1. Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик тушунчалари. Тараққиёт тўғрисида турлича назария, усул ва



Download 87,5 Kb.
bet1/8
Sana02.04.2022
Hajmi87,5 Kb.
#524791
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 4909019444618985960


МАВЗУ: РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ


РЕЖА:
1. Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик
тушунчалари.
2. Тараққиёт тўғрисида турлича назария, усул ва
концепциялар.


Ҳаракат, тарақкиёт, умумий боғланиш ва алоқадорлик тўғрисидаги фалсафий таълимотлар ҳам фалсафа фани билан бирга пайдо бўлган. Бу муаммолар таҳлили фалсафада «диалектика» тушунчаси орқали ифодаланган. Бу тушунча фалсафа тарихида турли даврларда турли маъноларни ифодалаб келган. Диалектика дастлабки даврларда ўзаро бахс, мунозара олиб борувчи мутафаккирларнинг муҳокамаларидаги қарама-қарши, зид фиқоларнинг тўқнашуви ва шулар асосида ҳақиқатни аниқлаш маъносини ифодалаган.
Антик давр мутафаккирларининг маълумотига қўра, мунозарада иштирок этувчилар, ўз муҳокамаларида бир-бирларига муқобил саволларни бериб, бу саволларга ҳар томонлама ёндошиб, улардаги бир томонламаликларни бартараф қилишга ўринганлар. Бунда, улар, ўз муҳокамала­рида ҳар хил нуқтаи назарларни ҳисобга олган ҳолда, илмий, назарий, аҳлоқий, сиёсий, ҳукуқий ва шу каби воқеа-ҳодисалар тўғрисида ўз қарашларини ишлаб чиққанлар. Улар шундан келиб чиқиб, диалектика деганда ўзаро баҳслашув санъатини, мунозара асосида ҳақиқатга эришиш усулини тушунганлар. Масалан, ан­тик давр мутафаккири Суқрот диалектикани баҳсларда йўл қўйиладиган қарама-қарши фиқолар ўртасидаги зиддиятларни очиш орқали ҳақиқатга эришиш санъати, деб тушунган.
Диалектикани бахс санъати сифатида тушуниш ҳатто ўрта асрларда ҳам давом этган. Буни ўрта асрлар мутафаккири Пьер Абелярнинг «ҳа ва йуқ» номли асари яққол тасдиқлайди.
Диалектикага мунозара санъати сифатида қараш ўрта асрларда яшаган Ўрта Осиё мутафаккирларига ҳам хос бўлиб, ҳатто бу нарса уйғониш даврларида ҳам давом этган. Бу давр мутафаккирларида ҳам диалектика савол-жавоб санъати сифатида ўзгача фиқоларни рад қилиш усули бўлиб хизмат қилади. Бунга мисол қилиб Г.Галилейнинг «Дунёнинг икки системаси тўғрисидаги бахс» асарини кўрсатиш мумкин. Умуман, диалектика тушунчасининг пайдо бўлиши, у ўзининг дастлабки даврлардаги тор маънони ифодалашига қарамасдан, ўша даврлардан то бизнинг кунларимизгача қўлланиб келинган сермазмун фалсафий суҳбат усулининг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнади ва инсоният маданиятининг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Аср­лар давомида тўпланиб борган диалектик мунозара маданияти мураккаб муаммоларни муҳокама қилиш, улардаги турли қарама-қарши нуқтаи назарларни очиш, аниқлаш ва тушуниш маҳоратининг қарор топиши инкор қилиб бўлмас аҳамият касб этди. Бора-бора диалек­тика қарама-қарши нуқтаи назарлар, улар ўртасидаги зиддиятларни очиш усули сифатида қараладиган бўлди. Шундай қилиб, секин-аста инсон ижодий тафаккури ўз табиати билан диалектик эканлиги ҳақидаги тасаввур пайдо бўлди. Лекин маълум вақт ўтиши билан диалек­тика фақат кишиларнинг ўзаро мунозараларигагина хос эмаслиги маълум бўла борди. Оқибатда, диалектика фақат инсон фиқолаш жараёнигагина хос бўлмасдан, бал­ки у табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисаларга ҳам хос, деб қарала бошланди. Айниқса, бу қараш борлиқ шакллари ва турлари ўртасидаги боғланиш ва алоқадорликларнинг, улар доим ўзгариб, ривожланиб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туришларининг аниқланиши билан янада ривожланди. Натижада, «диалекти­ка» тушунчаси инсонни, уни қуршаб турган дунёни билиш, уни тушуниш ва изоҳлашнинг умумий усули маъносини ифодалай бошлайди. Вақт ўтиши билан «диалектика» тушунчаси ҳамма нарсалар: хоҳ катта, хоҳ кичик бўлишига қарамасдан, ўзгариб, ўзининг олдинги хусусиятларини ўзгартириб, илгари эга бўлмаган янги хусусиятлар ҳосил қилиб боришларини ҳам ифодалай бошлайди. Шу асосда аста-секин дунёни диалектик тушуниш, борлиқ ва билишга диалектик қараш қарор топа бошлайди. Лекин дунёдаги барча ўзгариш, алоқадорлик ва ривожланишларни фалсафий жиҳатдан тушуниб етиш жуда қийинлик билан кечди. Сабаби: инсо-ният тараққиётининг жуда узоқ даврларигача кишилар космосни, ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини, ҳатто кишиларнинг ўзларини ҳам ўзгармас, доимо бир хилда туради, деб билишган. Дунёнинг ўзгарувчанлиги, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирларига боғлиқлиги тўғрисидаги тасаввурларнинг пайдо бўлиши инсониятнинг дунёни билиши жараёнида жуда катта кашфиёт бўлган.
Дунёнинг ўзгарувчанлиги тўғрисидаги дастлабки фикрлар ҳам қадимги Хитой, Ҳиндистон ҳамда Юнонистоннинг фалсафий таълимотларида илгари сурилади. Қадимги давр файласуфлари, гарчи ҳали ҳаракатнинг турли қўринишлари ва хиллари тўғрисида илмий далилларга эга бўлишмаса ҳам, борлиқнинг умумий ўзгарувчи характери ҳақида ўз даврлари учун янги фикрларни илгари суришади.
Кишилар дастлабки вақтлардан бошлаб ўз тажрибаларида нарса, ҳодисалардаги ўзгарувчан хусусиятлар билан бирга, уларда маълум барқарор, ўзгармас хусусиятларнинг ҳам мавжудлигини англай бошлаганлар. Ниҳоят, дунё ўзгарувчанми, ёки ўзгармасми? деган саволлар пайдо бўлиб, бу саволларга мутафаккирлар тур­ли хил жавоб берганлар. Амалиёт берган кўпдан-кўп маълумотларга ва ўз кундалик тажрибаларига таянган кўпчилик мутафаккирлар дунё ўзгарувчан, дейишган. Лекин бунга қарама-қарши бўлган, дунё ўзгармас, бар­қарор, деювчи мутафаккирлар ҳам ўзларининг муайян асосларига эга бўлишган. Натижада, дунёнинг, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳам ўзгарувчан, ҳам барқарор ўзгармас хоссалари ҳақидаги қарашлар келиб чиқади. Хақиқатан ҳам, нарса ва ҳодисалар маълум вақт ичида ҳар қанча ўзгарса ҳам, айни вақтда уларнинг маълум томонлари ўзгармай қолаверади. Хуллас, бундай қарашлар тўплана бориб, нарса ва ҳодисаларнинг қара­ма-қарши томонлари, улар ўртасидаги зиддиятлар ҳақидаги қарашлар туфайли фалсафада ривожланиш ғояси келиб чиқади.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish