Антропоген омиллар
–
бу инсон фаолиятининг шундай шаклики, улар
атроф-муҳитга таъсир этиб, тирик организмларнинг яшаш шароитини
ўзгартиради ѐки ҳайвон ва ўсимликларнинг айрим турларига бевосита таъсир
қилади. Энг муҳим антропоген омиллардан бири муҳитнинг ифлосланиши
ҳисобланади. Антропоген омил инсон ва унинг хўжалик фаолиятининг тирик
организмларга ва бутун табиатга турли хил таъсирлари мажмуини ташкил
этади.
Омиллар ичида айниқса намликнинг таъсири катта. Намлик уч хил
кўрсатгичда бўлади: мутлоқ намлик, энг юқори намлик ва нисбий намлик.
Мутлоқ намлик
– бу 1м3 ҳаво таркибидаги ўртача намлик.
Энг юқори намлик
– бу 1м3 ҳавони тўйинтириш учун сарфланадиган намлик ҳисобланади.
Амалда кўпроқ
нисбий намлик
тушунчаси қўлланилади. Бу – мутлоқ
намликнинг энг юқори намликка нисбатан фоиз ҳисобида олинган
миқдоридир. Бошқача айтганда нисбий намлик ҳавонинг сув буғлари билан
тўйинганлик даражасини белгиловчи фоизли кўрсаткич ҳисобланади.
Табиатдаги турли тирик организмларнинг сувга нисбатан эҳтиѐжи турлича
бўлади, чунки улар турли намлик шароитида яшашга мослашганлар. Бу
жиҳатдан организмларни бир қанча экологик гуруҳларга ажратиш
17
мумкин. Масалан,
гидрофиллар
– фақат сувда яшайдилар;
гигрофиллар
–
намлиги жуда юқори бўлган қуруқлик шароитида яшайдилар;
мезофиллар
–
намлиги мўътадил яъни ўртача бўлган шароитни ѐқтирадилар;
ксерофиллар
–
намлиги кам ѐки жуда кам бўлган қурғоқчил шароитда яшайдилар.
Организмларнинг яшаши, ривожланиши ва Ер юзида тарқалишини
белгиловчи омиллардан бири ҳароратдир. Чунки организмдаги модда
алмашинув жараѐни ундаги атом ва молекулаларни ҳаракатга келтирувчи омил
ҳароратдир. Турли организм турлича ҳароратли шароитга мослашган.
Бу жиҳатдан организмларни иккита экологик гуруҳга бўлиш мумкин:
термофиллар
– иссиқсевар организмлар бўлиб, буларга кўпчилик
микроорганизмлар, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари киради;
криофиллар
– совуққа чидамли бўлиб, улар – 80 – 100 С да ҳам ўзларининг
актив фаолиятини давом эттирадилар. Буларга қутбларда ва баланд тоғларда
яшовчи бактериялар, замбуруғлар, мох ва лишайниклар мисол бўлади.
Термофиллик ва криофиллик орасида бир қанча оралиқ шакллар ҳам мавжуд.
Муҳим экологик омиллардан яна бири ѐруғлик, яъни қуѐш радиацияси
бўлиб, бу омил барча тирик мавжудотлар учун ягона энергия манбаи
ҳисобланади. Маълумотларга кўра қуѐш сиртидаги ҳарорат 50000С бўлиб,
ундан ҳар гектар майдонга йилида ўртача 9 млрд. калория энергия етиб келади.
Унинг қарийб ярми кўзга кўринадиган (тўлқин узунлиги 0,40-0,076 мкм) нур
бўлиб, қолгани кўзга кўринмайдиган инфрақизил (50%), ультрабинафша (1%)
ва радиоактив нурлардир. Бу нурлар организмга турлича таъсир
кўрсатади. Масалан, тўлқин узунлиги 0,25-0,30 мкм бўлган ультрабинафша
нурлари организмда “Д” витаминининг ҳосил бўлишига ѐрдамлашади, унинг
тўлқин узунлиги 0,20-0,30 мкм бўлган нурлари микроорганизмларни ҳалок
қилади (жарроҳликда қўлланиладиган кварц лампалари шунга асосланган),
тўлқин узунлиги 0,38-0,40 мкм бўлган нурлари эса фотосинтез жараѐнига
қатнашади.
Фотосинтез
– мураккаб фотокимѐвий жараѐн бўлиб, у тирикликнинг
пойдевори ҳисобланади. Чунки бу жараѐн бутун тирик табиатни ҳам
кислород ва ҳам озуқа билан таъминлайди. Фотосинтез жараѐнининг содда
ифодаси қуйидагича: Фотосинтез жараѐнида ўсимликлар қуѐшдан етиб
келадиган энергиянинг фақат 0,1- 0,3% дан фойдаланадилар. Бу – бир қарашда
кичик рақам. Аммо, улар ана шу кичик миқдордаги энергия ѐрдамида ҳар йили
ер юзида 190 млрд тонна органик моддалар ҳосил қиладилар. Шуни
айтиш керакки, организмларни ѐруғликка талаби, бошқа омилларга бўлган
талаби сингари, турлича бўлади. Шунга кўра организмларни
фотофиллар,
яъни ѐруғлик севарлар ҳамда
фотофоблар
, яъни ѐруғликни ѐқтирмайдиганлар
каби экологик гуруҳларга бўлиш мумкин.
Организмга таъсир кўрсатадиган эдафикомилларга тупроқнингфизик ва
кимѐвий хусусиятлари киради. Тупроқнинг зичлиги, кимѐвий таркиби, унда
ҳаракатланиб юрувчи газ, сув, органик ва минерал моддалар тупроқда
доимий
ѐки
вақтинча
яшовчи
организмларга
таъсир
кўрсатиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |