10 – боб бино ва иншоотларнинг экологик хафвсизлиги-расм. Намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жой бинолари
10-мавзу
Янги меъёрлар уй-жой майдонларининг юқори чегарасини олиб ташлайди, бу эса уй-жойда экологик қулайликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу уй-жой биноларининг лойиҳавий ечими қуйидаги экологик қулайликларни ўз ичига олади: кундузги ва кечки дам олиш майдонларининг ажратилганлиги; камида иккита санитар шароитни мавжудлиги; уй-жойни икки даражада, яъни бир жойдан иккинчи жойга ўтадиган ётиқ ва тик ҳолатдаги шамоллатиш (ҳавони янгилаш); яшил майдонларни яратишга имконият борлиги; ҳар хил нурланишларнинг олди олинганлиги; махсус архитектуравий лойиҳалаш ечимида хоналарни шовқиндан самарали ҳимоялаш таъминланганлиги; хоналарни шамоллатиш ўз-ўзини шамоллатиш тизими орқали амалга оширилиши ва ҳ.к. Яхлит қурилишлар шароитида уй-жойларнинг экологик қулайликларини яратилиши ва шинамликни оширишда меъёрий талабларни такомиллаштириш ва амалдаги иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтиш талаб этилади. 10.3. Бино ва иншоотларнинг ички муҳитини салбий таъсирлардан экологик ҳимоя қилиш Уй-жойларнинг ёруғлик инсоляцияси тартиби ва микроиқлим. Аҳолининг яшаши учун экологик хавфсизликнинг мезонларидан келиб чиқиб, уй-жойларда ҳар жиҳат қулай микроиқлимни3 таъминланиши архитектура қурилиш лойиҳалашда муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Микроиқлим остида турар жой биноларининг ички муҳитлари ҳисобга олинган ҳолда қурилиш майдонларида шаклланадиган ўзига хос иқлим шароитини тушуниш лозим. Биноларнинг ички муҳитини экологик–гигиеник баҳолашда ҳисобга олинадиган микроиқлимнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ҳавонинг ҳарорати; ҳароратнинг даражаланиши (ётиқ ва тик бўйича тўсиқларнинг ва ҳаво ҳароратининг ўртасида); инфрақизил радиациянинг жадаллиги; ҳавонинг нисбатан намлиги; ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги. Йилнинг иссиқ даврларида турар жой ва жамоат биноларининг микроиқлими учун энг мақбуллари қуйидагилар ҳисобланади: ҳавонинг ҳарорати 20-25°С; нисбатан намлик 30-60%; ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги камида 0,25 м/с; тўсувчи конструкцияларнинг ички юзаларининг ўртача ҳарорати 26-300C. Йилнинг совуқ даврларида турар жой ва жамоат биноларининг микроиқлими учун энг мақбуллари қуйидагилар ҳисобланади: ҳавонинг ҳарорати 20-22°С; нисбатан намлик 30-45%; ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги камида 0,1-0,15 м/с; тўсувчи конструкцияларнинг ички юзаларининг ўртача ҳарорати 17-210C. Юқорида қайд этилган кўрсаткичларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бузилса, унинг бошқа барча кўрсаткичларига ижобий бўлмаган таъсирни олиб келади. Масалан, ҳавонинг камида 20% намлигига нисбатан инсоннинг териси шилимшиқ бўлиб қуриб қолади, иммунитет тизими кучсизланади. Инсон қуйидаги ҳолатда ўзини шинам ҳис қилмайди: ҳавонинг камида 85% намлигига нисбатан; ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,1 м/с гача бўлганда; бинонинг ҳаво ҳарорати ўртача радиация ҳароратидан 2°С га паст бўлганда. Ушбу кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, инсон организмида ўтадиган биологик жараёнлар билан турар жой биноларининг микроиқлим тартиби ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Инсон организмига бинонинг микроиқлим таъсирининг ёмонлиги, иситиш манбаси сифатида ишлатиладиган газнинг очиқ ҳолатда ёнишида намоён бўлади. Бундан ташқари зарарли кимёвий моддалар билан ҳавонинг ифлосланиши, газнинг ёниши вақтидаги ҳарорат 3-6°С га ва намлик эса 10-10% га кўтарилиши мумкин. Компьютер орқали моделлаштирилганда шуни кўрсатдики, бу ҳолатда бино хоналари бўйича ҳаво ва иссиқлик оқимларининг ҳаракатланиш тезлиги сезиларли равишда нотекислиги, шинам бўлмаган майдонларни вужудга келишини келтириб чиқаради. Шунингдек, инсон саломатлигига ҳаракатсиз майдоннинг салбий таъсири қуйидаги ҳолатда кучайиши мумкин: ҳаво алмашинувининг қисқа камайишида; зич ёпилиши бўйича жуда такомиллашган эшик ва дераза ромларнинг ишлатилиши оқибатида; бинода шамоллатиш тизимларининг регламенти мавжуд эмаслиги. Биноларнинг ички муҳитида ҳар жиҳатдан қулай микроиқлимни таъминланиши билан бир қаторда турар жой қурилиши чегарасида ҳам ҳар жиҳатдан қулай микроиқлим тартибини сақлаш зарур. Download 50,49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |