1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

Экологиянинг мақсади 

ҳозирги ва келажак авлодлар учун экологик 
хавфсиз муҳитни таъминлаш. Экологик хавфсиз муҳит организмларнинг 
барқарор ҳолатда кўпайиши, ўсиши ва ривожланиши учун тоза, соғлом ва 
қулай табиий атроф муҳит ҳолати демакдир. Ушбу мақсад қуйидаги 
вазифаларни бажаришни талаб этади: 
планетамиз ресурслари ва табиий атроф муҳит ҳолатини диагностика 
қилиш, яъни ҳисобга олиш ва баҳолаш; 
локал (маҳаллий), регионал (минтақавий), глобал (курравий) миқѐсда 
экологик мониторингни олиб бориш; 
давлат, давлатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан экологик 
назоратни ташкил этиш ва уларниишлаш механизмини яратиш. Бир пайтнинг 
ўзида нодавлат ташкилотлари, кишилар ва жамоат назоратини ўрнатиш ва 
уларни 
тавсия 
кучидаги маълумотларидан экологик бошқарувда


13
 
кенг фойдаланиш; 
глобал миқѐсда организмлар ва табиий атроф муҳит ҳолатига салбий 
таъсир этувчи инсон фаолиятини қаттиқ назорат остига олиш, меъѐрдан 
ошган тарзда уни кескин тўхтатиш чораларини қўллаш; 
истиқболга йўналтирилган экологик режа ва дастурларни мамлакат, 
қитъа ва Ер курраси бўйича ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва татбиқ 
қилинишига катта эътибор бериш; 
экологик ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг жавобгарлигини белгиловчи 
локал, регионал ва универсал ихтисослашган органларни яратиш; 
маҳаллий, регионал ва глобал миқѐсда фаолият юритувчи экологик 
ѐрдам гуруҳини яратиш. Экологик жамғармалар фаолиятини фаоллаштириш; 
экологик туризм орқали табиий атроф муҳит ҳолатини сақлаб қолиш; 
табиат ва жамият ўртасида экологик, экологик иқтисодий муносабат 
шаклларини ўрнатиш ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, экологиянинг қамрови кенг ҳисобланади. У айниқса ўтган
асрнинг иккинчи ярмида у кўпчилик фанлар ичига кириб борди. Бунинг 
сабаби экологик билимлар аҳамиятининг катталигидир. Бу билимлар нафақат 
инсон фаолиятининг табиатга зарар етказиши, балки бу билан инсоннинг ўз 
яшаш шароитларини ўзгартириб юбориб, ҳатто унинг ҳаѐти учун хавф 
туғдириши мумкинлигини ҳам ўргатади. 
Табиат биз тасаввур этгандан кўра анча мураккабдир. Шунга кўра 
экологиянинг биринчи қонунини қуйидагича ифодалаш мумкин: “
Табиатда 
инсон нимаики иш қилмасин, уларнинг барчаси унда кўпинча олдиндан билиб 
бўлмайдиган у ѐки бу оқибатларни келтириб чиқаради
”. Шундай қилиб, 
экологияни табиий ресурслардан фойдаланишнинг назарий асоси дейиш 
мумкин. 
Экология ғояси фундаментал илмий фан сифатида жуда муҳим аҳамиятга 
эга. Агар биз бу фаннинг актуаллигини эътироф этадиган бўлсак, энг аввало, 
биз унинг қонунлари, тушунчалари, атамаларидан тўғри фойдаланишни 
ўрганиб олишимиз керак. Улар одамларга ўзларини ўраб турган табиий 
муҳитда ўз ўрнини аниқлашда, табиат бойликларидан тўғри ва оқилона
фойдаланишда жуда катта ѐрдам беради. Табиат биз ўзимиз тасаввур 
этгандан кўра ҳам анча мураккаброқдир. 
Организмларнинг яшаш шароити ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро 
муносабати, турлар, популяциялар, биоценозлар, экотизмлар, биосфера ва 
бошқа тушунчалар экология фанининг манбаини ташкил этади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish