1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet81/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   217
“социал технологиялар”
– бошқариш 
технологиялари деган маънони англатади. У кенг маънода, «ҳар қандай 
кишилар жамоасини» бошқариш технологияларни англатса, тор маънода 
эса, «оила, таълим, армия каби ижтимоий институтлар бошқариш 
технологиялари»ни англатади. Биринчи ҳолатда, ижтимоий технологиялар 
аниқ миқдорли кишилар жамоасини бошқаришни билдирса, иккинчи 
ҳолатда, 
ижтимоий 
технологиялар 
макродаражада 
бошқариш 
технологияларини назарда тутади ва масалан, таълимни бошқариш, 
армияни бошқариш, вилоят, туман, умуман, мамлакат миқѐсидаги 
бошқариш технологияларини қамраб олади. Бизнинг ҳолатда асосан, 
иккинчи таъриф мос келиб, 
инновацион социал технологиялар дейилганда

“замонавий таълим тизимини бошқаришда самарали, тизимлаштирилган 
усулларни қўллаш маъносини билдиради”. 
Социал технологияларнинг ривожланиши қуйидаги бир неча 
тарихий босқичларни қамраб олган.
1-босқич

Прототехнологиялар 
шаклидаги 
ижтимоий 
технологияларнинг пайдо бўлиш босқичи – аграр жамиятларда меҳнатни 
ижтимоий тақсимланиши билан боғлиқ бўлиб, ортиқча маҳсулотни пайдо 
бўлиши ва уни тақсимлаш муаммоларини бартараф этиш жараѐнида 
шаклланган. Бу давр саноатлашган давргача бўлган биринчи тўлқин 
сифатида изоҳланади. Бу босқич ижтимоий технологиялари ОАВлари, 
мафкуравий устувор ғоя, оммавий коммуникация тармоқларисиз 
ривожланишга сазовор бўлди.
2-босқич:
XVI-XIХ асрларни қамраб олиб, бу давр қуйидаги 
ҳодисалар ривожи билан хусусиятланади: 
- оммавий мактабларнинг пайдо бўлиши; 
- янги даврга хос ишчи кучини шаклланиши; 
- ОАВларининг пайдо бўлиши; 
- фан ва техника турларининг кашф қилиниши, янгича фикрлаш ва 
бошқариш ғояларининг пайдо бўлиши.

бошқариш 
мумкин 
бўлган 
ижтимоий 
институтларнинг 
шаклланиши; 
- учинчи қатламни бошқариш тизимига кириб келиши.
3-босқич:
ХХ асрда жамият элита қатламлари томонидан тарғиботга 
йўналтирилган замонавий ижтимоий технологияларнинг пайдо бўлиши. Бу 
даврнинг муҳим ҳодисалари: 


140 
- оммавий жамият концепциясининг шаклланиши (ХХ асрнинг 
бошларида Европа ва АҚШда); 
- оммавий таълим технологияларининг пайдо бўлиши (1900-1950 
йилларда Италия, Россия, собиқ совет иттифоқида); 
- менежментга асос солиниши (1920 йилларда АҚШда); 
- оммавий психология ва психотерапияни пайдо бўлиши (1950 
йилларда АҚШ , Европада); 
- маркетингни шаклланиши (1950 йилларда АҚШ); 
- конфликтологиянинг шаклланиши (1960 йиллар Европа, АҚШ)
1

Социал технологияларнинг жамиятдаги бош функцияси – маълум 
ижтимоий институтнинг (бизнинг ҳолатда таълим институтининг) 
мақомини бир маромда ушлаб туришдан иборат. Ушбу роль эски ҳамда 
янги яъни, инновацион социал технологияларнинг қўлланишилиши учун 
асос саналади. Уларнинг йиғиндиси ўзига хос «рамка» ҳосил қилади ва 
ушбу чегара доирасида ҳам жамият ҳам унинг алоҳида элементлари 
мавжудлиги сақланади.
Иккинчи муҳим функцияси – мавжуд эски тизимлар барқарорлигини 
бузиш ва улар ўрнига янгиларни ўрнатишни тарғиб қилишдан иборатдир. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, барча социал технологияларнинг 
қўлланилиши иқтисодий заҳираларни талаб этилади. Молияланмаган 
социал технологиялар эса таназзулга юз тутади.
Ҳар қандай социал технологиянинг муқимлиги унинг мавжудлигини 
таъминловчи қадриятлар барқарорлиги билан ўлчанади. Қадриятларнинг 
таназзули бутун бошли тизимларнинг емирилишига олиб келади. Шу 
тариқа етакчи, элита, социал институтлар ва социал технологиялар 
юқорида зикр этилган «рамка»ни ҳосил қилиши ва жамият яхлитлигини 
таъминлаши шарт.
Хуллас, биринчидан, таълим тизимидаги инновацион социал 
технологиялар – бу кишиларнинг ўзгараѐтган онги, маданий, сиѐсий, 
ижтимоий тузилмалар, тизимлар ѐки вазиятларга коммуникатив таъсир 
кўрсатиш орқали лойиҳалаш, ривожлантириш ва муаммоларни бартараф 
этиш, режалаштириш жараѐнида қўлланиладиган усуллар, таъсир 
чораларининг йиғиндисидир.
Иккинчидан, социал технологиялар фаолиятнинг турли соҳаларида 
қўлланилади. Жамоавий коммуникациянинг турли шаклларида – стратегик 
сессиялар, моделлаштирувчи ўйинлар ва ривожлаништириш бўйича 
йиғилишлар қўлланилади. Бизнес соҳасида гуруҳ коммуникациясини 
таъминлашда брейн-сторминг, ролли, расмий ўйинлар, рефлексив ўйинли 
техникалар қўлланилади. Сиѐсий соҳада эса, мафкуравий мақсадлар ва 
жамоатчилик 
фикрини 
шакллантиришда 
фойдаланилади. 
Давлат 
бошқарувида эса социал технологиялар ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт 
1
Шохов А.С. Взгляд орла. Электронная книга. www.wikipedia.org


141 
дастурларини ишлаб чиқиш, янги қонун лойиҳаларини яратиш кабиларда 
қўл келади. Фанда социал технологиялар жиддий илмий муаммоларнинг 
янгича ечимини топишда ва илмий ижодиѐтни фаоллаштиришда 
қўлланилади.
Учинчидан, таълим соҳасида социал технологиялар ўқув-услубий 
жараѐнни самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилади ҳамда 
тизимлаштирилган, узлуксиз фаолияти ва унинг барқарор ривожланишини 
таъминлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish