1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

Тупроқнинг чўлланиши. 
Ер ресурсларининг камайишига арид 
минтақаларининг баъзи ҳудудларида ҳосилдор тупроқларнинг чўлга айланиши
сабаб бўлади. Агар қурғоқчил минтақалар ер юзи умумий қуруқлик 
майдонининг қарийб ярмини (43%) эгаллаганини ҳисобга олсак, эҳтиѐтсизлик
оқибатида жуда катта миқдордаги ерни йўқотиб қўшиш мумкин. 
Маълумотларга кўра, дунѐда ҳозиргача инсонларнинг хўжалик фаолияти 
натижасида 910 млн. гектар “антропоген” чўллар вужудга келган. Бундай 
чўлларда биологик жараѐнлар издан чиқиб, экотизимлар бузилган ва табиий – 
иқтисодий потенциал кескин пасайиб кетган. 
Яйловлардаги ўсимлик ресурсларининг кўплаб ишлатилиши ва пайхон 


88
 
қилиниши, уларда йўллар ўтказиш, нефть, газ ва сув қувурлари ѐтқизиш, 
каналлар қазиш, аҳоли пунктлари ва саноат корхоналарини қуриш жараѐни, 
шунингдек инсоннинг бошқа хўжалик ишлари натижасида қум кўчиш ва қум 
босиш ҳолатлари тезлашади, сув баланси бузилади, ер шўрланади ва тупроқ 
тузилмаси бузилиб, чўлга айланиш жараѐни тезлашади. Маълумотларга кўра, 
Саҳрои Кабир кейинги 50 йил ичида ўзининг жанубий чегараси яқинидаги 
экинзорлардан 6,5 млн. гектарни ўзига “қўшиб” олди. Шимолий Африка 
чўллари ўз майдонини ҳар йили 100 минг гектарга кенгайтирмокда. Космик 
тадқиқотлар кўрсатишича, Ливия чўли унумдор Нил дельтасига ва қўшни 
Судан территориясига йилига 13 км. тезликда “кириб” бормоқда. 
Ер майдонлариниинг чўлга айланиши дунѐнинг ҳамма жойида ҳам 
кузатилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1977 йилда Кениянинг 
Найроби 
шаҳрида 
ўтказган 
Халқаро 
анжумани 
материалларида 
келтирилишича, чўлланиш жараѐни дунѐ аҳолисининг 16% қамраган 100 га 
яқин мамлакатларда кузатилмоқда, чўлга айланиш натижасида ҳар йили 50-
70 минг км2 ер ишдан чиқмоқда. ЮНЕПнинг маълумотларига кўра, ҳар 
минутда ўртача 44 гектар ер чўлга айланмоқда. Агар ҳар бир квадрат 
километр ер 200 минг АҚШ долларига баҳоланишини ҳисобга олсак, 
тупроқнинг чўлга айланишидан дунѐ иқтисодиѐти ҳар йили 10 млрд. АҚШ 
доллар зарар кўрмоқда. Табиий шароити ноқулай бўлган ҳудудлардан 
ташқари баъзи ерларда унумдор тупроқли майдонларнинг чўлга айланиш 
хавфи бор. Бундай ерлар 30 млн. км2 ѐки ер юзи қуруқлигининг 19% ташкил 
қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, арид минтақалар жами майдонининг 2/3 қисми 
чўлга айланиш хавфи остида турибди. Шунинг учун ҳам бу жараѐн ҳозирги 
вақтда глобал масалага айланган. 
Чўлланиш жараѐнининг тезлашуви БМТни тобора кўпроқ ташвишга 
солмоқда. 1977 йилда Кениянинг Найроби шаҳрида БМТнинг чўлланиш 
масаласида ўтказган анжуманида чўлланиш ва унинг олдини олиш атрофлича 
муҳокама қилиниб, Халқаро Ҳаракат Дастури қабул қилинди. Ушбу Дастурга 
кўра жойларда, айниқса арид ўлкаларнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида, илмий 
текшириш ва қидирув ишлари олиб борилиб, йирик гидротехник иншоотлар 
барпо этиш, яйловларга сув чиқариш, улардаги кўчманчи қумларни 
мустаҳкамлаш, иҳотазорлар барпо қилиш сингари кўпгина ишлар амалга 
оширилмоқда. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish