомда, шафтоли ва ўрик данаклари, олча, олма уруғлари таркибида учрайди. У глюкоза, бензол альдегид ва цианит кислоталарнинг бирикишидан ҳосил бўлади. Глюкованил ванил мевасида, солонин, картошка туганагида, сапонин глюкозиди, қизил мия ва етмак илдизида учрайди.
Марварид гул гулидан, ангишвонагул баргидан ва адонис ўсимлигиан юрак мускулларини даволайдиган гликозид олинади. Гликозидлар озиқ-овқат саноатида, тиббиётда, техникада ва бошқа соҳаларда кўп ишлатилади.
Ўсимликларда тахир ва кислотали хусусиятга эга бирикмалар ҳосил бўлади. Уларни терини пишитишда ишлатилади ва уларни ошловчи моддалар дейилади . Эман дарахти пўстлоғида 8-12% , скумпия баргларида 16-32%, торон илдизида 13-27% бўлади. Ошловчи моддалар баъзи бактериаларни йўқотади. Ўсимликларни ўсишини тезлаштиради, иммунитет ҳосил қилишда қатнашади.
Ишқор табиатли органик моддалар алкалоидлар дейилади ва ўсимликларда тузлар шаклида тўпланадилар.
Дуккакли ўсимликлар, кўкнордошлар ва таматдошлар оилаларга кирган ўсимлилар таркибида алкалоидлар кўп бўлади.
Никотин, анабазин, атропин, кокаин, хинин, кофеин, кодеин каби бирикмалар алколоидларга мисол бўлади. Анабазин ва никотинлар қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши курашда қўлланилади. Бир гурух олимларнинг фикрига кўра алкалоидлар ўсимликларни ҳимоя қилиш вазифасини бажарар экан.
Ўсимликлар танасида фақат органик эритувчиларда эридиган ҳидли моддалар эфир мойлари мавжуд. Кўпгина хўжаликларда атиргул, чиннигул, ёронгул, ялпиз ва кориандр каби эфир мой ўсимликлари экиб ўстирилади. Эфир мойлари тиббиётда, озиқ-овқат саноатида, косметикада кўп ишлатилади.
Кўпгина микроорганизмлар касалик туғдирувчи организмларга салбий таъсир этиб, уларни нобуд қиладилар. Бундай моддаларни антибиотиклар дейилади. Ҳозирги кунда 500 дан ортиқ антибиотиклар текширилиб, тиббиётда ва ветеринарияда ишлатилмоқда. Булардан пенициллин, стрептомицин, тетроциклин, биомицин, бициллин, ампицилин, цефозалин ва бошқалар шулар жумласидан бўлиб тиббиётда қўлланилмоқда.
Рус олими Б.П.Токин (1928й) микроорганизмларни нобуд қиладиган бирикмалар, юксак ўсимликлардан ҳам ажратиб олган ва уларни фитонцидлар деб номлаган. Фаол фитонцидлардан хантал таркибидаги алмил мойи микроорганизмларни нобуд қилади. Пиёз, саримсоқ, қорақанд, қарағайлар ўткир фитонцидларни ажратиб чиқарадилар.




  1. Download 109,38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish