Аркологиянинг асосий вазифаси – соғлом экологик “тоза” уй-жойни шакллантиришдир.
Шаҳар экологияси – шаҳар муҳити билан яшайдиган инсоннинг ўзаро таъсири ва қонуниятини ўрганувчи йўналишдир.
Инсон экологияси (антропоэкология) – атроф-муҳит билан яшайдиган инсоннинг ўзаро таъсирини ўрганувчи йўналишдир. Ушбу термин 1921 йилда америкалик олимлар Р.Парк ва Э.Бюргесс томонидан киритилган.
Инсон экологиясининг асосий вазифаси – ижтимоий, иқтисодий, ишлаб чиқариш хусусиятларининг қонуниятини ва уларнинг инсон фаолияти таъсири остида табиий атроф-муҳитга ҳамда унинг оқибати ҳолатида тараққиётнинг маҳсулотлари (озиқ-овқатлар сифатининг ёмонлашиши ва ҳ.к.) билан ифлосланишини очиш ҳисобланади.
Мутахассисларнинг фикрича, экологик тоза ва барқарор уй-жой муҳитини шакллантириш билан боғлиқ муаммолар нафақат уй-жой қурилиши соҳасидаги мутахассисларнинг, балки экологикларнинг ҳам назаридан четда қолмоқда. Уй-жой муҳитининг экологик мониторинг тизими уй-жой қурилиши амалиётида кўпчилик ҳолатда ҳозирги кунгача мавжуд эмаслигини таъкидлаш етарлидир.
Худди шунингдек, турар жой ва жамоат биноларининг бозор иқтисодиётига ўтишида ва фойдаланувчиларнинг сўровлари даражаланишида, маҳаллий ва хорижий меъёрлар бир-бирига яқинлашиши шароитида экологик талаблар доимо ўсиб бормоқда. Шунинг учун замонавий шароитларда турар жойлардан фойдаланиш ва қурилишни лойиҳалашда экологик талабларга риоя қилиниши мутлақо мажбурийдир. Акс ҳолда бақарор ривожланишнинг муҳим кўрсатгичларидан бири, юқори экологик асосланган яшаш сифатининг яратилиши ва сақланиши амалга ошмайди.
Атроф-муҳит ҳолати ва уй-жой шароитлари ўртасида узлуксиз боғланиш мавжуд. Соғлиқни сақлаш Бутунжаҳон ташкилотининг баёноти бўйича “уй-жой атроф-муҳит билан биргаликда боғланган биноларнинг кенг мажмуаларини ва коммунал қулайликларини ўзида ифодалаган ҳамда экологик омил, яъни айнан бир хил бўлмаган уй-жой.... ҳисобланади”.
Биноларнинг ташқи ва ички ифлосланган ҳаводан, шовқиндан, тебранишдан, электромагнит майдондан ва бошқа зарарлар таъсиридан ҳимоя қилиш инсонлар саломатлигининг ва яхши атроф-муҳитнинг таркибий қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назаридан бу ғоя 1992 йил Рио-де-Жанейро ва 2002 йил Иоханессбург шаҳарларида қабул қилинган барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит масалалари бўйича декларацияларда1 “барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича фаолият чегарасида эътиборнинг асосий объекти инсонлар табиат билан ҳамоҳанг тарзда соғлом ва сермаҳсул ҳаёт кечириш хуқуқига эга ҳисобланади” деб қайд этилган. Бу эса соғлом экологик “тоза” уй-жойларни ташкил топишида муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади.