33
“сиѐсат – бу танлаш, ижтимоий зиддиятларни муҳокамага тақдим эта олиш
санъати бўлиб, бу жамиятда бошқарув жараѐнида қимматликларни тўғри
таққослаш, муайян соҳада аниқ ижтимоий концепцияларга ишга тушириш
имконини беради” 13, деб ѐзади.
Украиналик бир гуруҳ олимлар ҳам экосиѐсатни экологик хавфсизлик
сиѐсати сифатида баҳолайдилар, яъни у жамиятни ривожлантиришнинг
шундай типики, хавафсизликка оғишмай риоя этган ҳолда экотизимнинг ҳам
субъект ва ҳам объекти манфаатлари йўлида амалга оширилади14.
Ушбу таърифларда экосиѐсат экологик хавфсизликни таъминлашга
йўналтирилган ижтимоий муносабат сифатида изоҳланади. Бироқ, бундай
ѐндашув бироз тор: зеро, экологик хавфсизликни таъминлаш давлат экологик
сиѐсатининг бир йўналишини ташкил этади, холос.
Бу борада энг тўғри таърифни проф. Ш.Х.Файзиев беради. Олимнинг
назарида “экологик сиѐсат – бу субъектларнинг (индивид, гуруҳ, партия,
давлат ва б.қ.) атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш ва аҳоли экологик хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган ижтимоий-сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий,
ташкилий-хуқуқий тусдаги чора-тадбирлари мажмуи”. Ушбу таъриф қуйидаги
жиҳатлари билан тавсифланади: биринчидан, ижтимоий ҳаѐтнинг барча
соҳаларини қамраб олади; иккинчидан, унда субъектлар – экологик сиѐсатни
амалга оширувчилар доираси аниқлаштирилади; учинчидан, экологик сиѐсат
субъектлари фаолияти йўналишларини аниқ-равшан белгиланади.
Экологик сиёсат
– муайян давлатда ѐки халқаро миқѐсда маълум бир
ер, сув ва ҳаво кенглигида юзага келган экологик ҳолатни ҳисобга олган тарзда
атроф муҳитни яхшилаш ва соғломлаштиришга қаратилган ички ва ташқи
ижтимоий-иқтисодий ҳаракат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида
экологик сиѐсати, хусусан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари” номли китобида,
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги
қонунда, “Ўзбекистон Республикасида 1999-2005 йилларга мўлжалланган
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракат дастури”да, “Ўзбекистон
Республикасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш миллий ҳаракат
режаси”да, “Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит гигиенаси бўйича
миллий ҳаракат дастури”да, “Биологик хилма-хилликни сақлашнинг миллий
стратегияси ва ҳаракат режаси”да ўз ифодасини топган.
Уларга биноан,
Ўзбекистон Республикасининг экологик сиѐсати –
инсон ҳаѐти учун зарур бўлган экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш,
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий заҳиралардан ўта самарадорлик билан
оқилона фойдаланиш, пировард натижада табиат билан жамият ўртасидаги
узвий муносабатларни илмий асосда уйғунлаштиришдир.
Ўзбекистон Республикаси
экологик сиѐсатиниг асосий мақсади –
кишиларнинг ҳаѐтий зарур бўлган экологик хавфсиз муҳитини таъминлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |