1. Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик тушунчалари. Тараққиёт тўғрисида турлича назария, усул ва


Объектив диалектика субъектив диалектикани



Download 87,5 Kb.
bet3/8
Sana02.04.2022
Hajmi87,5 Kb.
#524791
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 4909019444618985960

Объектив диалектика субъектив диалектикани вужудга келтиради. Бу жиҳатдан диалектикага "янгича ёндошиш Хегель диалектикасидан тубдан фарқ қилади. Хегель диалектикасига кўра фикр, тафаккур диалекти­каси нарсалар, буюмлар диалектикасини яратади, яъни субъектив диалектика объектив диалектикани туғдиради. Бошқа файласуфларнинг таълимотига қўра эса, аксинча, нарсалар, буюмлар диалектикаси фикр, тафаккур диалектикасини яратади.
Илмий диалектика борлиқ, яъни табиат, жамият ва инсон тафаккуридаги алоқадорликлар ва ривожланишларнинг умумий қонуниятлари ҳақида бизга тўғри йўналиш бериб, дунёни ўзлаштириш ва ўзгартириш йўлларини кўрсатиб берувчи назариядир, усулдир. Илмий диалектика дунёнинг ҳақиқий илмий манзарасини яратиб, кишиларда илмий дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради. Чунки илмий асосланган диалек­тика, биринчидан, дунёдаги ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг ҳамма томонларининг бир-бирларига боғлиқ бўлиши ва бир-бирлари билан жуда мустаҳкам алоқадор эканлиги тўғрисида чуқур маълумот берса, иккинчидан, у босиб ўтилган босқичларни такрорланаётгандек бўлиб қўринадиган, лекин уларни бошқача, янада юқорироқ негизда такрорлайдиган тараққиёт, тўғри чизиқ билан эмас, балки спирал тарзда борадиган, маълум ҳолатларда бошланғич ҳолга гўё қайтгандай бўлиб қўринган, маълум таназзуллар ва бўҳронлар билан бўладиган илғор тараққиёт тўғрисидаги таълимот ҳисобланади
Диалектика кишиларнинг, уларни қуршаб турган дунёни билишининг умумий усули сифатида дунёга диалектик қарашни вужудга келтирган.
Дунёга диалектик қараш — бу барча нарса ва ҳодисаларни, уларнинг инсон миясидаги инъикослари — инсон билишини ҳам ўзаро алоқадорликда ва боғланишда, қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашида, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишида, эскининг ўрни ни янги эгаллаши хуллас, уларни «ўз ҳаракати»да, ўзгариб ва ривожланиб туришида, пайдо бўлиб ва йўқ бўлиб туришида, ва айни вақтда ҳамма нарса ўзаро боғлиқлик ва алоқа­дорликда ва ўзаро муносабатда, деб тушунишдир. Бундай тушуниш диалектик қарашни вужудга келтиради. Дунёга диалектик қараш диалектик тафаккурни юзага келтаради.
Диалектик тафаккур субъект тафаккуррининг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқдир. Табиат ва жамиятда пировард натижада ҳамма нарса диалектик тарзда юз беради. Бу диалектик жараён субъект миясида инъикос этганда, пайдо бўлган тасаввур ва тафаккур ё метафизик ёки диалектик йўл билан ҳосил қилиниши мумкин. Диалектик тафаккур шу жиҳатдан инсон тафаккури тараққиётининг нисбатан юқори босқичига хосдир. Диалектик тафаккур борлиқдаги нарса ва ҳодисалар асли қандай бўлса, уларнинг субъект миясида муайян фикр шаклида худди шундай акс этишидир. Диалектик тафаккур—бу диалектик фиқолаш усули. Диалектик тафаккур ҳам табиатшунослик ва ижтимоий фикр тараққиёти билан ўзгариб, ривожланиб боради. Унинг кейинги давр ижтимоий тараққиёт билан, жаҳон халқлари ҳамжамиятларининг вужудга келиши билан бортиқ юзага келган шакли, бу — янгича тафаккурдир. Янгича тафаккурнинг асосини жамиятни диа­лектик тушуниш ташкил қилади. Диалектик тафаккур усули ўз моҳияти билан софистик эклектик ва догма­тик тафаккур усулларидан тубдан фарқ қилади.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish