of
ёки
-га
72
қарашли
воситаларида тобелаш вазифаси ва умумий “тегишлилик”
маънолари барқарор моҳиятга эга бўлиб, ҳар бир нутқий сўз бирикмасида
намоён бўлади. Бироқ
менга қарашли китоб
бирикмасида бу синтактик
вазифа “олмошни отга тобелаш” шаклида воқеланса, грамматик маъно
“нарсанинг шахсга тегишлилиги” кўринишида юзага чиқади. Кўринадики, бу
хусусийлик бирикувчи сўзларнинг қайси сўз туркумига боғлиқлиги асосида
тикланмоқда. Шунингдек, туркумий маънонинг ҳар сўз лексик маъносигача
хусусийлашуви маънони янада торайтиради ва яққоллаштиради – бевосита
ҳис қилинадиган шаклга олиб келади.
Укамга қарашли китоб
бирикмасида
“мендан кичик ва бир авлодга мансуб эркак жинсли шахс”га тегишли “ўқиш
учун мўлжалланган босма ҳолдаги даврий бўлмаган, муқоваланган,
варақлардан иборат ўқув воситаси” тавсифида юқоридаги нисбий умумийлик
нисбий хусусий маънога айланган. Хусусий маънонинг нисбийлиги шундаки,
ушбу тавсифда гап айнан қайси конкрет китоб ва қайси муайян шахс ҳақида
кетаёганлиги аниқ эмас.
Айтилганлардан маълум бўладики, ушбу нисбий хусусий маъноларнинг
ўзига хослиги бирикувчи сўзларнинг луғавий маъноларига боғлиқ равишда
ўзгариб, модификацияланиб, яққоллашиб боради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам
уларнинг замиридаги “исмни исмга тобелаш” маъноси ўзгармасдан
қолаверади. Бу маъно категориал лисоний маъно сифатида баҳоланади.
Грамматик воситаларда категориал маъно хусусийлашуви ўзига хос
тарзда амалга ошади. Агар категориал маънонинг соф синтактик хусусияти
хусусийлашуви кучайса, семантик жиҳатининг хусусийлашуви ҳам ошиб
боради. Масалан,
учун
кўмакчили қурилма иштирок этаётган бирикма
таркибидаги сўзларнинг табиати тубдан фарқланиши категориал маъно
таркибидаги семантик модификацияни ҳам кучайтириб юборади. Категориал
маъно таркибидаги маънолар орасидаги фарқларнинг даражаси кўмакчи ёки
73
предлог бириктираётган сўзларнинг маъновий фарқланишини ҳам белгилаб
беради.
Демак, предлог ва кўмакчиларда категориал маънонинг таркиби,
синтактик грамматик воситалар каби икки қатламдан иборат бўлиб, уларни
синтактик ва семантик жиҳатлар сифатида белгилаш мумкин. Улар семантик
жиҳати билан мустақил сўзлардан озиқланса ва уларга яқинлашса, семантик
жиҳатдан келишиклар билан бир парадигматик қаторга кира олади.
Категориал маъно таркиби мураккаб экан, унда диалектик жиҳатдан
боғланган асосий ва ёндош жиҳатларни ажратиш имкони мавжуд. Категориал
маъно муайян предлог ёки кўмакчида хусусийлашган умуман предлог ёки
кўмакчининг субстанциал моҳиятидир, у бошқа маънолар қанчалик
устворлашиши ёки заифлашишига қарамасдан барқарор моҳиятини
йўқотмайди. Масалан,
билан
кўмакчиси кўмакчи категориясининг “тобелаш”
ва “биргалик, восита” категориал маъноларини ўзи ўзига хос тарзда
жузъийлаштирилади:
Шоҳлар билан суҳбатдаман адл ҳақида
жумласида
“ҳузурида” маъноси ҳам мавжуд бўлиб,
Қалам билан ёздим
гапида
“биргалик” маъноси асосидаги “восита” маъноси ифодаланган. Ҳар икки
ҳолатда ҳам “биргалик”, “ҳамкорлик” категориал маънолари “мўралаб
турганлиги” сир эмас. Бу ҳодисани кўплик сон шакли умумий ва хусусий
маънолари мисолида ёритган тилшунос Ш. Шаҳобиддинова шундай
Тилларимга кўчолмайди бўғзимдаги овозим
мисолидаги
тилларимга
сўз
шакли асосида қуйидагича тавсифлайди: “Бу ҳодиса, одатда, [-
лар
]
шаклининг маъно кучайтирув ҳолати сифатида изоҳланади. Бундай
маънонинг юзага чиқишига [-лар]нинг қандай хусусияти сабаб бўлади?
Маълумки, кўп нарса ҳамиша кўп ёки якка нарсага нисбатан кучлироқ,
аҳамиятлироқ туюлади. Шу сабабли кучли эътибор ва таъкид зарур бўлган
ҳолатларда нарсанинг миқдорини кўп қилиб кўрсатишга интилиш
кузатилади. Аслида битта бўлган миқдоран кўп сифатида тасаввур қилинади.
74
Юқоридаги мисолда ҳам шундай ҳолат кўринади. Яъни тил битта. Бироқ
маъно кучайтириш мақсадида у кўпдай тасаввур қилинмоқда” [71,104-164].
Демак, муайян қўлланишда категориал маъно қанчалик жузъийлашган ва
нутқий ҳодисалар гирдобига тушиб, ўзгариб кетгандек туюлса ҳам, унда
лисоний мағиз, квант сақланиб қолади. Бу – категориал маънодир. Шу асосда
хулоса қилиш мумкинки, предлог ёки кўмакчининг категориал маъноси ҳар
қандай ўткинчи ҳолатларга бефарқ бўлган, модификация қанчалик кучли
бўлишига қарамасдан, у ёки бу даражада сақланиб қоладиган грамматик
маъно таркибидаги ўзгармас, барқарор жиҳатлардир.
Таъкидлаш керакки, предлог ва кўмакчи умумий лисоний маъноси
таркибида категориал маънонинг мавжудлигини белгилайдиган, у билан ҳар
доим диалектик ёнма-ён ҳолатда бўлган маънолар ҳам мавжудки, бу
маъноларнинг диалектик боғлиқлик хусусияти уларни ёндош маъно
сифатида қарашга олиб келади.
“Грамматик шаклларда категориал маъно билан биргаликда қатор
йўлдош маънолар ҳам мавжуд бўладики, бу улар моҳиятининг камида икки
қатор зиддиятларда очилишини кўрсатади” [69,191]. Масалан, “сон
категорияси УГМ (умумий грамматик маъно)си аталмишининг миқдорий ва
сифатий тавсифларини беришдан иборат. Бу умумий категориал маъно [0]
шаклда миқдорий аниқлик – ноаниқлик, сифатий бўлинмасликни, [-лар]
шаклида “миқдорий ноаниқ кўплик ва сифатий бўлинувчан ҳамда
бўлинмасликни ифодалаш” каби ихтисослашган кўринишларга эга”
[100,152]. Категориянинг миқдор ифодалаши унинг категориал маъноси
бўлиб, бу унинг моҳиятини белгилайди. Бироқ сифат ифодаловчи жиҳати
ёндош маъно сифатида зикр этилган категориал маънонинг репрезентатори
вазифасини ўтайди. Худди шундай ҳолатни кўмакчи ва предлогларда ҳам
кузатиш мумкин. Уларда синтактик жиҳат категориал моҳият сифатида
семантик репрезентаторга эҳтиёж сезади. Кўмакчи ва предлогларнинг қатор
75
семантик хусусиятлари ана шундай репрезентаторлик хусусиятига эга ёндош
маънолардир. Бошқача айтганда, семантик қўлланиш синтактик қўлланишни
эмас, балки синтактик қўлланиш семантик ранг-барангликлар асосида
намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |