1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   217
ТАЪЛИМДАГИ ИННОВАЦИОН СОЦИАЛ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ 
 
Хусанова Х.Т.- ЎзМУдоценти 
 
Таълим тизими ҳар қандай жамият барқарорлигини таъминловчи 
ижтимоий институтлар қаторидан муқим ўрин эгаллаган соҳалардан 
биридир. Шу боис, даврлар ўтиши билан таълим соҳаси жамият ва 
инсоният фаолияти ютуқлари ва давр талабидан келиб чиқиб доимий 
ўзгаришлар, янгиланишларга учрайди. Бу янгиланишлар замонавий 
умумий билим ва кўникмаларга эга бўлган ѐш авлодни тарбиялашнинг 
бирламчи омилларидандир. Демак, жамият тараққиѐти бевосита таълим 
соҳасидаги инновациялар билан узвий боғлиқликдадир.
Таълим тизими тараққиѐтининг бош омилларидан бири, унда 
инновацион технологияларнинг мунтазамлик билан қўлланилиши 
саналади. Эътиборлиси, инновацияни амалга жорий этиш жараѐни 
босқичларининг 
кетма-кетлиги 
ва 
ижтимоий 
технологияларини 
тавсифловчи таркибий элементлардаги ва уларнинг ўзаро алоқага 
киришиш усулидаги ўзгаришларни ифодалаш имконини беради. Бу эса ўз 
навбатида, инновацияни тизим сифатида тасаввур қилиш учун имконият 
яратади. Буларнинг барчаси ҳеч шубҳасиз инновацияни моҳиятини 
тушунишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Лекин инновацион 
мехнаизмларнинг амал қилиш доирасини, жамиятнинг таркибий 
элементлари, унинг ижтимоий тизимлари билан ўзаро алоқаларда 
инновациянинг ижтимоий ўрни ва функцияларини белгилаш учун 
юқоридаги омилларнинг ўзи кифоя қилмайди.
Инновациянинг таълим тизимининг ривожланиш омили сифатидаги 
моҳияти ҳақида гапирганда, унинг турли ижтимоий тизимлар билан ўзаро 


138 
алоқага киришиш қонуниятларини, айни шу нуқтаи назардан ҳар 
томонлама ўрганиш талаб этилади. Бунда гап инновация билан ижтимоий 
институт ва жараѐн сифатидаги таълимнинг ўзаро алоқаси ҳақида боради. 
Бунда таълим, ўз навбатида ривожланишнинг муҳим ресурсларидан бири 
сифатида қаралади. Зеро, ―...таълимсиз инсон, унинг қобилиятлари ва 
ижодий кучлари ўсиши мумкин эмас. Таълим ҳам (фан билан бир қаторда) 
ривожланишнинг муҳим ресурсига айланади‖. Таълим жамиятнинг 
ривожланиш ресурси сифатида ҳар бир инсон жамият аъзоси ва индивид 
сифатида моддий ва интеллектуал ривожланиши учунгина эмас, балки, 
ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши 
учун ҳам шарт-шароитлар яратиши, одамлар эркин шахслар сифатида амал 
қилишларини 
таъминланиши 
лозим. 
Таълимдаги 
инновациялар 
ривожланиш ресурсини таъминловчи ноѐб ижтимоий механизмга айланади 
ва шу тариқа бўлажак ижтимоий тузилиш қиѐфасини, инсоннинг табиат, 
жамият ва бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатлари доирасини 
белгилайди.
Аммо, инновация ўзини муайян технологик тизим сифатидагина 
эмас, балки мавжуд фаолиятни янгича сифатга ўтказиш борасидаги 
алоҳида фаолият сифатида ҳам намоѐн этади. Бунинг сабаби шундаки, 
―фаолият умуман олганда органик тизим ҳисобланади‖. Инновацияга 
таълимнинг ривожланиш омили сифатида ѐндашувчи тадқиқот 
воқеликнинг икки йўналиши: таълимдаги инновацияни тизимларнинг 
ўзаро алоқаси сифатида тавсифлаш ва инновацион фаолиятни ўрганиш 
ўзаро кесишган тақдирдагина конструктив хусусият касб этади.
Инновация инсон ҳаѐт фаолиятининг турли хилларидан бири 
сифатида мазкур ҳаѐт фаолиятининг бошқа йўналишлари билан узвий 
боғлиқликда. Бунда таълим соҳасидаги жараѐнлар ва ўзаро алоқаларни 
тушуниш учун имконият яратади, уларни лойиҳалаш ва ташкил этишнинг 
асосий йўналишларини белгилаб беради. Реалистик мақсадларни қўйилшга 
ѐрдам беради, юз бераѐтган ҳодисалар ва жараѐнларни тушуниш, англаш 
ва тавсифлаш имкониятини берувчи тушунчалар ва тасавурлар тизимини 
таклиф қилади. Инновацион жараѐнларни туркумлашда унинг макро ва 
микро даражаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Макродаражада 
инновациялар жамият, инновацион фаолиятни ташкиллантириш ва унинг 
субъектини ўз ичига олган инновацион тизимни назарда тутади. Бу 
ѐндашув мазкур тизимдан ўрин олган барча элементларнинг ижтимоий 
хулқ-атворига шак-шубҳасиз таъсир кўрсатувчи умумий қонуниятларни 
аниқлаш имкониятини беради. Ушбу даражада давлатнинг инновацион 
инфратузилмани яратиш, инновацион имкониятларни ривожлантириш, 
инновацион жараѐнга аниқ мақсадга йўналтирилган инвестицияларни жалб 
қилишга қаратилган инновацион сиѐсати алоҳида ўрин эгаллайди. 
Макродаражадаги инновациялар хусусиятлар шу билан бегиланадики, у 
ҳатто техник-технологик ѐки илмий-техникавий инновациялар асосида 


139 
ташкил этилган бўлса ҳам жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларига 
таъсир кўрсатади, чунки маҳсулот ѐки хизматнинг қиммати ва истеъмол 
хоссаларида ўзгариш ясайди. Шу тариқа, инновацион сиѐсат ижтимоий-
иқтисодий ва ижтимоий-маданий элементларга таъсир кўрсатиш орқали 
қулай инновацион муҳитни яратади.
Таълим тизимида инновацион социал технологиялар эса ўз ўрнида 
мазкур тизим фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ва тартиблашни 
назарда тутади. Чунки, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish