77
миқдори ортиб, зарарли бирикмалар пайдо бўлиши, сувнинг таркибида
кислороднинг камайиб, ҳар хил бактериялар турининг кўпайиб, юқумли
касалликларни тарқатувчи бактерияларнипг пайдо бўлишига олиб келади.
Сувни ифлословчи манбалар орасида энг муҳим ўринни саноат ва маиший
коммунал хўжаликдан чиққан оқава сувлар эгаллайди. Саноат чиқинди
сувларида тирик организм учун хавфли бўлган ҳар хил кислоталар, феноллар,
водород сульфати, аммиак, мис, рух, симоб, ционид, мишьяк, хром ва бошқа
заҳарли моддалар ѐғ, нефть маҳсулотлари мавжуд бўлиб, улар саноат
корхоналарида ишлатилган оқава сувлар билан бирга дарѐ, кўл ва сув
омборларига қўшилиб уларни ифлослайди.
Термал ѐки иссиқ ифлос сувларни вужудга келтирувчи асо-сий
омиллар металлургия, кимѐ ва бошқа заводлар, иссиқлик ва атом электр
станциялари ҳисобланади. Биргина қуввати 2,1-2,4 млн. квт/соат бўлган
иссиқлик электр станциясида агрегатларни совутиш учун секундига 60 м3 сув
сарфланади. Атом электр станцияда унга нисбатан 2 марта кўп сув талаб
қилинади. Термал, иссиқ ифлос сувларнинг ҳароратидан 8-10 0C юқори
бўлганлиги сабабли улар дарѐ, кўл, сув омборлардаги сувларнинг ҳароратини
кўтариб, иситиб юборади, бу органик ҳаѐтга салбий таъсир кўрсатади.
Радиоактив ифлосланишнинг асосий манбаларига қуйидагилар киради.
термоядро қуролларини сув остида синаш;
уран рудаларини қазиб олиш ва тозалаш; реакторлар учун ядро
ѐқилғиларини қайта ишлаш; атом электр станциялари;
радиоактив чиқиндиларининг ва радиоактив моддаларнинг идишларини
ювиш ва ш.к.
Дарѐ ва кўл сувларининг зарарли моддалар ва зарарли химикатлар
билан ифлосланиши сувдаги органик ҳаѐтга таъсир этади.
Сув ресурсларини ифлосланишдан сақлаш ва уни қайта тиклашда
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур ҳисобланади:
дунѐдаги барча мамлакатлар чучук сувнинг сифат меъѐрини, сувларда
зарарли моддаларнинг меъѐрдаги концентрациясини ишлаб чиқишлари ва
жорий этилишига қатъий риоя қилиш;
сув ресурсларининг сифати пасайиб кетишдан сақлаш, ифлос оқава
сувлар миқдорини камайтиришга эришиш;
саноатда сувдан фойдаланишнинг айланма тизимига ўтиш;
ифлос чиқинди сувлар миқдорини камайтириб, сув ресурсларининг тоза
сақлашда режали равишда ҳар бир корхона қошида чиқинди сувларни
тозаловчи иншоотлар қуриш ва тозалаш усулларини такомиллаштириб бориш;
сув ресурсларини тоза сақлашда саноат корхоналарида совитиш
ишларини сув ѐрдамида эмас, ҳаво ѐрдамида амалга ошириш усулларини
қўллаш;
сув истъемол қилишнинг илғор фан ва техника ютуқларига асосланган
меъѐрларини ишлаб чиқиш (ишлаб чиқариш корхоналарида “қуруқ”
технологияни қўллаб, чучук сув ишлатмаслик. Macaлан, 1 т қоғоз тайѐрлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |