1. Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик тушунчалари. Тараққиёт тўғрисида турлича назария, усул ва


Тафаккурнинг софистик, эклектик, метафизик, догматик усуллари диалектик тафаккур усулининг муқобилларидир



Download 87,5 Kb.
bet4/8
Sana02.04.2022
Hajmi87,5 Kb.
#524791
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 4909019444618985960

Тафаккурнинг софистик, эклектик, метафизик, догматик усуллари диалектик тафаккур усулининг муқобилларидир. Улар инсон тафаккури фаолиятининг турли қирралари сифатида бир-бирларига ҳам қарама-қарши, ҳам, айни вақтда, бир-бирларини тўлдирадилар.Уларнинг ҳар бирининг инсон тафаккури жараёнда ўз ўрни бор. Биз уларнинг ҳар бири билан қискача танишиб чиқамиз.
Софистика. Софистик тафаккур усули дастлаб кадимги юнон фалсафасида пайдо бўлиб, ўрта асрларда, айниқса кенг тарқалади ва ривожланади.
Қадимги давр юнон фалсафасида бирон-бир ҳунарни ёки бирон бир билим соҳасини мукаммал эгаллаган кишилар софистлар, деб аталган бўлса, кейинчалик ўрта асрларга келиб, нотиқлик донишмандлик билимдонлик билан ном чиқарган кишилар ҳам, турли омоним сўзлар асосига қўрилган турли фиқолар билан кишиларнинг бошини қотирадиган, устамонлик билан улар фиқоларини чалғитадиган кишилар ҳам софист­лар, деб атала бошланади.
Софистик тафаккур усули ёки софистика муҳокама жараёнида билиб туриб, атайлаб ёлғон асослардан ёлғон хулосалар чиқариш асосида фикр юритиш усулидир. Шу сабабли софистикани Форобий «ёлғондакам донолик» деб, изоҳдайди. Унинг фикрича, софистик тафаккур усули билан фикр юритувчи киши ўрганилиши лозим бўлган нарсаларни ўрганишда ақлни тўғри йўлдан чалкаштиради ва ёлғонни рост шаклда тасаввур қилишга мажбур қилиб, кишини тўғри фиқолашдан адаштиради.
Софистика ижтимоий илдизларга эга. Софистик тафаккур усули ҳақиқатни атайлаб бузиб, ёлғон фикрни ҳақиқат сифатида кўрсатишга асосланади. Бу нарса доимо маълум манфаатдан келиб чиқиб қилинади. Бунга одатда формал мантиқ қонунларининг талабларидан келиб чиқиб ёндашиш ҳам имкон туширади. Софистик тафаккур усулида киши расмий формал таърифлар билан чекланади ва шу асосда фикр юритади. Лекин софистик тафаккур усулини ҳам фақат салбий жиҳатдан қараш тўғри эмас. Сабаби: софистик тафаккур усули илмий билишда, ҳақиқатни аниқлашда салбий роль ўйнаса ҳам, бироқ у санъатда, ҳар хил комик вазиятни яратишда, бадиий тасвирда ижобий роль ўйнайди. Софистик тафаккур усули ҳам инсон тафаккурининг бир қирраси, бир томони сифатида тафаккуррни нг ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Диалектик тафаккурнинг қарор топишида софистик тафаккуррнинг ўзига хос муҳим ўрни ҳам бор. Форобий ёзганидеқ мантиқ қонунларига катьий бўйсуниладиган фикр жараёни софистик тафаккур усулидан кишини халос қилади.
Фикрнинг мантиқий бўлиши учун у формал мантиқ қонунларидан диалектик мантиқ қонунлари даражасига кўтарилиши лозим.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish