Метафизик - догматик фикр қилувчи киши назарида, буюмлар ва уларнинг фикрдаги инъикослари, яъни тушунчалар бир-биридан кейин ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда текширилиши лозим бўлган айрим-айрим, ўзгармас, қолган, ҳамиша бир зайлда турадиган нарсалардир. Унинг назарида, буюм ё мавжуддир ёки мавжуд эмасдир ва худди шунингдек бир нарса айни замонда шу буюмнинг ўзи ва яна бошқача бўла олмайди. Мусбат нарса билан манфий нарса бир-бирини мутлақо истисно қилади... Бу тафаккур усули, дафъатан қараганда, бизга тамомила мақбул бўлиб кўринади.
Ўрта аср фалсафасида метафизика теологиянинг фалсафий асоси қилиб олиниши билан диний ақидаларга ишониш талаблари кучаяди. Бу ўз навбатида догматик тафаккуррнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлади. Фақат диалектиканинг пайдо бўлиши билан, метафизик тафаккуррнинг илмий жиҳатдан асоссизлиги маълум бўлгандан кейингина, догматик тафаккур ўзининг фалсафий асосидан махрум бўлади. Лекин догматик тафаккур ҳозир ҳам мавжуд. Догматик тафаккурнинг мавжудлиги, аввало, и неон ўз билиш жараёнида баъзан билишнинг бирон бир томони ёки бирон ҳолатини ноўрин мутлоқлаштириши билан чамбарчас 6oғлиқдир. Шу билан бирга, догматик тафаккуррнинг мавжудлиги ҳозирги замон фалсафасида оламнинг ўзгарувчанлиги ва ривожланиши ғоясини инкор этувчи антидиалектик (яъни метафизик) концепцияларнинг мавжудлиги билан, ҳамда диалектикани билмаслик ёки тушунмаслик билан ҳам боптиклир. Догматик тафаккур, айниқса, сиёсатда жуда хавфлидир, у бунда сектантликка, субъективизмга, амалиётдан узилишга, ижодий жараёнларни тўхтатишга, ижодий ғоялар, назария ва таълимотлардан воз кечишга, ҳамма соҳада содир бўладиган янгиликларни ўз вақтида пайқамасликка, истиқболни олдиндан қўришга тўсқинлик қилади. Догматик тафаккурга эга кишилар, айниқса, раҳбарлик соҳаларида жамиятга жуда катта зарар келтирадилар, улар жаҳон (жамият) тараққиётининг ўзгарган шароитларини ҳисобга олмасдан, ўзлари кўниккан вазиятга мувофиқ эски қарашларга каттиқ ёпишиб олиб, иш тутадилар ва фикр юритадилар. Буни биз Ўзбекистоннинг ўз мустақил тараққиётини бошлаб янгича ривожланиш йўлига ўтган даврда баъзи ўрта бугин раҳбар кишилар фаолиятларида яққол учратдик. Бунга ҳам собиқ Иттифоқ давридаги 74 йиллик фанимиз ва фалсафамиз тарихидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Умуман, догматик тафаккурнинг ҳамма хилдаги кўринишларига қарши кураш олиб бориб, диалектик тафаккурни ҳамма соҳада кенг қарор топтириш лозим. Фақат диалектик тафаккургина ижтимоий тараққиётнинг тарихий эҳтиёжларини, эски шаклларнинг янги ривожланган мазмунга мувофиқ келмаслигини, инсониятнинг таракқиётини таъминловчи янги шакл ва мазмунга ўтишнинг зарурлигини тўғри ҳисобга олишга ёрдам беради.
Хозирги кунда шаклланаётган синергетика ҳам диалектика муаммоларига янгича ёндошиш кераклигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |