Назорат учун саволлар
1. Табиатда сувнинг аҳамияти нимадан иборат?
2. Сувнинг биосфера учун аҳамияти нимада?
3. Фотосинтез жараѐни деганда нимани тушунасиз?
4. Фотокимѐвий жараѐн деганда нимани тушунасиз?
79
5. Табиатда сув заҳиралари қандай тақсимланади?
6. Сув заҳираларининг географик жойлашиши тўғрисида нималарни
биласиз?
7. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳудудларида дарѐ
сувлари миқдори қандай жойлашган?
8. Сув ресурсларининг қандай турлари мавжуд?
9. Инсоният учун зарур бўлган чучук сув тўғрисида маълумот беринг?
10. Ер ости сувлaри мaнбaлaри қандай таснифланади?
11. Очиқ юзa сув мaнбaлaри қандай таснифланади? 12. Сув сифатининг
меъѐрий кўрсаткичлари нималардан иборат?
13. Сувдан самарали фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
14. Табиатда сув ресурслари асосан нималар билан ифлосланади?
15. Сув манбалари қандай йўллар билан сарфланади?
16. Денгиз ва океанлар экологик муаммолари нимадан иборат?
17. Ерда иқлим ҳосил қилишда сувнинг қандай аҳамияти бор?
80
6-МАВЗУ. ТУПРОҚЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УНИНГ
ИФЛОСЛАНИШИ
Таянч иборалар:
Тупроқ, сув, ҳаво, биоген, микроорганизмлар, органик
моддалар, инсон, ўсимлик, ҳайвон, табиат, ўрмон, унумдорлик, биомасса, ер
ресурслари,
майдон,
деҳқончилик,
эрозия,
шўрланиш,
чўлланиш,
рекультивация.
Режа:
6.1. Тупроқларнинг табиат ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти.
6.2. Ер ресурслари ва улардан фойдаланиш.
6.3. Тупроқ унумдорлигининг пасайиш сабаблари.
6.4. Тупроқларни муҳофаза қилиш.
6.5. Тупроқ рекультивацияси.
6.1. Тупроқларнинг табиат ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти
Тупроқ биоген тузилишга эга бўлган ернинг сиртқи ғовак қатлами бўлиб,
у табиатда ҳаѐт жараѐнларининг кечишида, биосферада моддалар
алмашинувини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Намлик, иссиқлик ва
микроорганизмлар таъсирида тупроқда органик моддалар доимо парчаланиб ва
синтезланиб туради. Тупроқга аралашган ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларидаги
органик моддалар микроорганизмлар ѐрдамида минералларга парчаланади.
Ҳосил бўлган чиринди (гумус) эса тупроқдаги мавжуд минерал бирикмалар
билан бирга ўсимлик танасига ўтади ва унда ўзаро реакцияга киришиб, янги
органик моддаларни ҳосил қилади. Бу органик моддалардан инсон ва
ҳайвон озуқа сифатида фойдаланади.
Келажакда улар ўсимлик, инсон ва ҳайвон қолдиқлари билан яна
тупроқка қайтади ва яна парчаланиш жараѐнига учрайди. Шу аснода органик
ва минерал моддалар “тупроқ ўсимлик ҳайвон тупроқ” тизимидаги ѐпиқ
занжирда айланиб юради. Бу эса, ўз навбатида, табиий ҳолда тупроқ
унумдорлигининг сақланиб туришига асос солади.
Унумдор тупроқ табиатнинг бебаҳо бойлигидир. Тупроқ тирик табиатни
озиқ-овқат, дори-дармон ва субстрат билан таъминлайдиган ягона манбадир.
Тупроқ пайдо бўлишида она жинс тоғ тошлари ҳисобланади. Уларга
ҳарорат, намлик, ўсимлик ва ҳайвонлар омилларининг узоқ вақт мобайнида
таъсир кўрсатиб, нуратишдан тупроқ ҳосил бўлади. Тупроқнинг ҳосил
бўлишида айниқса ҳарорат ва намлик омиллари ҳал қилувчи аҳамиятга
эга. Чунки бу омиллар она жинсдаги ўсимлик ва микроорганизмларнинг
ривожланишига,
у
ердаги
биологик
ва кимѐвий жараѐнларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |