Ғазаллар тўқирдим сенинг ёнингда.
б) луғавий маъно муваққат сўнади:
Уйга қараб юрди
;
в) луғавий маъно муваққат сўниши барқарорлашади:
Ишга қараб
баҳолаймиз
[74,15-16].
Шунингдек, С. Иванов, А. Ҳожиев, Ж. Элтазаров ва Г. Каримованинг
ишларини келтириш мумкин. Грамматикализация ҳодисасининг талқини
бўйича батафсил маълумот тадқиқотчи А. Пардаев ишларида кенг берилган
[73].
Мустақил
сўзларнинг
грамматикалашуви,
хусусан,
уларнинг
кўмакчилашуви бир неча босқичда амалга ошади. Грамматикалашув ҳақида гап
кетганда, лисоний бирликнинг тўғридан-тўғри грамматик лисоний бирликка
айланиши ҳақида сўз юритиш маъқул эмас. Грамматикалашув лисоний
бирликнинг нутқий қўлланишлари асосида вужудга келар экан, демак, “лисон →
нутқ → лисон” эволюцион тамойили асосидаги семантик силжиш ҳақида
гапириш тўғрироқ бўлади.
Кўмакчилашган
сўзларнинг
семантикасида
уларга
асос
бўлган
лексемаларнинг семантик хусусиятларига даҳлдорлик, алоқадорлик яққол кўзга
ташланади. Аниқроғи, нисбий кўмакчиларни “асос лексема → сўз шакл →
кўмакчи” ворисийлиги асосида текшириш мақсадга мувофиқдир.
101
Ўзбек тилшунослигида мустақил лексемаларнинг нутқий воқеланишида
семемаларнинг луғавий ёки грамматик маъно сифатида воқеланиши махсус
ўрганилган [21,125].
Семеманинг грамматик маънога модификацияланишида денотатив маъно
сифат жиҳатдан грамматиклашади, бироқ бунда семемадаги релевант семалар
грамматик маънонинг таркибий қисмлари сифатида зоҳир бўлади. Қуйида ҳар
бир
келишикли
тип
кўмакчилардан
грамматиклашган
лексемалар
семемаларининг грамматик маънога айланиши ва унга кўмаклашувчи
воситаларни кўриб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Оша
кўмакчиси. Бу кўмакчи бош келишик шакли билан қўлланадиган
кўмакчилар типига мансуб бўлиб,
ошмоқ
лексемасидан униб чиққан, уни
модификацияловчи восита равишдош кўрсаткичидир.
Манбаларда бу кўмакчининг қуйидагича тавсифини кузатдик:
“1) иш-ҳаракатнинг бошқарилган сўздан англашилган вақт давомида содир
бўлиши маъносини ифодалайди:
Халқ шоирлари ҳофизасида бу достонлар
асрлар оша сайқалланиб, бизнинг давримизгача етиб келдилар
(“Тошкент
оқшоми”).
1)
иш-ҳаракатнинг бошқарилган сўздан англашилган макон бўйлаб содир
бўлишини ифодалайди:
Мен Раънога қарардиму ичимга сиғмасдим, шамол бўлиб
учгум, бутун юртлар водийлар, даралар оша елгим... келарди
(М. Бобоев).
Ёрдамлашмоқчи бўлдим, кўнмагач, чайладан чиқиб, чўл оша узоқ-узаоқларга...
ўйчан нигоҳ ташладим
(Р. Отаев)” [109, 46-52].
Тавсифлардаги “вақт давомида”, “макон бўйлаб” маъно узвлари ушбу
кўмакчининг
ошмоқ
лексемасининг грамматик “вакили” эканлигини кўрсатади.
Бунга ушбу сўз шаклни
–(и)б
равишдош шакли билан қўллаш асосида ҳам амин
бўлиш мумкин:
Халқ шоирлари ҳофизасида бу достонлар асрлар ошиб бизнинг
давримизгача етиб келдилар; шамол бўлиб учгум, бутун юртлар водийлар,
даралар ошиб елгим... келарди.
Демак, кўмакчи
ошмоқ
лексемасининг грамматик
102
модификациясидир. Бунга амин бўлиш учун
ошмоқ
лексемасининг изоҳли
луғатдаги талқинига лексеманинг кўмакчилик маъноси кўзгусида муносабатда
бўламиз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида лексеманинг қуйидаги маънолари
ажратилган:
1) миқдор ёки ҳажм жиҳатидан кўпаймоқ (
талабалар сони беш юздан
ошди);
2) ортиқча бўлиб қолмоқ (
харажатдан беш сўм ошиб қолди)
;
3) меъёрдан юқорига кўтарилмоқ (
қон босими ошди
);
4) пайтнинг
маълум бир чегарадан ўтиши (
вақт ярим кечадан ошди
);
5) мол сотиб олишда унинг баҳосини оширмоқ (
бир тангалаб
ошаверди
);
6) кучаймоқ, зўраймоқ; янада сезиларли, таъсирли бўлмоқ (
алами ошди
);
7) юқори даражага эришмоқ (
сотувчининг малакаси ошди
)
;
8) бирор жиҳатдан ёки бирор соҳада бошқалардан ўтиб кетмоқ (
агар
енгсанг, зўр келсанг, ошсанг, Доим сени тўйга бошлайман
);
9) маълум бир тўсиқ, чегара ёки баландликдан ўтмоқ (
довон(дан) ошмоқ,
девордан ошмоқ. Тоғ(дан) ошмоқ
);
10)
қўлдан қўлга, бир ташкилотдан бошқасига ўтмоқ (
иш терговдан
судга ошди
);
11) кўпмоқ, кўпчимоқ (хамир ҳақида) (
хамир ошди
) [198,142].
Ушбу маъноларнинг ўзаро муносабати таҳлилидан тийилган ҳолда айтиш
мумкинки, назаримизда 9- маъно (“маълум бир тўсиқ, чегара ёки баландликдан
ўтмоқ”)
оша
кўмакчисининг категориал грамматик маъноси учун асос бўлган.
Бироқ негадир ЎТИЛ (Ўзбек тили изоҳли луғати)даги изоҳда лексеманинг
кўмакчи сифатида қўлланишига тўхталинмаган. Бунда икки сабабдан бирини
кўришимиз мумкин:
1)
оша
кўмакчисининг
ошмоқ
лексемасига алоқасини инкор қилиш;
103
2)
кўмакчи сифатида қўлланишда маъно луғавий моҳиятга эга
бўлмаганлиги учун уни четлаб ўтиш.
Барча кўмакчилашган лексемаларнинг грамматиклашган маънолари
ЎТИЛда лексеманинг маъно турларидан бири сифатида берилади. Бунда фақат
ошмоқ лексемасининггина кўмакчилашган маъноси истисно қилиниши
мантиқдан эмас. Демак,
оша
кўмакчисининг
ошмоқ
феъли таркибида
изоҳланмаслиги учун иккинчи сабабни асос қилиб бўлмайди. Биринчи сабабни
аниқлаш учун оша лексемасини бошқа луғат мақолалари таркибидан қидириб
кўриш етарли:
“
Do'stlaringiz bilan baham: |