1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/56
Sana12.06.2022
Hajmi1,06 Mb.
#659534
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56
Bog'liq
dissertaciya phddwdw

.
 
Бирор нарса ёки жой (макон) га нисбатан йўналишдаги жой, макон; 
тараф. 
Бир томони босиб қолган кулба

 
5. 
мат. 
Текисликдаги геометрик шаклларни ҳосил қилувчи 
кесмаларнинг ҳар бири. 
Тўғри тўртбурчак томонлари.
Қолган иккита маънони ушбу маънолар асосида вужудга келган ҳосила 
(кўчма) маънолар сифатида баҳолаш мумкин: 
2

Ўзаро нисбатда, муносабатда бўлган шахс ёки шахслар гуруҳининг ҳар 
бири. 
Душман томон. Қуда томон. 
4
.
 
Иш, нарса-ҳодиса, масала ва ш.к. нинг қирралари, қисмларидан бири; 
жиҳат. 
Масаланинг энг муҳим томони. 
Учинчи маъно лексеманинг грамматик шаклланган ҳолатига тегишли 
бўлиб, энди бунда 
томон
лексемаси эмас, балки лексемалашган сўз шакл ҳақида 
гапириш мақсадга мувофиқ ва ушбу ҳолатдан омонимликни қидириш лозим деб 
ўйлаймиз. 
Эътибор қилинса, 
томон
лексемаси семантикасида “йўналиш” маъноси 
эмас, балки бирор йўналишдаги “макон” маъноси мавжуд бўлиб, ана шу сема 
грамматик маъно учун асос бўлгандек туюлади. Лекин кўмакчида “йўналиш” 
грамматик маъносининг ифодаланиши учун жўналиш келишиги ҳам тақозо 
қилинади. Умуман олганда, ушбу кўмакчи жўналиш келишиги шакли билан 
(белгили ёки белгисиз) қўлланадиган восита ҳисобланади: 
уй (га) томон
. Бу эса 
кўмакчи семантикасида “йўналиш” унсури борлигини шубҳа остига қўяди. 
Шунингдек, нутқда 
уйга томон
сўзшакли ўрнида 
уй томонга
шаклининг 
қўлланилиши ҳам фикримизни қувватлайди ва “йўналиш” маъноси 
томон


107 
кўмакчисининг эмас, балки [
-га томон
] мураккаб морфологик шаклининг 
маъноси эканлиги маълум бўлади. Бу эса томон кўмакчисининг ўзи ҳақидагина 
гап кетганда унинг “макон” маъносини ифодалаши, мураккаб морфологик шакл 
таркибида эса бу маъно жўналиш келишигининг “йўналиш” маъноси билан 
яхлитланишини кўрсатади. Яхлитланиш жўналиш келишиги орқали 
ифодаланган “йўналиш” маъносининг ботинан “макон” маъносини ҳам 
англатиши билан биргаликда 
томон 
кўмакчисида “йўналиш” маъноси ҳам 
бордек “алдамчи” грамматик иллюзияни келтириб чиқаради. 
Томон
кўмакчиси “пайт” маъносини ҳам худди “макон” маъносини 
бергандек ифодалайди: 
кеч(га) томон, кеч томонга
каби. Бунда ҳам томон 
кўмакчиси “макон” маъносига таянган ҳолда ва пайтни унга “ўхшатиб” 
ифодалайди. Демак, айтиш мумкинки, 
томон
кўмакчининг “макон” маъносида 
ҳам, “пайт” маъносида ҳам унга асос бўлган мустақил лексемадаги йўналишли 
“макон” семаси асос бўлган. Унинг бу маъносини воқелантирувчи омил 
сифатида морфологик восита – жўналиш келишиги шакли хизмат қилган. 
Томон
лексемасининг кўмакчи моҳиятига эга бўлиши унинг сон грамматик 
шаклига кириши билан ҳам шартланган. 
Томон 
лексемаси 
биз томонга / биз 
томонларга, кечга томон / кеч томонларга
кўринишида “тахмин” маъноси 
билан қоришган “кўплик” маъносини ҳам ифодалаши мумкин ва бунда, 
таъкидаш лозимки 
бизларга томон, кечларга томон
шаклларини ҳам қўллаш 
мумкин.
Ҳар икки ҳолатда ҳам жўналиш келишиги шакли қўлланиши шарт бўлиб, 
сон шаклларидан қайси бирининг қўлланилиши ихтиёрийдир. Демак, сон 
шакллари, луғавий шакл ясовчи бўлганлиги учун ҳам, синтактик муносабат 
ифодаловчи жўналиш келишиги шаклига кўмакчи маъносини юзага келтиришда 
ёрдамчи, мустаҳкамловчи омил вазифасини ўтаган. 
Айтилганлардан маълум бўладики, жўналиш келишиги шакли ва унга 
кўмаклашувчи грамматик сон тури 
томон 
кўмакчисининг луғавий маъносини 


108 
модификацияловчи воситалар бўлиб, уларнинг бу кўмакчи билан яхлитланиши 
модификацияланган лексик маънони грамматиклаштиради. 
Кейин
кўмакчиси чиқиш келишиги шакли билан [чиқиш келишиги шакли + 
кўмакчи] мураккаб морфологик типни ҳосил қилади. Бу кўмакчининг маънолари 
тавсифида қуйидагиларни кўрамиз: 
1)
бирор иш-ҳаракат/ҳодиса тугалланиши билан боғлиқ вақт; 
2)
сабаб [109, 556]. 
Бу маъноларнинг 
кейин 
мустақил лексемаси маънолари билан муносабатини 
текширамиз. ЎТИЛда лексеманинг қуйидаги маънолари берилган: 

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish