1. Ўзбекистон тарихи фани предмети ва уни ўрганишнинг назарий услубий асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 199,28 Kb.
bet12/47
Sana21.02.2022
Hajmi199,28 Kb.
#57617
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47
Bog'liq
O'ZBEKISTON TARIXI IMTIXON UCHUN

12. Сомонийлар давлати (IХ-Х асрлар). Ундаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаёт.
VIII аср охирлари ва IX асрнинг бошларида Араб халифалигининг сиёсий танг а[волга тушиб колиши Урта Осиёда мустакил давлатларнинг ташкил топишиа кулай шарт шароитлар яратди. Ўлкага хукмронлик килган тохирийлар сулоласи даврида (840-860) мустакил давлатга айланишда дастлабки натижаларга эришилди. 860-870 йилларда эса Урта Осиё Сомонийлар сулоласидан булмиш ака-укалар Наср ва Исмоил ибн Ахмадлар хатти-харакати туфайли тула мустакилликка эришди. Натижада Наср ва Исмоил уртасида хокимият учун кураш кучайиб кетади ва бу уларнинг харбий тукнашувига сабаб булади. 888 йилда Исмоил акаси устидан узил-кесил галаба козонди. 892 йилдан бошлаб эса Исмоил Сомоний Мовароуннахрнинг ягона хукмдори булиб колади. Исмоил Сомоний уз даврининг кобилиятли, сергайрат ва зукко давлат арбоби булиб, Мовароунахр худудида йирик марказлашган давлатга асос солди. У уз давлатига доимо хавф солиб турган кучманчилар устига 893 йилда кушин тортди, Тароз шахрини эгаллаб, шимолдан буладиган хужумларга бардам берди. Натижада халифа Сомоний давлатини тан олиб, унга хукмдорлик ёрлигин юборишга мажбур булди. Ана шу тарика IX аср охирларида Мовароуннахр Араб халифалиги хукмронлигидан халос булди. Яна шуни таъкидлаш керакки, ислом дини умумий булиб, минтакада у асосий эътикодга айланиб борди. Сомонийлар давлатида марказий ва вилоятлар бокшаруви тизими Исмоил Сомоний даврида узил-кесил карор топди. У давлат бошкарувини такомиллаштириш максадида бир канча ислохотлар утказди. Сомонийлар давлати тепасида амир турган. Амирликнинг маъмурий тизими куйидагича булган: даргох (амир саройи) ва девон (давлат идораси). Саройдаги энг улуг мансабдор хожиби бузург (улуг хожиб) булиб, унга сарой ахлига куз-кулок булиб туриш вазифаси юклатилган эди. Ундан кейин сохиби харос (сарой сокчилари бошлиги) гурган. Амири харос олий хукмдор фармонларини ижро этган.Даргохнинг хужалик ишлари билан вакил шугулланган. Давлат бошкаруви Бухоро Регистони атрофида жойлашган унта девон кулида булган.Девони вазир ёки хожайи калон барча маъмурий, сиёсий на хужалик муассасаларини назорат килган. Вазир барча харбий кучларни хам бошкарган. Сомонийлар даврида куйидаги девонлар булган: 1. Девони муставфий-молиявий ишлар девони, уни хазиначи бошкарган 2. Девони амид-элчилик ва мухим давлат ишларини бошкарган. У девони расойил, девони иншо хам дейилган. 3. Девони сохибушрот-сипохийларни ва шох саройини моддий жихатдан таъминлаган. Йилига турт марта лашкар сипохийларига маош берилган. 4. Девони сохиббарид-давлат элчилари ва вилояг хокимлари устидан махфий назорат ишларини бошкарган. 5. Девони мухтасиб-бозорларда тарозу ва нарх-навони, кейинчалик ахоли томонидан шариат конун-коидаларига риоя килинишини назорат килиб турувчи муассаса. 6. Девони мушриф (назорат килувчи)-хазина кирим- чикими ва бошка муким давлат ишларини назорат килган. Бундан ташкари: 7. Девони кози 8. Девони зиё 9. Девони мамлакаи хос (давлат мулкларини бошкарган) 10. Девони вакф мавжуд булган. Барча девонларнинг вилоят ва шахарларда булимлари булиб, хокимларга буйсунган. Факат девони барид муассасалари марказий давлатга буйсунган. Шахарлар махсус раислар томонидан бошкарилган. Амалдорлар орасида рухонийларнинг нуфузи юкори булиб, улар шайхулисломга итоат килганлар. Сомонийлар кушинлари мунтазам ва махаллий хокимлар кулидаги ихтиёрий ёлланган лашкардан ташкил топган эди. Сомонийларда суд ишлари шариат конун-коидаларига асосланган эди. Суд ишлари козилик девони томонидан бошкарилган. Суд жараёни козикалон, козилар, муфти, раислар тарафидан амалга оширилган. Огир жиноят килганлар улимга ёки узок муддат камок жазосига махкум этилган. Давлат хизматчилари (амалдорлар) бой дехконлар (йирик ер эгалари)дан тайинланган. Бунда улар юкори табакадан булишларидан катъи назар, билимдон, маърифатли кишилар булишлари шарт эди. Амалдорлар араб ва форс тилларини, шариат коидалари (конунларй)ни яхши билишлари талаб килинган. Шунингдек, улар дунёвий билимлардан хам яхши хабардор булишлари кузда тутилган.X асрларда Сомонийлар давлатида хужаликнинг барча сохалари ривожлана бошлади. Жумладан кончилик нихоят даражада тараккий этди. Темир, мис, кургошин, олтин, кумуш, феруза ва бошка кимматбахо тошлар казиб олинди. Хатто Фаргонада тошкумир ва нефть топиб ишлагилган. Бу даврда мамлакатда бир томондан дехкончилик яккинчи томондан хунармандчиликнинг ривожланиши ички ва ташки савдонинг кучайишига олиб келди. X асрда ташки савдо муомаласида саррофлик чекларидан кенг фойдаланилган. Ички бозорда "фалс" деб аталган мис чака, савдо сотикда эса кумуш танга-дирхамлар ишлатилган. Сомонийлар "исмоилий", "мухаммадий", "гитрифий" номлари бнлан бир неча кумуш дирхамлар чикарганлар. Сомонийлар давлати ер эгалигига асосланганлиги туфайли ундаги мулкий булиниш хам турли хил шаклларга эга булган. Булар куйидагилардир: 1. Мулки султоний-султон (амир)га тегишли ерлар. Ундан тушадиган даромадлар давлат хазинасига утказидар эди. Бу даромад жуда катта ер-мулкларни, шу жумладан, куп сонли дехкон мулкларини хам уз ичига олади. 2. Мулк ерлари-хусусий мулк ерлари. У асосан хукмрон сулола вакиллари хамда юкорн табака намоёндалари ихтиёридати ерлар. 3. Вакф ерлари-бу мачит, Мадраса ва бошда диний муассасалар тасарруфига берилган ерлар. Улардан келадиган барча даромадлар мусулмон рухонийлари манфаатлари учун сарф килинган. Бу ерлар солик тулашдан кисман ёки бутунлай озод этилган. Сомонийлар даврида хам купчилик дехконлар оммаси турли хил солнк ва тулов турларидан ташкари давлат томонидан куплаб мажбуриятларни уташга жалб этилган. Сув иншоотларини тозалаш, таъмирлаш, тугонлар, куприклар, йуллар куриш шулар жумласидандир. Кишлокларда эса ерсиз зироатчилар кадеварлар, ижарачи булиб ишлаганлар барзигар деб аталган. Йирик мулкдорлар шy корандалар, ёлланиб ишловчилар мехнатидан кенг фойдаланганлар. Марказлашган давлатдаги сиёсий баркарорлик жамият хаётининг турли томонларининг ривожланишига таъсир курсатди. Бу жараён ижтимоий хаётда иктисодиёт ва маданиятга хам уз ифодасини топди. Бу ердаги шахарлар киска муддат ичида мусулмон Шархининг хар томонлама ривожланган Йирик шахарларига айланди. Бу эса, уз навбатида, давлатиинг ижтимоий-иктисодий ва маданий хаётида мухим ахамият касб этади. Сомонийлар давлати хар канча кучли булиб куринса-да бирок у барча ижтимоий зиддиятларни хал эта олмади. Бу охир окибатда уни ичдан емирди. Сомонийлар давлати ичидаги узаро зиддиятларнинг кучайиб бориши, камбагал табакалар ва ерсиз ахолинннг кузголонлари унинг заифлашувига олиб келди. Шунингдек, олий хокимият тизими билан махаллий хокимлар уртасидаги ихтилофларнинг чукурлашиб бориши эса унинг инкирози билан тугалланди. Бунинг натижасида X аср охириги келиб, бу худудда корахонийлардан иборат янги сулоланинг хукмронлиги вужудга келди ва мустахкамланиб борди.

Download 199,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish