(G. Hopkins and Norman P. A. Huner. 2009. 477 p).
Гликозидлар (glycys – ширин) ўсимлик оламида кенг тарқалган органик бирикмалар хисобланади. Турли омиллар таъсирида доимо қанд (гликон) ва қанд бўлмаган (агликон) қисмларга парчаланувчи мураккаб органик бирикмалар гликозидлар деб аталади. Қанд бўлмаган агликон (юнонча сўз бўлиб, қанд эмас деган маънони билдиради), баъзи гликозидларда яна генин, сапогенин, эмодин ва бошқа номлар билан аталади.
“Гликозид” термини биринчилардан бўлиб, 19 асрнинг биринчи ярмида немис кимёгарлари Ф.Велер ва Ю.Либих томонидан фанга киритилган. Гликозидларнинг тузилиши. Ҳар хил гликозидларнинг агликонлари кимёвий тузилиши бўйича турлича бўлиб, органик бирикмаларнинг турли синфларига киради. Шунинг учун уларнинг кимёвий таркиби ҳамда анализ қилиш усуллари ҳам турлича. Гликозидлар таркибидаги қанд қисми моно-(кўпинча глюкозадан), ди-, три- ва қисман ундан мураккаб бўлган олигасахаридлардан ҳамда айрим гликозидларнинг ўзига хос специфик қандлардан ташкил топган бўлади. Гликозид молекуласида агликонга қанд қисми оддий ва мураккаб эфирлар типида кислород атоми -О- орқали (О-гликозидларда) ёки тиоэфирлар типида олтингугурт атоми -S- орқали (S-тиогликозидларда) бирлашган бўлади.
Цианоген (нитро-, N-гликозидлар) гликозидларнинг агликони таркибида цианид кислотаси бўлади. Булардан ташқари, баъзи гликозидларда қанд молекуласи агликон қисмининг ядросини углерод -С- атомига тўғридан-тўғри ўзининг углерод -С- атоми орқали бирлашиши мумкин. Бундай гликозидларни С- гликозидлар номи билан юритилади. Бошқа, айниқса О- ва S-гликозидларга нисбатан С-гликозидлар анча турғун ва фақат қаттиқ шароитда, кислоталарнинг кучлироқ эритмаларида узоқ қиздариш натижасида уларни агликон ва қанд қисмларига парчалаш мумкин.
Гетерозидлар агликонини тузилишига кўра бир қанча гурухларга бўлинади:
Алкилгликозидлар – агликонлари алкиллар вакили (-метил, -этил) хисобланади. Масалан, тиконли элеутрокок илдиз ва илдизпоясида хосил бўладиган элеутерозид-С гликозиди:
2. Азот тутувчи (цианогенн) гликозидлар – гидролизи натижасида сенил кислота (цианид водород) хосил қилувчи. Масалан, аччиқ бодом таркибидаги амигдалин гликозиди, унинг углеводли қисми дисахарид гентибиоза хисобланади.
Гликозидларни ўсимлик оламида тарқалиши. Гликозидлар табиатда энг кенг тарқалган табиий бирикмалар саналади. Кўпинча бир ўсимликда бир неча хил гликозидлар мавжуд бўлади. Масалан ангишвонагул барги таркибида 70 га яқин гликозидлар учрайди. Гликозидлар ўсимликларнинг турли органларида турли миқдорда хужайра ширасида эрийдиган шаклда бўлади.
Баъзан битта ёки бир ҳил кимёвий тузилишдаги бир гуруҳ гликозидлар бутун бир оилага (ёки ботаник бир-бирига яқин бўлган қардош оилаларга) хос бўлиб, улар шу оилага кирадиган турларда кенг тарқалади (масалан, амигдалин гликозид раъногулдошлар, тиогликозидлар эса карамгулдошлар (крестгулдошлар) оилалари турларида). Шу билан бир қаторда баъзи гликозидлар бир нечта оилага кирадиган ўсимликларда учрайди.
Гликозидлар ўсимлик тўқималарида бўладиган моддалар алмашинуви жараёнида фаол қатнашади. Гликозидларга углеводларнинг захира ҳолда йиғилган шакллардан бири деб ҳам қаралади.
Ўсимлик оламида кўпинча О-гликозидлар, камроқ S-гликоиздлар (крестгулдошлар, лилиядошлар) ва С-гликоиздлар (айрим флавоноидлар –витексин, антрацен унумлари, ксантонлар) тарқалган бўлади.
N-гликозидлар хайвон организмида хам учрайди (нуклеин кислота, нуклеопротеидлар), айрим антибиотиклар – стрептомицин ва бошқ. хам шу гурухга киради.(William G. Hopkins and Norman P. A. Huner 2009.463,465,466.p)
Do'stlaringiz bilan baham: |